Таърихий саналар
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1395-чи йил обон ойининг 15 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил сафар ойининг 1-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016-чи йил ноябр ойининг 1-чи кунидир.
Бугун сешанба
Ҳижрий- шамсий 1395-чи йил обон ойининг 15 -чиси:
Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил сафар ойининг 1-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016-чи йил ноябр ойининг 1-чи кунидир.
Бундан 1401йил олдин ҳижрий-қамарий 37 йил сафар ойининг биринчисида:
Ироқда жойлашган Фурот дарёсининг қирғоғида Сафин номи билан маълум бўлган маҳаллада Муовия ва ҳазрат Али алайҳиссалом қушунлари ўртасида тўқнашувнинг якуний босқичи бошланди. Муовия Имом Али алайҳиссалом хилофатга эга бўлишидан сўнг у билан байъат қилишдан қул тортди ва учинчи халифа Усмоннинг қонига қасд олиш баҳонаси билан Али алайҳиссаломга қарши урушни бошлади. Муовия Усмоннинг хилофати замонида Шомнинг ҳокими эди ва унинг ўлимидан кейин ислом дунёси бўйлаб ҳукуматни қулга киритиш ва уни ўз хонадони учун мерос қилдириб қуйишни мақсад қилган эди. Али алайҳиссаломга қарши Муовиянинг уруши шу сабабдан бошланди. Бу тўқнашувда Муовия мағлуб бўлиш арафасида қарор олганида, халқни алдаш ва тўқнашувдан қул тортишлари учун Умар Бин Ос таклифи билан Қуръонни найзаларнинг бошига олиш учун дастур берди. Ҳазрат Али алайҳиссалом қушунларидан бир гуруҳи ул ҳазратнинг огоҳлантиришларига қарамасдан алданишди ва урушни давом этишдан қул тортишди. Вужудга келган шароитнинг таъсири ва ушбу гуруҳнинг босим ўтказиши натижасида Хаворижийлар номи билан машҳур бўлган Али алайҳиссаломнинг қушунларидан бир гуруҳи урушнинг тақдири доварликка топширилди.
Бундан 1377 йил илгари ҳижрий-қамарий 61 йил сафар ойининг 1-чисида:
Карбалонинг қайғули фожеасидан кейин асоратга олинган Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам хонадонларининг корвони Язид Бин муовия ҳукуматининг маркази ҳисобланмиш Шомга киришди. Шомда Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг аҳли байтлари, айниқса Ҳазрат Зайнаб саломуллоҳи алайҳо ва Имом Сажжод алайҳиссалом турли вақтда жумладан Язиднинг дарборида ва Шом масжидларида Уммавийларнинг золим ҳокими Язидга қарши ифшогарлик билан шуғулланишди ва Карбалода шаҳид бўлганлар қонининг паёмини энг яхши шаклда халққа етказдилар. Бу ишни шу даражада ижро этдиларким, Шом халқи Карбалода Язид қушунлари содир этган жиноятларининг ҳақиқатидан огоҳ бўлишди ва унинг қилган ишларидан ғазабга келишди. Бу мавзў Язид Имом Ҳусейн алайҳиссалом ва ул ҳазрат ёронларини қатл этишга берган фармонини ёлғонга чиқаришга сабаб бўлди ва гуноҳни эса Куфанинг ҳокими Убайдуллоҳ Бин Зиёднинг буйнига қуйди. Шунингдек умумий афкорнинг босими остида Язид бир неча муддатдан кейин Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам аҳли байтларининг корвонини Мадинага қайтаришга мажбур бўлди.
Бундан 94 йил олдин милодий 1922 йил ноябр ойининг 1-чисида:
Туркияда “Отатурк ” томонидан салтанат тизими бекор қилинди. Биринчи жаҳон уруши охирга етиши ва Усмоний давлатининг заифланиши ва барҳам топиши шу билан бирга Туркияда отатурк номи билан танилган Мустафо Камолпошонинг қудрат олиши сабабли у қандай бўлмасин усмонийлар хилофати ва подшолик тизимини ағдаришга ҳаракат қилди. Мазҳаб билан боғланиб қолган Туркияда салтанат режимини бекор қилиш мунча ҳам осон эмасди. Мустафо Камол бу масалани ҳал этиш учун аввалида мусалмонларнинг хилофати ва салтанат расмийларини бирбирларидан ажратди ва милодий 1922 йил 22 ноябрда салтанат режимини бекор қилиш зимнида хилофат расмийларини ташрифотий мазҳабий расмийлар унвонида муҳофазат этди. Бу иш усмонийларнинг олти юзлик императорлигининг инқирозга юзмаюз бўлиши учун замина яратди ва бу императорлик инқирозга учраганидан кейин милодий 1923 йил октябр ойининг 29 чисида секуляр республика тизими қудрат бошига келди.