октябр 22, 2016 15:13 Asia/Tashkent

Иқтисодий жиҳатдан мушкулотга учраган замонда оилаларда турли ӯзгаришлар вужудга келиши мумкин. Баъзи бир оилаларда катта ёшдагилар нафақа маблағларини қӯлдан беришлари мумкин, баъзи бир ота-оналар иш жойларидан маҳрум бӯлишлари мумкин, яна баъзи бир оилалар эса рӯзғорни таъминлашда мушкулотга учраб, қарз олишлари мумкин. Бундай мушкулотлар оила аъзолари руҳияларига салбий таъсир етказиб, улар иззат-обрӯйига ҳам таъсирсиз қолмайди.

Иқтисодий жиҳатдан мушкулотга учраган замонда оилаларда турли ӯзгаришлар вужудга келиши мумкин. Баъзи бир оилаларда катта ёшдагилар нафақа маблағларини қӯлдан беришлари мумкин, баъзи бир ота-оналар иш жойларидан маҳрум бӯлишлари мумкин, яна баъзи бир оилалар эса рӯзғорни таъминлашда мушкулотга учраб, қарз олишлари мумкин. Бундай мушкулотлар оила аъзолари руҳияларига салбий таъсир етказиб, улар иззат-обрӯйига ҳам таъсирсиз қолмайди. Аммо ҳар ҳолда ҳам ҳар бир шароитда ҳам мушкулотни бартараф этиш имкони бор. Иқтисодий томондан мушкулотга учраган бир шароитда нолозим харажатлар мезонини камайтириш мумкин. Харажатлар рӯйхатини тартиб этиб, унга биноан харид қилишга тӯғри келади. Агар бир ой ичида нолозим харажатлардан воз кечсангиз ортиб қолган маблағни бошқа бир зарур ишларга йиғиб қӯйишингиз мумкин. Бу ерда гап харажатни кескин камайтириш ҳақида эмас, балки пулни аҳамиятга қараб сарфлаш ҳақида бормоқда. Харажатларни оқилона режалаштириш кўп пул топмасдан ҳам турмуш даражасини оширишга хизмат қилади. Ота-оналар оилаларда ижтимоий маслаларда, оила аъзолари орасидаги муносабатларни режалаштирганларидек оила бюджетини ҳам дуруст равишда режалаштиришларига тӯғри келади. Оила бюджетини режалаштириш шахсий маблағни бошқариш ва молия¬вий фаровонликка эришишнинг асосларидан биридир. Оила хўжалигини оқилона юритишнинг муҳим шарти – бу оила иқтисодини режалаштириш ҳисобланади. Ҳар бир оилада унинг аъзолар тежамкорликка алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Зеро, айнан тежамкорлик оила фаровонлигини яратишнинг муҳим шарти, ўзига хос маънавий-ахлоқий қадрият саналади. Оиладаги тежамкорлик – бу “хасислик ёки зиқналик эмас, балки, унинг мазмунида оила маблағини қаттиқ назорат қилиш, ҳалол меҳнат эвазига келган пул ва рўзғор анжом-ашёлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечакларни қадрлаш, асраб-авайлаш, иқтисод илмини чуқур билиш, эҳтиёткорлик, нафсни идора этиш, бойваччалик орқасидан бўладиган манманликдан ўзини тийиш, ҳар бир нарсадан унумли фойдалана билиш маҳоратига эга бўлиш демакдир”.Шунинг учун оила иқтисодига ўта масъулият, пухта режа асосида муносабатда бўлмоқ лозим. Қадрли тингловчилар! Сиз "Соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг. Оила хўжалигини оқилона юритишнинг муҳим шарти – бу оила иқтисодини режалаштириш ҳисобланади. Хонадон хўжалиги ёки бошқача айтганда оила иқтисоди ўзида айнан нималарни қамраб олади. “Пул, мол, оила эҳтиёжлари учун зарур бўлган нарсалар, бу – оила иқтисоди. Оила иқтисоди меҳнат билан топилган ҳалол мол-мулк ҳамда тежамкорлик йўли билан йиғилган нарсалардан иборат. Шундай қилиб, оила шахсни ҳар томонлама камол топиши учун қулай маскан бўлиши билан бирга унда тежамкорлик хислатини тарбиялаш имкониятига ҳам эга. Пулни тежамкорона сарфлаб, бир миқдорини четга йиғиб қӯйиш оқилона бӯлиб, лозим бӯлган бир пайтда ундан фойдаланиш мумкин. Инсон ҳаётида ҳар хил шароитлар учрайди. Баъзида йиллар давомида йиғган пул билан катта харидларни анжом берирш имкони бор. Масалан, бу пулга машина, уй сотиб олиш мумкин. Яна бу маблағни бир тижорий ишга сарфлаб бӯлади. Мол-маҳсулот ва хизматлар одамлар эҳтиёжидан бӯлиб, уларнинг бӯлмаслиги инсон ҳаётини мушкулотга учратиши мумкун. Бошқа томондан инсон талаботлари чексиз бӯлиб, илму саноат ривожланиши билан бу истаклар тобора ортиб боради. Иқтисод илми бизни бор имкониятлардан имкони борича самарали фойдаланишни ӯргатади.