октябр 23, 2016 13:46 Asia/Tashkent
  • Ислом ва қашшоқликни бартараф этиш йӯллари

Албатта ислом дини комил бир дин сифатида инсонларнинг бахт-саодатини таъминлайдиган манбадай тарифланади. Ислом дини таълимотларида қашшоқликни бартараф этиш иқтисодий жиҳатдан ривожланишга асос қӯйишдир.

Азиз тингловчилар! Такидлаганимиздек кӯплаб давлатлар қашшоқлик мушкулотига чалинган бӯлиб, баъзи бир давлатлар фаровон табий захираларга эга бӯлганидан қатъий назар иқтисодий жиҳадан ортда қолган.

Албатта ислом дини комил бир дин сифатида инсонларнинг бахт-саодатини таъминлайдиган манбадай тарифланади. Ислом дини таълимотларида қашшоқликни бартараф этиш иқтисодий жиҳатдан ривожланишга асос қӯйишдир.

Тарихнинг гувоҳига кӯра мусулмонлар ӯз даврида иқтисодий ва илмий жиҳатдан ёрқин давраларни бошдан кечиришган. Аммо бегоналар мусулмонлар ӯлкаларига бостириб кириб, уларнинг мол-мулклари ва миллий қадриятларини ғорат қилиб, бу жамиятга қайта тикланмас зарарлар етказишди. Бегоналарнинг исломий давлатларга кириб келишлари ё низомий йӯллар билан ё ки давлат ҳокимияти тизимига қӯшилишлари орқали амалга ошган. Албатта буни ҳам такидлаш лозимки мусулмонларнинг бепарволиклари ва ғафлатда қолишлари ҳам бундай ҳолатнинг вужудга келишига замина яратади.

Ислом нуқтаи назаридан қашшоқлик мушкулотини кӯриб чиқадиган бӯлсак энг аввал қашшоқлик нима эканлигини англашимиз лозим бӯлади.

Мутахассилар фикрига кӯра қашшоқлик кӯпқиррали тушунча бӯлиб, маданий қашшоқлик, ижтимоий ва иқтисодий қашшоқликларга бӯлинади.

Қашшоқлик сабаб, замина ва турли мавқеларга эгадир. Шахсий жиҳатда ишсизлик ва масъулиятсизлик қашшоқликнинг омилларидан саналади.

Энди эҳтиёж нима эканлигини кӯриб чиқамиз. Эҳтиёж - бу жамият аъзоларининг жорий ҳолатидаги ва истиқболли ривожланишидаги талабларини қондириш учун кутишдан олинган натижага эришиш заруриятларидир.Кишиларнинг асосий эҳтиёжлари таъминланмаган ҳолда инсониятнинг ер юзидаги ҳаёт нобудликка етади. Биринчи навбатдаги ҳаётан муҳим бӯлган эҳтиёжлар сув, озиқ-овқатдан иборат. Турмуш даражаси аҳоли ҳаёт фаолиятининг маълум бир қирраси тўғрисида тасаввур берадиган кўрсаткичлар тизими билан белгиланади. Турмуш даражаси тўғрисида батафсил маълумот олиш учун аҳоли даромадлари ва эҳтиёжлари, истеъмол даражаси ва таркиби, уй-жой, мол-мулк, маданий-маиший буюмлар ва бошқа имкониятлар билан таъминланганлик даражасини чуқур ўрганиш лозим.Аҳолининг турмуш даражасини ифодалаш учун жаҳондаги турли мамлакатларда турлича мезонлар қўлланилади. Улар орасида минимал истеъмол бюджети, камбағалчилик, мутлақ ва нисбий камбағалчилик кўрсаткичлари кенг фойдаланилади.Мутлақ камбағаллик - шахс ёки оқилона минимал ҳаётий эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган даромадни таърифлашга асосланади.Нисбий камбағаллик концепцияси – асосий мезон сифатида инсоннинг минимал эҳтиёжларидан эмас, балки унинг фаровонлиги кўрсаткичларидан у ёки бу мамлакатда устунроқ келувчи моддий таъминланганлик даражаси билан бўладиган нисбатидан фойдаланади. Бундай ёндашишда даромадлари мамлакат бўйича ўртача даромаднинг муайян улушидан ошмайдиганлар камбағал ҳисобланади.////////////////

Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом ва қашшоқликни бартараф этиш йӯллари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг./////////////////////

Аҳолининг қуйидаги тўртта турмуш даражасини ажратиб кўрсатиш мумкин: тўқ турмуш даражаси – инсоннинг жисмоний ва ақлий куч-қувватини тўла тиклаш учун қулай шароитларни таъминлайдиган неъматлардан фойдаланиш;

нормал даража – инсоннинг жисмоний ва ақлий куч-қувватини тўла тиклаш учун қулай шароитларни таъминлайдиган илмий асосланган меъёрлар бўйича оқилона истеъмол қилиш;

камбағаллик – меҳнат учун ресурсларни қайта яратишнинг қуйи чегараси сифатидаги иш қобилятини сақлаш даражасида неъматларни истеъмол қилиш;

қашшоқлик – истеъмол қилиниши инсоннинг яшаш қобилятини сақлаш имкониятинигина берадиган неъматлар ва хизматларнинг биологик мезонлар бўйича йўл қўйиладиган минимал турларини истеъмол қилиш.

Шунингдек, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад билан биргаликда уларнинг умумий яшаш шароити, замонавий қулайликларга эга бўлган уй-жойлар билан таъминлангани, зарур инфратузилмаларнинг мавжудлиги, аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлаш, бугунги кун талаблари асосида таълим олиш ва соғлиқни сақлаш тизимидан фойдаланиш каби ҳаёт даражасини белгилайдиган муҳим кўрсаткичлар ҳам ҳисобга олинади.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ