июл 24, 2016 04:48 Asia/Tashkent

2016 йил июль ойининг 24-чиси

Бугун якшанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил мурдод ойининг 3- чиси

Ҳижрий-қамарий 1437  йил шаввол ойининг 19-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил июль ойининг 24-чи кунидир.

 

Бундан 1172 йил олдин ҳижрий-қамарий 265 йил шаввол ойининг 19-чисида:

 Эронда Саффорийлар сулоласига асос солган Яқуб Лайс Саффорий Эроннинг қадимий шаҳарларидан бири Жундишопурда оламдан ўтди. Яқуб Лайс Саффорийнинг жавонмардлик хислатлари халқнинг унга жалб этилишига сабаб бўлди ва бир муддатдан сўнг Эрон жанубидаги Систон халқи унинг амир бўлишини хоҳлади. Яқуб Лайс бир муддатдан сўнг қудратга эга бўлди ва тарафдорларининг ёрдами билан Эроннинг бир неча шаҳрини эгаллади ва Систон ноҳиясида марказлашган ва бирлашган давлат тузди. Яқуб Лайс ҳижрий-қамарий 261 йилда катта қўшин билан Аббосий ҳокимларнинг пойтахти Бағдод шаҳрига кирди, лекин Аббосийларнинг қўшинларидан шикастланди ва орқага чекинди. Бу мағлубиятдан сўнг Яқуб Лайс ўз қўшинларини кучайтириш ва жиҳозлашга киришди, аммо касаллик сабабли оламдан ўтди.

Бундан 214 йил муқаддам милодий 1802-чи  йил июль ойининг 24 -чисида:

Франциянинг машҳур ёзувчиси Александр Дюма таваллуд топди. Дюма армиянинг генерали бўлмиш ўз отасининг хотиралари ва ҳамда Франция инқилобидан халқнинг шахсий хотираларидан фойдаланиб Франциянинг таърихи ва революцияси ҳақида кўпгина асарларни ёзиб мерос қолдирди. Дюма ёзган машҳур асарлардан "Сургўн қилинганлар", "Монте Кристо" ва "Уч мушкетёр" асарларига ишора этиш мумкин. У пьеса ёзишда ҳам катта маҳоратга эга эди. У "Антони ва Шелл минораси" пьесасини ёзди. Александр Дюма милодий 1870 йилда вафот этди. 

                                            *****

Бундан 95 йил илгари милодий 1921-чи йил июл ойнинг 24-чисида:

Халқаро миллатлар лигаси Фаластин, Ироқ ва Иорданиянинг шарқини Англияга ҳамда Сурия ва Ливан сарзаминларининг васийлигини эса Францияга  расмий равишда топширди. Албатта Париж ва Лондон биринчи жаҳон уруши жараёни ва ундан кейинги вақт давомида ўзаро Усмонийлар императорлигини тақсимлаш учун келишувга келишган эди. Халқаро миллатлар лигасининг ушбу қарорни қабул қилиши бу тақсимлашга қонунийлик бағишлади. Агарчи исломий сарзаминларнинг ҳокимиятини Франция ва Англияга топширилиши минтақа мусулмонларининг ғазабини келтирди. Аммо бу икки мамлакат Сурия, Ливан, Ироқ ва Иорданиядаги ўз ҳукмронликларини мустаҳкамлашди ва айниқса Англия Фаластин сарзаминида сионистик ноқонуний давлатни ташкил этиш учун керакли заминаларни яратиб берди.

                                              ****   

Бундан 34 йил олдин ҳижрий қамарий 1361 йил  мурдод ойининг 3 кунида:

Эронлик ёзувчи ва кучли таржимони доктор Ҳамид Иноят оламдан кўз юмди. Ҳамид Иноят Эрондаги ўзининг таҳсилини тугатганидан сўнг, Англияга бориб Лондондаги иқтисодиёт ва сиёсат Университетида таҳсил олиб докторлик даражасини қўлга киритади. У Англиядаги ўқишини тамомлагандан сўнг Эронга қайтиб келади ва Теҳрон университетида ўзининг тадқиқотларини ва изланишларини бошлайди. Доктор Ҳамид Иноят фалсафа ва сиёсий қарашларга оид кўплаб китобларни ёзган ва таржима қилган. Ғарбнинг сиёсий мулоҳазалардаги кўлами, Табиий динларнинг тарихи, Ислом ва социализм ҳақидаги асар ва китоблар Ҳамид Иноятдан кейинги авлодга мерос бўлиб қолди.