Ислом ва иқтисодий тараққиёт
Шунингдек ислом динида иқтисодий тараққиёт манбаларини мукаммал тарзда хулоса қилиб баён этамиз.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Ислом ва иқтисодий тараққиёт" туркум эшиттиришнинг сўнги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Шунингдек ислом динида иқтисодий тараққиёт манбаларини мукаммал тарзда хулоса қилиб баён этамиз. Ўтган дастурларимизда айтганимиздек ислом дини энг мукаммал ва иллоҳий дин унвонида инсоннинг фитрати ва ақл-заковатига муносиб бўлган қойда ва қонунлар мажмуасига эгадир.
Ислом дини ҳаётнинг турли ҳавзаларида инсоний истак-хоҳиш ва эҳтиёжларини таъминлайди ва махсус лойиҳа ва режаларга эгадир. Улардан бири бу инсоннинг моддий ва жисмоний ҳаёти саналади. Ислом дини нуқтаи назаридан табиат ва унинг манзаралари, бошқа ибора билан айтганда дунёнинг ҳаёти инсоннинг такомуллаштириши учун муносиб фазодир. Чунки адолат билан обод ва ривожланган дунёни яратиш учун режа тузади. Ислом дини икки муҳим нуқтага диққат-эътибор беради ва бу ҳам бўлса инсоннинг моддий ва маънавий жиҳатларидир. Ва бу икки жиҳатни ҳаётда бир-бири билан боғланган жиҳат деб билади.
Қуръон ва ҳадисларга ўхшаган исломий манбаларда бугунги дунё иқтисодий адабиётининг ривожланиш ва тараққиёти каби мафҳумлари ҳақида маълумот берилмаган . Аммо бу иллоҳий диннинг олий ва бой дастурларида фуқаролик ва фаровонлик заминасида иқтисодий ривож-равнақ топиш, тижорат ва меҳнат қилиш учун ташвиқ ва тарғиб этиш ҳамда иқтисодий адолат ҳақида тавсиялар берилган. Ушбу мафҳумлар инсоннинг ривожланиши ва талаб даражасидаги тараққиётини муҳайё этади.
Қуръони каримда шундай келтирилганким, Парвардигор табиат, ер ва самода мавжуд бўлган нарсалар, денгизлар, қўёш ва ой, тун ва кунни инсоннинг ихтиёрида қарор берган. Ушбу кўрсатмалар шунга гувоҳ бўладиким инсон самонинг охири, денгиз ва океанларда мавжуд бўлган мавжудотлар ва нефт каби маъданларга қўли етиши мумкин ва буларнинг барчасидан муносиб тарзда фойдаланишади. Аммо ислом дини нуқтаи назаридан инсон иллоҳий муҳаббатга лойиқ бўлиши лозим ва уларни дин қарор берганидек улардан тўғри тарзда фойдаланишлари лозим.
Қуръон оятлари ва дин пешволарининг сират ва ҳадисларига назар ташласак шунга англаб етамизки, ерни обод қилиш, соғлом тижорат билан шуғулланиш ва саодатли бир ҳаётга эришиш учун кунлик технологияни қўлга киритиш исломнинг иқтисодий режаларидан ҳисобланади.
Ислом дини иқтисодий аҳкомларининг кўп жиҳатлари, жумладан моддий ва маънавий бойликларни сарфланишига нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этади ва ундан яхши ва муносиб тарзда фойдаланади ва буларнинг барчаси иқтисодий тараққиётга мансубдир. Шу тартиб билан ислом дини инсонларни янги технологиялар ҳамда ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш учун тарғиб этади. Аммо буларнинг барчаси жамиятда адолатни барпо этишга ёрдам бериши лозим.
Умуман олганда, агар диннинг тавҳид, қайта тирилиш ва адолат каби айрим манбалари диққат-эътиборни ўзига жалб этса, мол-мулкка, қудрат ва илмга эга бўлиш каби барча дунёвий маъқул лаззатлар инсоният фойдасига қарор олади. Шу сабаб билан ислом дини манбаларидан бўлган тараққиёт Ғарбга қараганда фарқ қилади.
Ғарбнинг тафаккури инсониятни моддий ва дунёвий эҳтиёжлар нуқтаи назаридан баҳо беради. Ҳолбуки ислом нуқтаи назаридан тараққиёт инсоннинг моддий эҳтиёжларига қўшимча кўп маънавий эҳтиёжларига ҳам эгадир. Ушбу тараққиёт моделида инсон ўз эҳтиёжларини таъминлаш учун ифрот қилишмайди. Чунки бу вазъият ҳаётнинг табиий ривожланишига халақит бермайди .
Аммо Ғарбнинг тараққиётида фаъолиятлар лаззат ва фойда кўриш манбаларидан шаклланади. Бу тараққиёт моделида ҳар қандай йўл билан бойликни ортириш қабул қилинади. Бундай йўл орқали бойликни ортиш бошқалар ҳақ-ҳуқуқларининг зоеъ бўлишига сабаб бўлади. Бу ҳолатда жамиятнинг мўътадиллиги бўзилади ва адолат ўртадан йўқ бўлади. Ҳолбуки ислом динида иқтисодий тараққиёт манбалари бу камситиш, душманлик ва қўполликни бартараф этишдир. Ислом тараққиётининг моделида табиий бойликлар халқ ихтиёридадир ва улардан индивидуал тарзда фойдаланиш мумкин эмас. Чунки бошқалар эса ундан маҳрум бўлишлари мумкин.
Дастуримизнинг охирида шуни айтиш жойизким агар технология ҳаётнинг суръатини тезлаштирса ва уруш, қўполлик ва фаҳш майдонини кенгайтирса ва бошқа таъбир билан айтганда инсониятни ўзига қамраб олса инсон учун бошқа арзийдиган муваффақият қолмайди. Аммо агар технология ва тараққиёт ахлоқ ва адолатни кенгайтиришда ва миллатлар ҳуқуқларини таъминлашда ва қашшоқлик ва камситиш билан курашишда фойда унвонида қарор олса бу вақтда инсоният ўз илмий ва саноатнинг буюк ривожланишидан фахрланиши мумкин.