октябр 27, 2016 17:09 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен, Адиба Қодирий "Ёруқлик сари дунё" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз! Мусиқа Азиз тингловчилар ўтган дастуримизда дунё келажагида дин мавзўси ҳақида сўҳбатлашган эдик.

    Ягона жаҳоний ҳукумати уша замонда вужудга келадиким сиёсий ва ижтимоий фалсафа ва мактаблар таърих синовида муваффақиятсизликка учраган бўлса ва башарият бунга ўхшаган ҳукуматни қабул қилишига эга бўлишган бўлсалар. Мазкур ҳукумат иккинчи маротаба тавҳидий инсон ва жамиятни тақдим этадиким, бугунги кунгача инсоннинг зайифликлари ва эгоизмга эга бўлишлари сабабли уни амалга оширишнинг имкони йўқ эди. Ҳақиқатан ҳам башарият Ҳазрат Маҳди (а) ҳукуматини дарк этиши билан башарият адолат заминасида барча афкор ва андешаларнинг фарқиятига тушуниб етади. Худо Расули (с)нинг пок невараси Имом Боқир алайҳисалом  бу ҳукуматни сўнги ҳукумат деб билади ва шундай марҳамат қилади: “Бизнинг давлатимиз сўнги давлатдир. “.

Имом Содиқ (а) ҳам шундай марҳамат қилади: “Ҳар бир эллатнинг ўзига тегишли  ва уни кўтаётган ҳукумати бор. Бизнинг давлатимиз охирузамонда зуҳур топади. “

Имом Маҳди (а) раҳбарлиги билан ўрнатиладиган  ҳукумат барча ҳукуматлардан фарқ қилади. Мазкур ҳукумат бирлик ва тавҳидий манбаларига асосланган ва унинг мақсади эллатлар ва жамиятларни бирлаштириш, беҳуда имтиёзлар ва эътиборлар диворларини ўртадан йуқ қилиб ташлаш ва халқ ўртасида ҳақиқий адолатни жорий этишдан иборатдир.

Бизни асримизнинг буюк донишмандлари ҳозирги башарият нобуд бўлиш ва боқий қолиш икки йўл орасида қарор олишини эътироф этишади.

Физика соҳасининг буюк олими Энштейннинг эътиқодига кўра, дунёнинг турли ранг ва нажоддан иборат бўлган турли эллатлар ягона байроқ остида ҳаёт кечиришлари лозим. У шундай айтади: “Турли ҳукуматлар хоҳласа ёки хоҳламаса ҳам инсониятнинг нобуд бўлишига сабаб бўлади ва дунё аҳли бу икки йўлнинг бирини танлашлари  лозим ёки инсониятнинг нобуд бўлиши учун жаҳоний ҳукумат ташкил бўлиши лозим ёким миллий ҳукуматлар ва алоҳида ҳукуматлар боқий қолиши лозим.            

Италиялик машҳур ёзувчи Данте ва Англиялик файласуф Бертранд Рассел ҳам жаҳоний ягона ҳукуматни ташкил этиш зарурлигини таъкидлашади ва уларнинг эътиқодларига кўра, бундай ҳукуматнинг йўқлиги охири башариятни нобуд бўлишга юзмаюз этади. Германиянинг буюк файласуфи Кант ҳам шундай фикр баён этади: “жаҳоний тартиб-интизомни ижод этиш халқаро бир қонунни жорий этишга эҳтиёж сезади. Бу уша мазҳаблар истайдиган масала саналади ва бу эса қадим замонлардан бошлаб буни амалда татбиқ этиш учун пайғамбарлар истайдиган нарсадир. Шундай улар зулумотни ёруғловчиси бўлишган.” 

 Ислом бутунжаҳон ягона ҳукумат пок ва солеҳ шахсиятларнинг ҳузур топиши билан таъсис этилади. Бу ҳукуматнинг раҳбарлиги расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг навералидан бири маҳдий ажжаллоҳу таоло фаражаҳу шарифнинг зиммасига юклатилади. Аммо Маҳдий(а.ж)  ўзи шундай марҳамат қилади: “Мен одамизотдан боқий қолган , Нуҳнинг захираси, Иброҳимнинг танлангани ва Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг хулосасиманким, Аллоҳ уларни раҳмат қилган бўлсин! ”

Дунё масалалари бўйича мутахассисларнинг нуқтаи назарларига кўра, ҳозирги жамиятнинг муаммолари ва бўҳронларининг аксарияти фойда кўрувчи ва ишга ярамайдиган  омиллар ва  масъуллар  ҳокимиятларидан келиб чиқмоқда. Аммо Ҳазрат Маҳдий ажжаллоҳу таоло фаражаҳу шарифнинг ходимлари мавқе, мансаб ва молу-мулкка ҳеч қандай тамагирлик қилишмайди.

Ривоятларга кўра, бу давлатнинг таркибида пок ва солеҳ инсонларнинг мавжудлигига қўшимча Каҳф саҳобалари, мўмин Ол-Фиравн  ва бошқалар ҳузур топишади. Ҳазрат Исо алайҳиссалом ҳам улар жумласидандирким, бошлиқ, ўринбосар ва вазир унвонида эслатилади. Ҳазрат Маҳдий ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шарифнинг қомондонлари зулм ва мустабидликнинг омилларини текширишга қарор беришади, жиноят қилган қозий ва  ҳокимларни ўз масъулиятларидан бушатилишади ва ер юзи ҳар қандай хиёнат ва нотуғриликдан покланади. Шу сабабдан исломий ривоятларнинг аксарияти шуни кўрсатадиким, исломий мадинаи фозила  тинчлик ва осойишталик шаҳри ҳисобланади.  Уша замонда Аллоҳнинг ваъдаси амалда татбиқ этилади ва урушдан халқнинг қурқишлари ва ваҳшатга келишлари тинчлик ва осойишталикка айланади.

Айтиш мумкинким, Ҳазрат Маҳдий ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шариф ҳукуматининг энг муҳим хусусиятларидан бири бу жаҳонда ҳукумат тизимини ўзгартириш ва қудратни алмаштириш  саналади. Имом Маҳдий (а.ж) асос соладиган ҳукуматда ишларни бошқариш жамиятдаги маҳрум ва мўҳтож бўлганлар қатламига қарор олади. Бошқа таъбир билан ифодалаганда мисли кўринмаган бир ҳодисада зулм ва мутабидликнинг оғирлигига чидаган одамлар жамиятни бошқаришни ўз қулларига олишади.

Маҳдий (аж) бутунжаҳон ҳукуматида таблиғот олиб бориш бошқача шаклланади. Ҳеч кимга сир эмаским, бугунги оммавий ахборот воситалари ва маданий сиёсатлар жаҳон зўравон қудратларининг кучли воситаларидан ҳисобланади ва ҳақиқатни  ёлғон қилиб жилвалантиришади. Бугунги кунда ана шу оммавий ахборот вочиталарининг халқни алдашлари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш ва эркинлик сояси остида дунёда кўп жиноятлар содир этилмоқда ва буюк қудратлар осонликча бошқаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этишмоқда. Маҳдий ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шарифнинг ҳукуматида аччиқ ва қайғули ушбу тажрибалар инсонларнинг зеҳнида покланади.     

                                         

Ёрлиқ