Ислом ва қашшоқликни бартараф этиш йӯллари
Садақа сӯзи араб тилидан олинган бӯлиб, “чин дилдан қилинган эҳсон” - хайр-эҳсон маъносини англатади.
Қадрли тингловчилар! Ӯтган дастуримизда ислом дини нуқтаи назаридан солиқлар тӯлаш ҳақида суҳбатлашдик. Шунингдек солиқларни тӯлаш давлат захираларинингн қайта тикланиши ва иқтисод ҳаракатига кӯмаг этиши ҳақида суҳбатлашдик. Аммо бугунги кунда қашшоқликни бартараф этиш учун асосий иш олиб боришга тӯғри келади. Бу орада бир-бирига кӯмаклашиш, ҳамкорлик қилиш, ижтимоий кӯмаклашиш,қарз бериш, садақа қилиш, фидоийлик каби инсоний фазилатлар ҳам четда қолмаган бӯлиб, ислом дини таълимотларида ҳам бу масала қаттиқ такидланади. Исломда қарз бериш мукофоти садақа мукофотидан устун бўлиши ҳам мумкин. Бу кимга, қандай одамга садақа берилганига ҳамда қарз берилган одамнинг ҳолатига боғлиқ.
Қарз бериш шартлари Қуръони карим Бақара муборак сураси 282 ояти каримасида келган: Эй иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олди-берди қилган вақтингизда, уни ёзиб қўйинг. Орангизда бир ёзувчи адолат билан ёзсин. Ҳеч бир ёзувчи Аллоҳ билдирганидек қилиб ёзишдан бош тортмасин. Бас, ёзсин ва ҳақ зиммасига тушган киши айтиб турсин, Роббига тақво қилсин ва ундан ҳеч нарсани камайтирмасин. Агар ҳақ зиммасига тушган киши эси паст, заиф ёки айтиб тура олмайдиган бўлса, унинг валийси адолат билан айтиб турсин. Эркакларингиздан икки кишини гувоҳ қилинг. Агар икки эр киши бўлмаса, ўзингиз рози бўладиган гувоҳлардан бир эр киши ва икки аёл киши бўлсин. Иккови(аёл)дан бирорталари адашса, бирлари бошқасининг эсига солади. Ва чақирилган вақтда гувоҳлар бош тортмасинлар. Кичик бўлса ҳам, катта бўлса ҳам, муддатигача ёзишингизни малол олманг. Шундоқ қилмоғингиз Аллоҳнинг ҳузурида адолатлироқ, гувоҳликка кучлироқ ва шубҳаланмаслигингиз учун яқинроқдир. Магар ораларингизда юриб турган нақд савдо бўлса, ёзмасангиз ҳам, сизга гуноҳ бўлмас. Олди-сотди қилганингизда, гувоҳ келтиринг ва ёзувчи ҳам, гувоҳ ҳам зарар тортмасин. Агар (аксини) қилсангиз, албатта, бу фосиқлигингиздир. Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм беради. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи зотдир.
(Ояти карима «ҳақ зиммасига тушган киши» деганда қарз олувчини назарда тутган. Демак, ўртадаги киши келиб қарз олди-бердини ёзаётган вақтда матнни қарз олувчи айтиб туради. Аввало, қарз олаётганини эътироф қилади. Қарзнинг миқдорини, шартини ва муддатини айтади. Бу нарсаларни қарз берувчи айтиб турса, ўз фойдасига буриб юбормасин, деган эҳтиёт чораси туфайли шундай қилинади. Қарз олувчи муҳтож бўлиб тургани учун бундай қилмаслиги аниқроқ. Чунки у муомаланинг тезроқ амалга ошишига муҳтож.
Бундан ташқари исломда жамиятдаги адолатни барқарор этиш учун садақа беериш ҳам жорий қилинган. Садақа сӯзи араб тилидан олинган бӯлиб, “чин дилдан қилинган эҳсон” - хайр-эҳсон маъносини англатади. Садақа бериш ҳақида Қуръони каримда ҳам таъкидлаб ўтилган. Садақа билан боғлиқ масалаларни фиқҳнинг уқубот ва аҳком бўлимлари талқин қилади. Садақа бериш имкони бўлган ҳар бир киши учун фарз саналади.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом ва қашшоқликни бартараф этиш йӯллари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Жумадан Қуръони карим Бақара муборак сураси 264-265 ояти карималарида ӯқиймиз:
Эй иймон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, молини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам кишиларга риё учун нафақа қилганга ўхшаб бекорга кетгазманг. У мисоли бир устини тупроқ босган силлиқ тошга ўхшайди. Бас, кучли ёмғир ёғса, силлиқ бўлиб қоладир. Касб қилганларидан ҳеч нарсага қодир бўлмаслар. Ва Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоятга бошламас. (Ушбу ояти каримада садақадан кейин миннат қилиб, озор бериб, қилган яхшилигининг савобидан бебаҳра қолишлик ажойиб бадиий васф билан тасвирланяпти. Бу билан мусулмонлар ҳиссида бу ишнинг нақадар ёмон иш эканлигини жонли тасвир қилинмоқда.)
Молларини Аллоҳнинг розилигини истаб, ўзларидаги ишонч билан сарфлайдиганлар худди тепаликдаги боққа ўхшарлар. Унга қаттиқ ёмғир ёғса, мевасини икки баробар беради. Агар қаттиқ ёмғир ёғмаса, майдалаб ёққани ҳам бўлаверади. Ва Аллоҳ қилаётганларингизни кўриб турувчи зотдир.