Эрон матбуотига бир назар
Хуросон, Жавон ва Мардум Солори газеталари
Хуросон газетаси шундай ёзади, "ирқий ва жинсий фарқлар" масаласи бир ҳақиқат саналадиким, ғарблик "Либерал-демократияси" оддий шароитда Американинг жамиятида ундан бошқача тасаввурларни намойишга қуяди. Эсдан чиқармаслик лозимким, нафақат бу масала бугунги кунда Американинг бугунги кунини "яланғоч" қолдирганким, ушбу мамлакатнинг ўтмишини ҳам Бил Клинтон ва бунга ўхшаш бошқа кўпларнинг мажароси бу масаланинг таъсири остида қарор олган. Айни пайтда Америка сайловолди рақобатлари арсасида жинсий баҳс-мунозаралар асосий бир баҳс-мунозарага айланиб қолган ва шундай назарга ташланадиким Хиллари Клинтон ўзининг жинсий устунлигидан фойдаланиб, бу тўлқинда фурсатга эга бўлиши мумкин, аммо Дональд Трамп ушбу масала, яъни ушбу масалада Бил Клинтоннинг эга бўлган собиқасидан фойдаланишга сайъ-ҳаракат қилади. Трамп Хиллари Клинтонни жинсий бир тажовузкор шахсдан ҳимоят этадиган бир чеҳра унвонида аёллар ўртасида унинг райларини камайтириш учун сайъ-ҳаракат қилади. Айтиш мумкинким, жинсий баҳс-мунозаралар энди Америка сайловларининг ҳар иккала номзадининг асосий ожизлик ва камчиликлари мавзўсига айланиб қолган.
*****
Жавон газетаси шундай ёзади, хавфсизлик кенгашида Франциянинг тақдим этган лойиҳаси шуни кўрсатдиким, ғарблик доиралар ҳамда уларнинг сионистик ва саъудиялик иттифоқчилари Ҳалабда инсоний бўҳронни ҳал этиш эмас, балки аксинча Ҳалаб шарқида гирифтор бўлган такфирий ва қуролланган мухолифлар учун янги нафас олиш фазосини ижод этиш учун бир восита унвонида фойдаланишдан иборатдир.
Ана шу яширин мақсад эдиким, Ҳалаб ва Сурияда оташкесимни эълон қилиш масаласи юзасидан Россия ва Америка келишувини ижро этишнинг олдини олди ҳамда ортиб бораётган зиддиятлар ва тўқнашувларнинг янги даврига замина яратди. Ҳалабда оташкесимнинг мағлубиятга юзмаюз бўлиши ва инсоний фожеаларнинг масъулиятини Россия ва Сурияга юклатишга ҳаракат қиладиган Қатар-Саъудия ва Ғарб оммавий ахборот воситаларининг таблиғотларига хилоф тарзда уруш майдонларидаги текширувлар шундан далолат берадиким, Сурияга қарши сионистик режимнинг ҳаво орқали ҳужумлари, Дейруззурдаги суриялик ҳарбийларнинг қароргоҳига Американинг амалга оширган ҳаво ҳужумлари ҳамда Америка ва Россиянинг келишуви баробарида ўз мажбуриятларини ижро этишдан қуроллаган гуруҳларнинг бош тортишлари каби сайъ-ҳаракатларнинг мажмўаси ҳозирги тўқнашувларнинг кучайиши ва оташкесимнинг охирга етиши заминаларини вужудга келтирди.
*****
Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Бағдоднинг ижозатисиз Мосел амалиётларига Туркия армиясининг кириши ошкора тарзда Ироқ ер-ҳудудларига тажовуз қилиш ҳисобланади. Ироқ халқи терроризм билан қарши кўрашишда Анкаранинг мақсадидан шак-шубҳа қилишади. Маълумотларга кўра, инкор этиб бўлмайдиган ҳужжатлар борким, Туркия давлат унсурлари ва айрим шахслари ИШИД террористик гуруҳ билан нефтни контрабанда қилиш бўйича тижорат қилишларига қўшимча такфирий террористлар ихтиёрига қурол-яроқларни ҳам қарор беришган. Анкаранинг фаолиятларига эътибор қаратган ҳолда, Мосел амалиётларида Туркия томонидан такфирий террористларга кўмак бериш ва ИШИД террористик гуруҳи учун ҳимоят этиш фазосини ижод этиш эҳтимоли ҳам назарга олинган. Ироқнинг давлати ҳам ва халқи ҳам Мосел амалиётларида Туркия армиясининг ҳузур топишига розий эмаслар ва бу сайъ-ҳаракат минтақада янги кескинликларни вужудга келтириши мумкун. Эрдуғон Туркиянинг қушнилари билан муомала қилиши зимнида Анкаранинг режаларини амалга ошириш учун ақлоний йўл-йўриқлардан фойдаланиши лозим.