октябр 29, 2016 15:39 Asia/Tashkent

Оила-ҳар бир жамиятнинг бошланғич ҳужайраси ва унинг асоси ҳисобланади. Инсоннинг моддий ва маънавий камолоти, оилада шаклланади. Шу боис охирги вақтлар мутахассислар оила масаласига диққат қилиб, уни мустаҳкам ва пойдор бӯлишига аҳамият беришяпти.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! “Соғлом оила” туркум эшиттириши охирги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Оила-ҳар бир жамиятнинг бошланғич ҳужайраси ва унинг асоси ҳисобланади. Инсоннинг моддий ва маънавий камолоти, оилада шаклланади. Шу боис охирги вақтлар мутахассислар оила масаласига диққат қилиб, уни мустаҳкам ва пойдор бӯлишига аҳамият беришяпти. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осайишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади, у оқибатда чуқур таназзулга юз тутади.Оиланинг мустаҳкамлиги, оилавий муносабатлар, маданиятининг даражасига боғлиқдир. Маълумки, оилавий муносабатлар жамият ва миллат ижтимоий муносабатларининг таркибий қисми ҳисобланади.

Оиланинг жамиятда тутган мавқеи шу қадар баландки, у хеч қандай таърифга сиғмайди.

Авалига оила тушунчасига таважжӯҳ қилиш лозим. Оила эр-хотин ва болалардан иборат жамиятнинг кичик бўлаги деб таърифланади.  Оила - жамиятнинг мўжаз кўринишидир. Дарҳақиқат, халқ, ҳаётнинг оилавий турмуш тарзига асослаган. Оила муқаддас, оила миллат шарафини юқори мартабага кўтарадиган маданият ўчоғидир. Миллат кўпайишининг бирдан – бир йўли эркак ва аёлнинг никоҳ ва оила муносабатида бўлишидир.

Ислом дини нуқтаи назаридан инсон саломатлигига бӯлган оиладаги турмуш таъсири, модерн ҳаёт тарзининг оилага бӯлган  таъсири, ислом дини доирасида оилаларни мустаҳкамлаш йӯлларини билиш, дастуримиз мавзӯларидан ҳисобланади. Шунингдек иқтисодий, маданий ва сиёсий масалаларда оиланинг бӯлган жойгоҳи мавзӯлари дастуримизда ӯрин олган.

 Оилавий  муносабатлар  турли  негиз асосига  қурилади:  иқтисодий, мафкуравий, ҳис-туйғу,  ахлоқий-ақлий, қариндош-уруғчилик, яқинлик, дўстлик  ва биродарлик  кабилар.

Бола хислатларини ота-онасида мерос олиб, ота-она болаларининг истеъдодлари очилиб, ривожланиши учун муносиб шароит яратишади.

Оила муҳтит боланинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириши учун зарур ҳисобланади. Болалигида оила меҳридан маҳрум бӯлганлар келажакда турли мушкулотга дуч келишади.

Инсоннинг руҳий саломатлиги унинг туғилишидан илгарироқ ташаккулланади.Одамизоднинг шахсияти шаклланиши туғилибоқ ёки ундан ҳам илгари, она қорнидан бошланиб, то ӯлимига қадар бу шахсият унинг вужудида барқарордир./////////////////////////

Қадрли тингловчилар! “Соғлом оила” туркум эшиттириши охирги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Бола онасига, унинг меҳр-самимийлигига таяниб, ӯсиб-улғаяди. Унинг катта бӯлганидан сӯнг ташаккулланган характер ва ӯзига хос хусусиятлари онанинг тарбиясига тарбиясига боғлиқ. Болалик даврида она бағридан маҳрум бӯлган кишилар изтироб ва стресслар кӯпроқ таҳдид қилади. Ҳаммамизга маълумки оила жамиятнинг кичик бир ячейкаси. Оила яшашнинг ва таълим-тарбиятнинг асосий қароргоҳидир. Иш жойида ҳам ишчиларнинг юриш-туришлари оиладаги муносабатларга қаттиқ боғлиқ. Оиладаги иқтисод маданиятига кӯра, давлатнинг иқтисодий ривожини аниқлаш мумкун. Оила иқтисоди ҳақида сӯз юритадиган бӯлсак жамиятнинг барча қатламлари иқтисодий шароитларини назарда тутишга тӯғри келади. Оила иқтисодида даромад кӯпайиши оила яшаш тарзини ӯзгартирмай, балки харажатларнинг кӯпайишига олиб келади. Оилада бюжет камайганда давлат тизимига ӯхшаб изтирорий ҳолатларда бир миқдор молий кӯмаклардан фойдаланишга имкони йӯқ. Шунинг учун ҳам оилада харажатларни яхши режалаштиришга тӯғри келади. Оила аъзолари эса бу борадаги шарт-шароитларини назарда тутиб, иш юритишлари лозим бӯлади. Аммо ҳар ҳолда ҳам ҳар бир шароитда ҳам мушкулотни бартараф этиш имкони бор. Иқтисодий томондан мушкулотга учраган бир шароитда нолозим харажатлар мезонини камайтириш мумкин. Харажатлар рӯйхатини тартиб этиб, унга биноан харид қилишга тӯғри келади. Агар бир ой ичида нолозим харажатлардан воз кечсангиз ортиб қолган маблағни бошқа бир зарур ишларга йиғиб қӯйишингиз мумкин.

Қадрли тингловчилар! “Соғлом оила” туркум эшиттириши охирги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ паноҳида бӯлинг.