ноябр 03, 2016 14:13 Asia/Tashkent

Ҳазрат Маҳди ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шарифнингнинг ёруқлик ва гӯзал дунёсига назар ташлаганимизда айтган эдикки охири бир кун етиб келадиким унда башарият ҳақиқий адолат, ҳақидаги қадимий ӯз орзуларини амалда татбиқ этишади.

                              Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. 

Мен, Адиба Қодирий "Ёруқлик сари дунё"  туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!                           

 

Ҳазрат Маҳди ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шарифнингнинг ёруқлик ва гӯзал дунёсига назар ташлаганимизда  айтган эдикки охири бир кун етиб келадиким унда башарият ҳақиқий адолат,  ҳақидаги қадимий ӯз орзуларини амалда татбиқ этишади.
Ӯтган дастуримизда ислом ормонли жамиятининг айрим хусусиятларини таъкидлаб ӯтган эдик. Иқтисодий фаровонлик ва жаҳоннинг ободонлиги ушбу Мадинаи фозиланинг бошқа хусусиятларидан саналади. Бугунги дастуримизда ана шу хусусият ҳақида сӯҳбатлашамиз.

Биз билан бирга бўлинг!
Ӯз ҳаётининг эҳтиёжларини қониқтирадиган имкониятларни таъминлаш учун инсоннинг амалга оширилган сайъ -ҳаракати  босиб ӯтган таърихий сайь -ҳаракатидир. Ҳозирги дунёда инсон технология ва илмда эга бӯлиши билан ишлаб чиқариш омиллари ва етмайдиган маҳсулотлардан келиб чиқадиган кӯп камчиликларини бартараф этишга эга бӯлди. Аммо бу қудрат ва қобилиятга эга бӯлмасдан ҳозирги инсоният жамиятнинг турли қатламларнинг ӯртасида даромадни нотӯғри тақсимлашни бартараф этиш ва инсон жамиятидаги қашшоқликни илдизидан бартараф этишига муяссар бӯлгани йӯқ. Бошқа томондан дунё буюк қудратларнинг иқтисодий сиёсатлари янада кӯпроқ қудратга эга бӯлиш ва зайиф мамлакатларнинг табиий манбаларига ҳукумронлик қилишдан иборат. Бу қудратлар аниқ режа тузишлари билан  ишлаб чиқариш истеъмол ва технология заминаларида турли шакл ва услубларни бошқа мамлакатларда юклатишадиким буюк сармоядорларнинг манфаати ва ушбу мамлакатларнинг қарам бӯлиб қолишларнинг ортишига сабаб бӯлади.

Зоҳиран ривожланган ва қудратга эга бӯлган ушбу мамлакатларда инкор этиб бӯлмайдиган бир ҳақиқат унвонида маънавий ва ахлоқий камчиликлар учрайди ва шундан далолат берадиким башарият ӯзининг ижтимоий ва иқтисод ишларни тӯғри тартибга солиш учун уни ҳақиқий саодатга етказадиган бошқа восита ва усулларга эҳтиёж сезади.
Табиатга ҳукумрон бӯлиш ва ундан фойдаланишда инсоннинг қӯлга киритган муваффақиятларнинг ҳозирги мизони ва даражаси жамиятларни уч гуруҳга,  жумладан ривожланган,  ривожланмаган ва ривожланиш ҳолатида бӯлган гуруҳларга бӯлинади. Ушбу жамиятларнинг ӯртасидаги иқтисодий бушлик шу даражада аниқ ва чуқурлашиб қолганким иқтисодий   мутахассислар замонавий йӯл -юриқлардан фойдаланишлари билан бу бушликни бартараф этишлари назарга ташланмайди. Аммо Имом Маҳди (а)  ҳукуматида  инсоният дунё бӯйлаб иқтисодий янги лойиҳаларнинг шоҳидига айланади.

Таъкидлаб ӯтган эдикки Имом Маҳди ҳукуматида энг асосий масала адолатни барқарор этишдан иборатдир.

Маълумки адолат кенгайишининг муҳим маҳсулотларидан бу ривожланган иқтисодни вужудга келтириш ҳисобланади. Ва бу эса дин аҳкомларини қайта тириклаш сояси остида қӯлга киритилади. Чунончи ривоятларда шундай келтирилади:  "Адолат аҳкомнинг тирилиш моясидир.”

Айтиш мумкинким адолат дарахтининг самараси иқтисодий ривож -равнақ топиш ва инсоннинг эҳтиёжсизлиги саналади. Чунончи Имом Содиқ (а)  шундай марҳамат этади:  "Ӯрталарида адолат ҳоким бӯлган вақтда халқ эҳтиёжсизликка эришади.
Ҳазрат Маҳди (а) нинг ривожланган ва ормонли жамиятида  адолат дарахти самара беради. Ишлаб чиқариш омиллари ва иқтисодий фаровонлик кенгайиши зимнида инсонлар исломий давлатнинг комилан ривожланишига шоҳид бӯлади. Маҳсулот ва хизмат кӯрсатишнинг фаровонлиги ва арзон бӯлиши халқ иқтисодий фаровонлиги ортишининг таянчи саналадиким бунинг ӯзи уларнинг иқтисодий фаъолиятларининг хавфсизлиги сабабига айланади.

Имом Маҳди (а)-нинг таълимий ва тарбиявий таълимоти инсонларнинг шахсият ва ахлоқларини мукаммал этади ва жаҳон бўйлаб шароитни шундай тарзда ижод этадиким инсон ҳар қандай ҳаддан ошиш, ҳамда табиатнинг фаровон манбаларини фойдаланишдан ўзини тийади. Бу ҳолда ҳаётнинг  табиий атроф муҳити ва унинг манбалари ҳалокат ва ифлосланишдан  сақланади.