октябр 20, 2016 12:25 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил меҳр ойининг 30-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил муҳаррам ойининг 19-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 21-чи кунидир.

Бугун жума

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил меҳр ойининг 30-чиси

Ҳижрий- қамарий 1438-чи  йил муҳаррам ойининг 19-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 21-чи кунидир.

Бундан 1377 йил  илгари ҳ.қ 61 йил муҳаррам ойнинг 19-чисида: Имом Ҳусейн (а) оиласининг аъзоларидан иборат бўлган Карбало асирларининг карвони ва Карбалонинг  бошқа шаҳидлари уммавийлар ҳукуматининг пойтахти Куфадан Димишққа жўнади.  

Карбало қиёмида шаҳид бўлган аёл ва болалардан иборат  Карбало асирларининг карвони Ироқнинг Куфа шаҳрига кирди. Бу карвоннинг назоратини Имом Ҳусейн алайҳисаломнинг фарзанди Имом Сажжод алайҳисалом ва ул-ҳазратнинг сингиллари Ҳазрат Зайнаб саломуллоҳи алайҳо ўз зиммаларига олган эдилар. Бу икки бузургворлар Язид қўшунлари томонидан кўрган кўп шавфқатсизликлари  ва қийноқларига қарамай ўз шижоатлари билан Куфада ушбу ҳукуматнинг золимлиги ва жиноятларини фош этишди ва Куфа аҳолисини  Имом Ҳусейн алайҳисаломга қарши-урушиш ва бу жиноятга нисбатан сукут сақлашлари сабабли танқид остига олишди. Ва кўмак бермасликлари ва бу ҳукумат билан қарши кўрашмасликлари учун урушдилар. Карбало асирларининг куфада бир ҳафта ҳузур топишлари охирида ушбу шаҳарнинг халқи ушбу қилмишларидан пушаймон бўлишди ва ҳатто Куфанинг ҳокими Убайдуллоҳ бин Зиёдга қарши қиём қилиш хатари ҳам вужудга келди. Шу сабабдан у карбалонинг ҳақталаблик қиёмининг қоллганларини Шомга жўнатиш  хулосасига келди.

Бундан 1072 йил олдин ҳижрий қамарий 366 йил муҳаррам ойнинг 19-чисида: Ол-Буйя амирларидан бўлган Рукнудавла Дейламий номи билан танилган Ҳасан бин Буия оламдан ўтди. У Эроннинг жануб ва ғарбида ҳукумат қиларди. Айтиш жойизким Ол-Буя  Эроннинг энг машҳур мусулмон хонадонларидан бири эдиларки ҳижрий-қамарий 320 –чи йилдан бошлаб Ироқ ва Эроннинг кенг сарзаминларидан бошлаб Шомнинг шимолий чегараларигача ҳукумат қилди. Бу сулоланинг айрим амирлари исломий маданият ва илмларга аҳамият қаратишди. Ол-Буя султонлари ўзларининг фозиллари ва ёзувчиларини ҳурмат-эҳтиром қилардилар ва ўз вазирларини донишмандлар ўртасидан танлаб олишарди. Бу хонадон ўзларидан кўп мерос боқий қолдиришди ва Бағдоднинг Азудий  касалхонаси ва бошқа унлаб мадрасалар бу мерослар жумласидандир. 

Бундан 137-чи йил илгари милодий 1879 йил октябрь ойининг 21-чисида:

Томас Алва Эдисон томонидан электр лампаси кашф этилди.  Милодий 19 асрнинг иккинчи ярмида илмий турли жанбаларида кашфиётлар амалга оширилганига қўшимча ёруғлик ва ҳароратни ижод этиш учун электр кучидан фойдаланиш, корхоналар ва транспорт воситаларининг маторларини ишга солишда ҳам  катта ютуқлар қулга киритилди. Электрик кучини ихтироъ этиш албатта 16-17 асрга тегишлидир ва биринчи маиший электрик воситалари 18-19 асрнинг биринчи ярмида фойдаланишга топширилди.  

Аммо бугунги шаклида электрик кучи ва электрик лампасидан кенг тарзда фойдаланиш эса америкалик машҳур кашфиётчи Томас Алва Эдисонга тегишлидирким, теллеграф, телефон, грамафон, расмга тушириш, камера мосламалари заминаларида кашфиётлар ҳам  унинг кашфиётига боғлиқдир. Эдисон кўп ихтироълар қилди. Аммо милодий 1879 йил 21 октябрь ойида  электрик лампани ишлаб чиқариш энг буюк кашфиёт ҳисобланади ва ана шу кашфиёт эса Эдисонга дунё миқёсида шон-шўҳрат келтирди.                         

Бундан 183 йил олдин милодий 1833 йил 21 октябр куни Швециялик химия соҳасидаги олим ва динамит ихтирочиси Алфред Нобел таваллуд топди. Алфред Нобел химия фанига улкан қизиқиши боис бу соҳада кенг қамровли тадқиқотлар ва изланишлар олиб боради. Ушбу тадқиқотлари натижасида охир-оқибат динамитни ихтиро қилади. Нобелнинг орзу умидларига қарши равишда давлатлар ва ҳарбийлар бу динамитни жангларда қўллашди ва кўплаб инсонларнинг ёстиғини қуритишди. Нобел бой-бадавлат инсон эди. У динамитни бу мақсадда яъни ундан одамларни ўлдириш учун ихтиро қилгани йўқ эди. Нобел ўзининг барча молу-мулки ва бойликларини Нобел мукофоти учун ажратади. Нобелнинг бундай йул тутишидан мақсади, кимда ким адабиёт, илмий соҳаларда ҳамда дунёда тинчликни ўрнатиш учун хизмат қилса бундай инсонларга ўзининг бойлигидан бу инсонга ҳадя этилишини мўлжаллаган эди. Аммо бугунга келиб Нобелнинг хоҳишига қарши равишда, унинг тинчлик мукофотини сиёсий жабҳада қўллаш ғарб мамлкатларининг сиёсий тарғиботлари учун бир воситага айланди.