октябр 08, 2016 12:06 Asia/Tashkent

Шарофатли инсон атрофидаги барча нарсаларни Худонинг нишона ва белгиси деб билади. Бундай инсон ӯз шахсиятини ривожлантириш орқали Худога яқинлашаверади.

Шарофатли инсон атрофидаги барча нарсаларни Худонинг нишона ва белгиси деб билади. Бундай инсон ӯз шахсиятини ривожлантириш орқали Худога яқинлашаверади.

Инсон қадр-қиймати бир умумий аслдек танилиб, уни сақлаш ва юксалтириши учун ҳар тур ноӯрин қилмишлардан воз кечишга тӯғри келади.

Шарофатли инсон ӯзининг атрофида кӯрадиган барча нарсаларни Худонинг нишоналари билиб, Қуръони карим ҳам Тавба муборак сураси 31 ояти каримасида бу борада буюради:

Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг ҳибр ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Робб тутдилар. Улар фақат битта илоҳдан бошқага ибодат қилмасликка амр қилинган эдилар. Ундан ўзга ибодатга сазовар зот йўқ. У зот улар ширк келтираётган нарсадан покдир.(Адий ибн Ҳотим Жоҳилият даврида насронийлик динига кирган экан. Синглиси бориб акасини Исломга тарғиб қилибди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига боришга ундабди.У Мадинага борганида, бўйнига кумушдан ясалган хоч таққан ҳолида Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурлариига киради. Шунда у зот: «Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг ҳибр ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Робб тутдилар», оятини тиловат қилаётган эдилар. Адий (р.а.) айтадиларки: «Мен: «Уларга ҳеч ибодат қилишгани йўқ», дедим. У зот (с.а.в.): «Лекин уларга ҳалолни ҳаром қилдилар ва ҳаромни ҳалол қилдилар, улар эса эргашдилар. Ана ўша уларга ибодат қилишдир», дедилар»)

Яна шу суранинг 34 ояти каримасида келган:

 Эй иймон келтирганлар! Албатта, ҳибр ва роҳибларнинг кўплари одамларнинг молларини ботил йўл билан ерлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсарлар. Олтин ва кумушни хазинага босадиган, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азобнинг башоратини беравер.(Аҳли китобларнинг ҳибр ва роҳиблари мол-дунёга ўчлиги тарихда маълум ва машҳурдир. Улар одамларнинг молларини ботил йўл билан еганлар. Ушбу ояти каримада бу қабиҳ иш уларнинг «кўпларига» нисбат берилмоқда. Озчилиги ботил йўл билан одамларнинг молини ейишга қизиқмайди. Бу эса, воқеъликка тўғри келади. Бир вақтлар ҳибр ва роҳиблар тўплаган дунёлари подшоҳ ва императорларникидан ҳам кўплиги ошкор бўлган.Ояти каримада баён қилинишича, ҳибр ва роҳиблар фақат одамларнинг молларини ботил йўл орқали ейиш билан кифояланиб қолишмайди. Балки Аллоҳнинг йўлидан тўсадилар ҳам:)

ҚУръони карим одамларнинг дин пешволари ва ҳатто ота-боболарига ва ё ҳатто қавм-қабила урф-одатларига  кӯр-кӯрона эргашишларини тақиқлайди. 

Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом ва инсон қадр-қиймати" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

 

Худога иймон келтиришва ислом дини азиз пайғамбари (с)-га эътиқод қилиш ҳар бир мусулмонни шу хулосага келтирадики Аллоҳ таоло инсонни қадр-қиймат чӯққисига чиқармоқчи бӯлса, ӯз пайғамбари (с) орқали ӯз аҳкомларини юборади. Ҳар бир мусулмон жовидон саодатга эришиш учун бу аҳкомларни яхши таниб олиб, ӯз ҳаётида татбиқ этиши лозим бӯлади.

Аллоҳ таоло Тавба муборак сураси 122 ояти каримасида бу борада ӯқиймиз:

Мўминларнинг ҳаммалари (жангга) қўзғолишлари лозим эмас. Ҳар жамоадан бир нафар тоифа бўлсайди. Улар динни чуқур англаб, қайтиб келган вақтларида қавмларини огоҳлантирардилар. Шоядки, улар ҳазир бўлсалар. (Ушбу ояти каримадаги мўминларнинг ҳаммалари бирдан жиҳодга чиқишлари лозим эмаслиги ҳақидаги маъно, бошқа оятлардаги ҳамма чиқиши лозимлиги ҳақидаги маъноларга қарама-қарши келмайди. Ҳар бир оятга мақомга қараб амал қилинади. Баъзи вақтлар бўладики, ҳамма жиҳодга чиқиши тақазо қилинади. Баъзи вақтларда эса, ҳамманинг чиқиши шарт эмас. Керакли даражада чиқса етади. Ҳамма нарса вазиятга қараб, Ислом жамияти раҳбарлари томонидан аниқланади. Биз ўрганаётган бу оятда ҳамма жиҳодга чиқиши лозим бўлмаган ҳолат ҳақида гап кетмоқда.)