Эрон матбуотига бир назар
Хуросон, Жумҳурии Исломи ва Мардум Солори газеталари
Хуросон газетаси шундай ёзади, Американинг демократ давлати бугунги кунларда ушбу мамлакатнинг сайловларига таъсир етказадиган мутахассислар томонидан босим остига қарор олганким, халқаро арсалар ва айниқса Осиёнинг Ғарбига бирон бир назорат қилишга эга эмас. Шу сабабдан майдон арсаларида ушбу мамлакатнинг ҳарбий ҳаракатлари ортиб кетган. Халқаро арсада "Назорат этиш мантиқи" "дунё жамияти"-га таъсир етказадиган "буюк бир қудрат"-га эга бўлишни хоҳлайдиган Америка учун асосий бир принцип ҳисобланади. Америка охирги йиллар давомида "ёлланма вариантни танлаш" сиёсатлари ва "навбатдаги урушларни " келтириб чиқаришлари билан майдондаги ўзгаришларни назорат этиш, душманларини ўзаро тўқнашишларига тарғибот этиш ва ўзининг айрим иттифоқчиларини хавфсизлик баҳонаси билан ҳарбий бюджетни кенгайтиришга ундашга сайъ-ҳаракат қилмоқда.
Америка ҳарбий янги урушларни келтириб чиқариши ва террористларни жиҳозлантириш билан дунё арсасини кескинликлар ва жанжалларга юмаюз этди. Аммо бунга қарши "муқовимат жабҳаси" ва унинг қадимий рақиби бўлмиш Россиянинг мустаҳкамланиши билан бугунги кунда дунёда кенгроқ ҳарбий ҳузур топишга мажбур бўлмоқда. Чунки Арабистон каби ёлланма уйинчилар энди заифланиб қолган. Демократлар, айниқса ҳозирги президентлик сайловлар шароитида Америка халқига ҳали халқаро арсада назорат этиш қобилиятига эга эканлигини кўрсатиши лозим. Шунинг учун Америка давлати ҳарбий қатъий сайъ-ҳаракатлар, жумладан Сурия армиясига қарши ҳужум қилиш ва ҳамда Яманда Америка ҳарбий кемасига қарши ракеталар орқали ҳужум қилиш баҳонаси билан бу амалларни қоплаш сайъ-ҳаракатларини амалга оширишга юз қаратган.
*****
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Франция президенти Франсуа Олланд динбадбинлик ва душманларча бир позиция тутиши билан Франция ислом билан муаммоси бор деб иддао қилди. Комилан маълумким, Олланд экстремистик ва динбадбинлик ушбу қараши билан бошқаларнинг эркинлиги, сайлаш ва ҳуқуқларига нисбатан ҳурмат-эҳтиром қилиш мизонларини оёқ ости қилиб, очиқ ойдин осмоний динлар ва унинг мухолифлари ўртасида жиддий қарамақаршиликни ижод этиш ва ҳатто жамиятни ўзининг тор сайловлари мақсади билан "икки қутбликка" юзмаюз этишни таъкидламоқда. Олланднинг ушбу фурсатталаблик позицияси таҳқирлаш маъносидадир ва у бу позиция орқали қандай қийматга тушмасин кўпроқ райни олишга сайъ-ҳаракат қилмоқда.
Франция халқи, партиялар, сиёсий ва ижтимоий гуруҳлар, ҳар қандай даража ва мавқега эга бўлган донишмандлар ва трибуна эгалари бундай фурсатталаблик ва тафриқа солиш позициясига қарши позиция олишлари кўтилмоқда. Ҳамда Олланд ва унга ўхшаб фикр қиладиганларга тушунтиришлари лозимким, Франциянинг барча халқи томонидан шармандали бундай позицияни эълон қилиши мумкин эмас.
*****
Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Арабистон халқи ва фаровонликда кун кечирадиган саъудиялик шоҳзадалар ўртасидаги қашшоқлик ва тенгсизликларининг кенгайиши ушбу ўлкада ижтимоий чуқур бушликларнинг вужудга келишига сабаб бўлмоқда. Арабистон жамиятида бир томондан синфий ихтилофларнинг кенгайиб бориш жараёни ва бошқа томондан сауъдияликларнинг хавфсизлик кучлари ва давлат босимларининг тўлқини кенгайиши ушбу ўлка бўйлаб маданий тартибсизликларнинг ривожланиши учун заминаларни вужудга келтирмоқда. Ва шундай назарга ташланадиким, бу умумий норозийликлар кундан кунга кенгайиб бормоқда ва ўзини намоён этишда бир учқунга эҳтиёж сезади. Ҳамда шундай назарга ташланадиким, саъудиялик шаҳзодаларнинг ихтилофлари зудлик билан ушбу учқунни жамият ўртасида ёниб кетишининг сабабига айланадиким, ушбу мамлакатда вужудга келадиган келаси ўзгаришлар бу масаланинг далили бўлади. Аммо ҳозирги пайтда Арабистонда кенг кўзга ташланадиган нарса бу ушбу ўлканинг иқтисодий тартибсизликлари саналади ва халқаро расмий марказлар томонидан саъудияликларнинг умумий даромадлари сезиларли даражада камайиши ҳақида бир неча маротаба берган ҳисоботлари ҳам бу сўзни исботловчи далилардан саналади.