Эрон матбуотига бир назар
Жавон, Жумҳурии Исломи ва Хуросон газеталари
Жавон газетаси шундай ёзади, Риёз ва Қоҳира ўртасидаги алоқаларидаги ўзгаришлар жараёнини таҳлил этиш минтақада Арабистоннинг дахолат этиш сиёсатларидан Мисрнинг кундан кунга фосила олишидан далолат беради. Агарчи Мсирнинг Арабистондан кундан кунга узоқлашиши учун такфирий терроризмнинг хатари муҳим рол уйнайган бўлсада ҳамда Миср ҳам дунёнинг кўп мамлакатларидек такфирий терроризм билан қарши кўраш олиб боришда Арабистоннинг садоқатини инкор этсада, аммо шундай назарга ташланадиким, Мисрнинг расмийлари шундай хулосага келишганким, Арабистон Мисрнинг қудратини инқирозга юзмаюз этишда такфирий терроризмни ҳимоят этишдан ҳам кенгроқ рол уйнаган эди ва ҳақиқатан ҳам Арабистон араб дунёсида Мисрнинг ўрнини эгаллашга ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашидек Араб Лигасини ҳам ўзининг таъсири остига қарор беришга сайъ-ҳаракат қилади. Бу заминада аҳамиятга молик бўлган нуқта шундан иборатким, Арабистон қанчаки сионистик режим билан яқинлашган бўлса ҳамда такфирий ва ушбу режим ёнида ўзининг минақавий янги коалициясини ташкил этишда ушбу режим ва такфирийларнинг ёнида қарор олган бўлса, шу даражада минтақа мамлакатлари томонидан инкор этилган ва энди иш шу жойга етиб келганким, Арабистон ўзининг дўсти ва иттифоқчиси деб билган мамлакатлар ўртасида яккаланиб қолмоқда.
*****
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Сурия бўҳрони масаласи бўйича Лозанна йиғилиши таъсирчан мамлакатлар, жумладан Америка, Россия, Эрон, Туркия, Миср, Ироқ, Арабистон ва Қатар мамлакатларининг ҳузур топишлари билан ташкил этилди. Америка ва Нато ташкилотига аъзо бўлган айрим мамлакатлар, жумладан Франция ва Англия Сурияда вазъиятни оғирлаштиришни мақсад қилишган ва ҳатто Сурияни тақсимлашни уйлашмоқда. Улар ИШИД террористик гуруҳи билан қарши кўраш олиб бориш шиорларини баён этсаларда, аммо амалда ИШИД террорчи гуруҳини мустаҳкамлаш ва ҳимоят этишда ўзларининг мустамлакачилик тамагирликларини афзал кўришади. Туркия ва реакцион араб мамлакатлари томонидан тақдим этилган таклифлари ҳам комилан маълумдир ва улар террористларни ҳимоят этиш, уларни жиҳозлантириш ва уларни ташкил этишда ўзларининг муҳим рол уйнашларидан фахрланишади. Ва ҳатто бошқаларни ўзларининг уруш жиноятларига қушиш ва уларни ўзларининг жиноятларига шерик этишни таъкидлашмоқда. Лозанна йиғилиши бундай бир шароитда ИШИД еррористик гуруҳига қарши кўраш олиб боришнинг ёлғон иддаочилари қаршисида терроризмга қарши ҳақиқий кучларнинг сиёсий саҳнасига айланадиким, айни ҳолда террористларни ҳаёсизларча ҳимоят этиш томони ўзини терроризмга қарши кўраш олиб боришнинг пешвоси деб таништиради. Аммо агар Ғарб-иброний-Араб душманлик маркази нутқ сўзласаю, аммо унга қарши амал қилса, Лозанна йиғилиши ҳам бошқа барча йиғилишлардек натижасиз ва фойдасиз бўлади.
*****
Хуросон газетаси шундай ёзади, ўтган куни оммавий ахборот воситалари Англия Яманда оташкесимни зудлик билан ўрнатиш бўйича шартноманинг лойиҳасини хавфсизлик кенгашига юборди,-деб эълон қилди. Бу лойиҳа келаси бир неча кун давомида баҳс-мунозара қилиш ва рай беришга қуйилади. Бу лойиҳада бир нечита таҳлил этадиган жиҳатлар мавжуддир. Биринчиси шундан иборатким, Лондоннинг лойиҳасини Яман ботқоқидан чиқиш учун Саъудия Арабистони бошчилигида араб ҳарбий калициясига Ғарб мамлакатларининг кўмаклари деб билиш лозим. Яманни бомбардимон қилишдан бир ярим йил вақт ўтмоқда ва саъудияликлар ҳозиргача яманликларга ўзларининг ҳарбий қудратсизликларини кўрсатиш, нефт даромадларига қурол-яроқ сотиб олиш, халқаро ва инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш ташкилотларининг танқид тўлқинини ўзларига жалб этиш, ушбу коалиция ғалаба қозонади деб шарт қуйган ўзларининг Ғарбдаги ҳомийларини ҳам ноумид қилишдан бошқа бирон бир натижа ва мақсадга эришганлари йўқ. Бу омилларнинг қаторида узоқ муддат давомида Қизил денгизда халқаро тижорат қилиш ва кема ҳаракатлари жараёнларига таъсир етказадиган Бобул-Мандубдаги нотинчликлар, Арабистон ер-ҳудудларига Яманнинг болестик ракеталарининг бориб ўриши ҳамда Америка ва араб кемалари яманлик ракеталарнинг ҳужумларга қарор олиши Ғарб мамлакатлари ва уларнинг араб иттифоқчиларининг хавотирланишлари жумласидан деб билиш мумкин.