октябр 09, 2016 11:43 Asia/Tashkent

Жумҳурии Исломи, Қудс ва Хуросон газеталари

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Масква қатъий бир позицияни танлаши билан Сурия армиясига қарши ҳар қандай ҳужумни Сурияда қарор олган давлат кучларига қарши бир таҳдид деб билади ва унга қарши беамон қаршилик кўрсатади деб огоҳлантирди. Шу тартиб билан Сурияга қарши ҳарбий вариантдан фойдаланиш бўйича Вашингтоннинг ҳисоб-китоблари савол ва шак-шубҳалар остига қарор олган. Бу ўртада Американинг террористлардан ошкора ёки махфий тарзда ҳимоят этишини ва Сурия бўҳрони баробарида Вашингтоннинг олган позициясини тўлиқ савол остига қарор берган. Сурияда уруш майдонида вужудга келган ўзгаришлар шундай бир йўлда қарор олганким, ҳарбий қаршилик кўрсатишни танлаш, Американинг ҳисоб-китобларига кўра оқибатсиз ва харожотсиз ҳам бўлмайди ва албатта ҳозирги вазъиятда мулоҳаза этмасдан ушбу майдонга кириш ҳеч қайси шароитда нафақат Вашингтоннинг минтақадаги манфаатларини таъминламайди ва кафолат бермайди, балки аксинча унинг оқибатлари занжирали тарзда Америка ва унинг иттифоқчиларига ҳам катта таъсир етказади. Ва кўтилмаган харажотлар шуни кўрсатадиким, Сурияда ҳарбий вариантни танлаш Вашингтон учун арзонга тушмайди.        

                                                                *****

Қудс газетаси шундай ёзади, Америка ва Нато ташкилоти милодий 2001 йилдан бошлаб Афғонистонда гиёҳвандлик моддалар ва терроризм билан қарши кўраш олиб бориш ва ушбу ўлкада тинчлик ва тартиб-интизомни барқарор этиш учун  130 минг ҳарбий кучлар билан ушбу мамлакатда ҳузур топган. Аммо 15 йилдан ортиқ вақт ўтиши билан амал қилиш саҳнасида мушоҳида этиладиган нарса бу ушбу мамлакатда гиёҳвандлик моддаларнинг кўпайиши ва терроризмнинг кенгайишидир.  Ҳалигача, Американинг 9 минг ҳарбий кучлари ва умумий тарзда Афғонистонда Нато ташкилотига аъзо мамлакатларнинг 13 минг ҳарбий кучлар ушбу ўлкада "қатъий ҳимоят" унвони остида ҳузур топишган. Бу газета шундай ёзади, Афғонистон, айниқса шимолий минтақаларининг нотинч бўлиши  ушбу ўлкада хорижий кучларнинг ҳузур топишини давом эттириш, Шўролар Иттифоқи парчаланиши ва совуқ урушдан кейин ўзининг энг юқори даражада қарор олган халқаро арсасида Вашингтон ва Масква рақобатларининг ўз авжига чиқиши Россия чегара ҳудудлари яқинида ва Ўрта Осиё мамлкатларининг чегара  яқинида террористик гуруҳларни жойлаштириш учун Американинг тамоюлларидан келиб чиқиб Афғонистонда мухолиф қуролланган гуруҳларни кучли деб кўрсатиш учун Америка сиёсатининг давом этишидан илдиз олиши мумкин.     

                                                              *****

Хуросон газетаси шундай ёзади, Моселни озод этиш масаласи юзасидан Туркия ва Ироқ ўртасидаги кескинликлар янада куч олган. Турклар қатъийлик билан Мосел амалиётида иштирок этишади ва Ал-Ҳашадуш-Шаъбининг ҳузур топишига ижозат беришмайди деб таъкидлашмоқда. Ироқнинг парламенти ва давлати ҳам шиддат билан бунга аксуламал кўрсатмоқда. Эрдуғон ва унинг минтақадаги иттифоқчилари мавжуд ихтилофларга қарамасдан бир масала бўйича муштарак фикрга эга бўлишган  ва бу ҳам бўлса, Ал-Ҳашад халқ гуруҳининг янада куч олиши ва бу гуруҳнинг Моселга кириши олдини олишдан иборатдир. Эрдуғон яхши биладиким, Ал-Ҳашадуш-Шаъби Мосел шаҳрини фатҳ этишдан кейин ушбу шаҳарга қоладиган куч эмас, балки улар шаҳарни маҳаллий расмийлар ва марказга топширишади. Аммо уларнинг иштирок этишларини қабул қилиш минтақада муҳим бир эътиқодий-ҳарбий қудратнинг зуҳур топиши ва хорижий қудратларга қарши кўраш олиб боришда  Ироқ учун фаол ва муҳим бир восита билан мувофиқат қилиш ва бошқа томондан охирги нуқта, яъни Моселда ИШИД террористик гуруҳи билан тўқнашиш арасасида Эроннинг ғалаба қозониши ва Теҳроннинг нуфузи ва қудратининг янада ортиши маъносидадир. Ҳар ҳолда Моселни фатҳ этиш амалиётларини бошлаш вақтини кечиктирадиган бу кескикликларни ижод этиш яна қудрат олиш учун ИШИД террорчи гуруҳи  террористларининг манфаатига очиқ-ойдин вақтни ўтказишдир. Ал-Ҳашаднинг иштирок этиши олдини олишдан кейин Ироқнинг аҳли суннат мусулмонларининг сиёсий раҳбарларини қарздор этишидан хурсанд бўлган Эрдуғон, ҳудудий масаласида бўлган ўзининг  иддаолари ҳақида ҳам уйлашни хоҳлайди.