октябр 27, 2016 16:25 Asia/Tashkent

Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил обон ойининг 6-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил муҳаррам ойининг 25-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 27-чи кунидир.

 

Бугун пайшанба

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил обон   ойининг 6-чиси

Ҳижрий- қамарий 1438-чи  йил муҳаррам  ойининг 25-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил  октябр ойининг 27-чи кунидир.

Бундан 1343 йил олдин ҳижрий қамарий 95 йил муҳаррам ойининг ўн иккинчи кунида айрим ривоятларга кўра, Ислом Пайғамбари (с)нинг невараларидан бири ва Имом Ҳусейн (а)нинг фарзандлари Сажжод лақаби билан машҳур Имом Зайнулобидин (а) шаҳодат топганлар. Имом Сажжод (а) ҳижрий-қамарий 38 йил шаъбон ойининг бешингчи кунида Мадина шаҳрида дунёга келдилар. Ул ҳазрат оталари Имом Ҳусейн (а) ёнларида бўлиб, маънавий ва ахлоқий томондан юксак мартабага эришган эдилар. Ул зот ибодат қилиб кечалари ухламасликда машҳур эдилар ва куп сажда қилишлари сабабли «Сажжод» (кўп сажда қилувчи) ва «Зайнулобидин» (ибодат қилувчиларнинг зийнати) унвони билан машҳур бўлдилар. Касалликлари сабабли ул ҳазрат оталари ва кўплаб ёронларни Ошуро воқеасида Карбалода шаҳид бўлганларини кўрмаганлар ва жиҳодда қатнаша олмаганлар. Карбало фожиасидан сўнг, ҳазрат Сажжод (а) аммалари ҳазрат Зайнаб (с) билан золим Бани Умаянинг қилмишларини руёбга чиқара бошладилар. Имом Сажжод (а) Исломий маданият яратилиши ва Қуръоннинг соф таълимотларини кенгайтиришда катта ишларни бажариб, Қуръон ва Ислом пайғамбарининг суннатлари сақланиб қолиши учун ўзларининг заковатлари билан мусулмон олимлар тарбиялашга киришдилар. Ул ҳазрат сазовор кишиларни йиғиш билан уларни тарбияладилар. Ул ҳазрат тарбиясидан ўтган олимларнинг энг машҳурлари айрим ривоятларга кўра, 170 кишидан ошган. Имом Сажжод (а)дан бошқа арзигули мерос ҳам қолиб, у ҳам бўлса, дуо қолибидаги Исломнинг абадий таълимотининг баёнидир. Бу қимматли сўзлар "Саҳифаи Сажжодия" номли китобда йиғилиб, мусулмонларнинг эътиборли китобларидан бири саналади. Бу китобда ақидавий, ижтимоий ва сиёсий баҳслар дуо шаклида гўзал равишда баён этилган. Ул зот заковатли сўзларидан бирида "яратилишнинг эзгуликларини бизга берган ва покиза ризқи-рўзиларни бизга фаровон қилган ҳамда биз инсонларга барча махлуқлар устидан устунлик берган Аллоҳга шукрлар бўлсин. Ва Унга бўйсинмайдиган киши ўзига зиёнг қилади ҳамда Унга юзланган киши хушбатдир",- дея буюрганлар.

 

Бундан 185 йил олдин, ҳижрий-қамарий 1253 йил муҳаррам ойининг 25-сида:

Эроннинг илк газетаси “Коғази Ахбор”, яъни “Ахбор қоғази” номи билан наширдан чиқди. Бу газета Мирзо Солеҳ Широзий тамонидан икки варақда наширдан чиқарилди. “Коғази Ахбор” газетаси бир ойда бир марта наширдан чиқарилди ва ушбу газетада Теҳрон шаҳри, бошқа Эрон шаҳарлари ҳамда Араб ва Туркия  мамлакатлари  ҳақида нашир этиларди. Бу газетанинг бир нусхаси Британия музейида сақланади.

 

Бундан 106 йил олдин милодий 1910 йил 27 октябр куни Япония мамлакати билан Россия ва Хитой ўрталарида узоқ давом этган жанглардан сўнг Япония бу иккала мамлакат устидан ғалаба ғозонади ва Кореяни Японияга қўшиб олади. Япониянинг бундай амалиётларига қарши Корея халқи мустамлакачиларга нисбатан ўзларининг эътирозларини ва кўрашларини бошлашади. Аммо Корея юрти иккинчи жаҳон урушида Япония мағлубиятга учрагунга қадар, яъни 1945 йилгача бу мамлакатнинг тасарруфида бўлади. Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейин, Корея ўлкаси иккига бўлинади. Шимолий Корея қисми собиқ Совет Иттифоқи кучлари томонидан тасарруф этилади, жанубий Корея қисми эса Америка Қўшма штатларининг ҳарбий кучлари томонидан босиб олинади. Бу бўлиниш ҳозиргача давом этиб келмоқда.

 

Бундан 25 йил олдин милодий 1991 йил 27 октябр куни Туркманистон республикаси Совет Иттифоқидан ажралиб чиқиб ўз истиқлолини қўлга киритади. Туркманистон юрти узоқ ўтмишда Эроннинг бир қисми ҳисобланган. Милодий 11 асрда Марказий Осиёдаги туркман қабилалари бирлашиб Салжуқий Эронлик сулоласини ташкил этишади ва қудрат топишади. Аммо орадан бир қанча муддат ўтиб бу сулола йўқолиб кетади. Милодий 19 асрга келиб Туркманистонда чор Россиясининг нуфузи ортади ҳамда чор Россияси Туркманистонга қарата ҳужум қилади ва Туркманистонни мағлубиятга учратади. 1917 йилга келиб коммунистларнинг тўқнашувлари кескин тус олади. 1924 йилда Туркманистон Совет Иттифоқининг республикаларидан бирига айланади. Лекин 1991 йилда Совет Иттифоқидаги ўзгаришлар ортидан  Туркманистон Республикаси ўз мустақиллигини эълон қилади.