октябр 26, 2016 09:38 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 5 - чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг 24-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 26-чи кунидир.

Бугун чоршанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон  ойининг 5 - чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг 24-чиси  ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 26-чи кунидир.

Бундан 69 йил муқаддам, яъни 1947 йилнинг 26 октябр куни Ҳиндистоннинг Англия мустамлакасидан озод бӯлиши  ва Покистоннинг ажралиб чиқиши жараёнида Жаму ва Кашмир стратегик минтақаси Ҳиндистон ҳудудига киритилди. Аксарият аҳолиси мусулмонлардан иборат бӯлган Жаму ва Кашмир Покистонга  берилиши керак эди. Аммо бу минтақанинг ҳокими Ҳиндистон ва Англиянинг қутқуси билан аҳолининг истак-хоҳишига қарши Ҳиндистонга қӯшилишни афзал кӯрди. Бу қарор эълон қилингач, Покистон Жаму ва Кашмир минтақасига ҳужум қилиб унинг бир қисмини қӯлга киритди.Ӯшандан бери бу минтақа Ҳиндистон ва Покистоннинг ӯзаро ихтилофларига сабаб бӯлиб келмоқда. Икки қӯшни давлат бу баҳсли ҳудуд юзасидан ҳатто икки марта ӯзаро уруш  ҳам қилишди.

БМТ Жаму ва Кашмир минтақасининг қайси давлатга қӯшилишини бу ҳулдудда яшовчи аҳолининг умумий референдуми орқали ҳал қилиш таклифи билан чиқди. Покистон бу таклифни қабул қилди, аммо Ҳиндистон референдум ӯтказилишига қаршилик қиляпти.

******************************************

1957 йилнинг йигирма олтинчи октябр куни, яъни бундан роса 59 йил бурун медитсина бӯйича Нобел мукофотининг лауреати Герти Тереза Кори 61 ёшида вафот этди. 20 асрнинг машҳур шифокорларидан бӯлган Герти Тереза Кори 1896 йили Чехиянинг пойтахти Прага шаҳрида дунёга келди. У 24 ёшида медитсина фани доктори илмий даражасини эгаллаб, тадқиқотчи Карл Корига турмушга чиқди. Ёш олимлар бундан кейин илмий-тадқиқот ишларини биргаликда олиб борадиган бӯлишди. Улар 1922 йили  Америкага бориб, илмий фаолиятларини давом эттиришди.

Эр-хотин Кориларнинг биринчи кашфиёти қон таркибидаги қанд миқдорини тартибга келтиришда инсулиннинг ролига бағишланган эди. Улар медитсина соҳасидаги кӯплаб тадқиқотларни амалга ошириш билан бирга 200 тадан ортик илмий мақола ёзишга муваффақ бӯлишди.

Герти ва Карл Корилар 1947 йили Жигарда  гликогин шаклини ӯзгартириш йӯллари тӯғрисидаги муҳим кашфиётлари учун халқаро Нобел мукофотига сазовор бӯлишди.

Ххххххххххххххх

Бундан 21 йил бурун, 1995 йил октябр ойининг 26-куни босқинчи сионистик режимга қарши фидоий курашчи,  Фаластин исломий жиҳод ҳаракатининг бош котиби доктор Фатҳи Шақоқий  Исроилнинг жосуслик ташкилоти МОСАДнинг гумаштаси томонидан Малта  мамлакатида шаҳодатга етказилди.

Шаҳид Фатҳи Шақоқий 1951 йили Ғазо бӯлгасидаги қочқинлар жамлоғида дунёга келди. Аввалига ӯқитувчилик қилди, сӯнгра тиббиёт олийгоҳини тугатиб, Байтулмуқаддасдаги шифохоналардан бирида шифокорлик касби билан шуғуллана бошлади.

Ёшлигидан сионистик режимга қарши сиёсий фаолиятини бошлаган Шақоқий 1968 йили исломий жиҳод ҳаракатига қӯшилди. У имом Хумайний ҳазратлари ҳақида китоб ёзгани учун 1979 йилда Мисрда қамоққа олинди. Узоқ йиллар давомида сионистик режимга қарши  фидоийларча курашиб келган Шаққоқий Исломий жиҳод ҳаракатининг бош котиби лавозимига сайлангач, ӯз фаолиятини янада шиддатлироқ равишда давом эттирди.

Шаҳид Шақоқий имом Хумайний раҳимаҳуллоҳ томонидан эълон қилинган халқаро Қудс кунини Фаластинда исломнинг уйғониши ва сионистларга қарши жиҳоднинг уйғониш куни деб атарди.