октябр 30, 2016 14:56 Asia/Tashkent

Жумҳурии исломи, Жавон ва Эрон газеталари

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Арабистон давлати БМТ ташкилотининг бош ассамблиясида нефтдан киритилган долларларини сарфлаши билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо бўлишга муяссар бўлди. Ол-Саъуд нефт долларларини сарфлаши билан ҳатто ўзининг қора аъмолларини ҳам хаспўшлай олди ва БМТ-нинг инсон ҳуқуқлари кенгашини дунё аҳли наздида масхара қилди. Ол-Саъуд ўзининг ички сиёсатларида бостириш ва тазйиқ ўтказиш сиёсатини қуллаши билан Арабистон халқига дўззахли ва қурқинчли бир фазони юклатди. Ол-Саъуднинг уюштирилган жиноятлари мамлакатдан ташқарида ҳам шу мизонда амалга оширилдиким, бугунги кунларда ҳатто Ғарб оммавий ахборот воситаларида ҳам кам ёки кўп ёритилмоқда. Яман мазлум халқига қарши Ол-Саъуд ва унга иттифоқчи бўлган мамлакатларнинг содир этган уруш жиноятлари БМТ ташкилоти томонидан ҳам эътироф этилмоқда.

Дўст ва душманнинг эътироф этишига қарамасдан Ливан, Ливия,Сурия ва Ироқда амалга оширилган барча террористик фожеалар ва ҳатто Афғонистондаги Толибон террористик гуруҳининг ҳаракатланиши ушбу бешта мамлакатда инсоний катта талафотлар билан бирга Ол-Саъуд жиноятлари руйхатининг бир қисми қайд этилган ва қайд этилмоқда. БМТ ташкилоти, айниқса БМТ-нинг инсон ҳуқуқлари кенгаши учун шармандалик ҳисобланадиким, Ол-Саъуд режими ўзининг қора ушбу аъмоллари билан дунё миқёсида бошқа мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари ҳақида қазоват қилишга қарор олса ҳамда бу ҳақда қарор қабул қилса ва ушбу ҳақда фикр баён этса.  

                                         *****

Жавон газетаси ИШИД террорчи гуруҳига қарши ҳужум қилишда иштирок этиш учун Арабистон ва Туркияинг ёлғондан позиция олишига ишора этиб, минтақа ҳамда Ироқ ва Суриянинг оммавий афкорида ИШИД террорчи гуруҳи Ол-Саъуд ва Туркия маъносидадир ва агар Эрдуғоннинг ҳарбийлари ноқонуний ва мантиқсиз позицияси билан яна можарожўйликни мақсад қилган бўлсалар, Сурия ва Ироқда Эрдуғоннинг мағлубиятга юзмаюз бўлишидан бошқа янги натижага эришолмайди,-деб ёзади.  Сурия ва Ироқда ҳукуматни ағдариш ва минтақани нобуд қилиш учун терроризмни ҳимоят этишга ҳаракат қилган барча шахслар ҳозирги кунгача бирин кетин ё инқирозга юзмаюз бўлишди ёки сайлов ва сиёсий рақобатларда мағлубиятга учрадилар ёки Башор Асад ёки Ироқ ҳукуматидан олдин қудрат бошидан кетишди. Эрдуғон учун ҳам такфирий террористларни ҳимоятчиси унвонида фаолият олиб бориши ва позиция олишининг харажотлари бошқалардан қолмайди. Ол-Саъуд чизиқнинг охирига етиб келган, мисрликлар эса улар Мисрнинг таҳдиди ва жон балоси эканлигини яхши билиб олишган ва Ол-Саъуд режимидан фосила олишмоқда. Ғарб давлатлари ҳам терроризм дарахти самарасидан зарар кўриш ва мағлуб бўлишдан бошқа ҳеч нарсани татиб кўришмади.      

                                         *****

Эрон газетаси шундай ёзади, Америка президентлик сайловларига 11 кун вақт қолганида бу мамлакатнинг ЭфБиОй федерал полицияси янги эмейлларни қулга киритгани ҳақида сўзламоқдаким, демократлар партиясининг номзади Хиллари Клинтонни бош оғриқ ҳолатига қарор бериши мумкин. Шу ҳол билан жумҳурийчилар партиясиинг номзади Трамп шундай бир ҳолда ўзининг демократ рақибига зарба бериш учун вужудга келган фуосатлардан фойдаланишга ҳаракат қилмоқдаким, ўтказилган учта баҳс-мунозараларда мағлубиятга юзмаюз бўлиб, унинг ахлоқий расвочиликлари фош этилди ва ижтимоий сўровларда эса унинг мавқеи тушиб кетди. Шунингдек Нью-Йорк Таймз ҳам шундай ёзади, Трампнинг ҳимоятчилари агарчи Хиллари Клинтон сайловларда ғалаба қозонишини қабул қиламиз деб айтсаларда, аммо уларнинг аксариятлари сайловнинг натижаси инқилоб ва тўқнашувларни вужудга келтиради деб таҳдид солишмоқда. Америка сайловлар тизимининг соғлом ўтишига нисбатан вужудга келган ишончсизликлар, айниқса бу давр рақобатларининг фарқли фазосида америкалик рай берувчилар аксариятининг диққат-эътиборига қарор олган.