июл 24, 2016 09:47 Asia/Tashkent

Қудс, Рисолат ва Жоми Жам газеталари

Қудс газетаси шундай ёзади бир неча ойлар давомида ўзбек миллатидан бўлган Афғонистон президентининг биринчи ўринбосари генерал Абдуррашид Дўстум пойтахтни тарк этиб ушбу мамлакатнинг шимол-ғарбида жойлашган ота-бобо ва аждодларининг шаҳри бўлмиш Шибирғонга борган.

Кўпларнинг эътиқодларига кўра, Дўстумнинг Ашраф Ғанийдан қатъий равишда ҳимоят этиши Афғонистон ўзбекларининг райлари комилан ҳозирги президентни ҳимоятида бўлиши сабабига айланди ва ана шу райлар эдиким, сайлов рақобатларида у ғалабани қулга киритди. Бунга асосан ҳам генерал Дўстум ва ҳам унинг яқинлари шундай эътиқодларга эгаларким, Ашраф Ғаний қудрат бошига келишидан кейин ушбу генералга берадиган майдон керакли даражада бўлмади ва ўзбек миллатидан бўлган ушбу генерал ундан суистеъмол қилганларини ҳисс этди. Ҳолбуки, барчалар уруш қудрати ва бойликнинг асосий марказларига эга бўлиш учун сайъ-ҳаракат қиласаларда, аммо унинг ҳиссаси эса бошқалар учун хавфсизликни таъминлаш ва уруш олиб боришдан иборат.  Бундай вазъиятдан келиб чиқиб у аста-секинлик билан ўзининг базасига қайтди. Ва марказий давлат ҳам ушбу ҳодисадан мунча ҳам норозий бўлгани йўқ. Аммо ҳақиқат шундан иборатким, генерал Дўстум Афғонистонда нуфузга эга бўлган мамлакатлар, жумладан Туркия ва Ўзбекистон билан иллиқ алоқаларга эгадир. Агар унинг норозийлиги давом этса, унинг алоқалари Кобул давлати учун қийинчиликларни туғдириши мумкин. Чунки минглаб қуролланган жангчилар унинг ихтиёрида қарор олишган. Ҳозирги кунда у камида бир вилоятни комил тарзда ўзининг назорати остига олган ва бошқа вилоятларда эса қуролланган тарафдорларга ҳам эгадир. Кобул давлати бу нарсаларга эътибор қаратмаслиги мумкин эмас.    

                                                                *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, хавфсизлик кенгашининг доимий учта мамлакатлари Америка, Англия ва Франция Сурия давлатининг жиддий мухолифлари ва ИШИД террористик гуруҳининг асосий ҳомийларидан ҳисобланишади ва бир неча маротаба Сурия мухолифларини заифлантириш имкони бўлган резолюцияларни тасдиқлашни мувафаққиятсизликка юзмаюз этишди. Ғарб мамлакатлари томонидан ИШИД террористик гуруҳини ҳимоят этишлари шундай осонлик билан ёндошиши мумкин бўлган бир масала саналмайди. Ҳаёсизларча амалга ошираётган ушбу ҳимоят ҳозирги кунгача ислом дунёси ва минтақада минглаб бегуноҳ одамларнинг ҳалок бўлишлари сабабига айланган. Америка Қўшма Штатлари ва унинг иттифоқчилари Суриядаги ўзгаришларда мағлубиятга дуч келган томонлар ҳисобланишади. Табиийким, ИШИД террористик гуруҳининг тўртта асосий ҳомийси унвонида Лондон, Париж, Риёз ва Вашингтон уйинларининг оқибати барбод бўлиш ва мувафаққиятсизликка юзмаюз бўлишдан бошқа нарса эмас. Вашингтон ва унинг иттифоқчилари олдиндан режалаштирилган ва аниқ қоидалар билан уйин майдонига киришди. Аммо бу қоида, қонун ва башоратларнинг ҳар бири мағлубиятга учради. Бугун Сурия тизими ўзининг куч-қуввати билан боқий қолди. Россия каби мамлакатларнинг такфирий гуруҳларга қарши кўраш  майдонига янги уйинчилар унвонида кириши, Ироқ ва Сурия шаҳарларининг уруш майдонларида такфирий гуруҳларнинг мағлубиятга юзмаюз бўлишлари ҳамда Сурияда ўтказилган охирги парламент сайловлари ва милодий 2014 йилда ўтказилган президентлик сайловлари Ғарб мамлакатлари Сурияда қонли уйиннинг бошловчиси унвонида унинг ютқазувчи томонига айланиб қолишлари сабабига айланди. Ниҳоят масала шундан иборатким, ИШИД террористик гуруҳининг ҳомийси бўлмиш Америка Қўшма Штатлари ҳамда Араб ва Ғарб мамлакатлари такфирий ва террористик гуруҳлар ва ИШИД террорчи гуруҳини ҳимоят этишлари хусусида ўзларининг содир этган оғир жиноятлари учун кампенсация тўлашлари лозим.  

                                                                 *****

Европа масалалари бўйича мутахассис  Муртазо Маккий Жоми Жам газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, Германиянинг Мюнхень шаҳрида юзага келган ҳодисалар ҳақида шундай айтди, Европа мамлакатлари арсасида рўй бераётган ўзгаришлар ўтмишда ва ҳозирги кунда европалик давлатларнинг амалга оширган хатти-ҳаракатларининг натижасидир. Улар ўз мамлакатларининг атрофида чегара ўрнатиш билан Ўрта Шарқ ва шимолий Африка мамлакатларида юзага келган масалалар ва муаммолардан четга қоладилар деб тасаввур этган эдилар. Аммо ўтган бир неча ой давомида Германия, Франция ва Бельгияда вужудга келган ўзгаришлар шуни кўрсатдиким, Ўрта Шарқ минтақасида Европа мамлакатлари томонидан қуллаган хорижий ва хавфсизлик сиёсатлари ўз мамлакатларида ҳам ўз аксини топди. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, ИШИД террористик гуруҳ қандай қилиб Европанинг мураккаб хавфсизлик органлари ўртасидан ўтиши мумкин. Ҳақиқатан ҳам аввалги вақтлар эмаским,  портловчи ва ҳалокатли аслаҳар билан ушбу мамлакатларнинг хавфсизликларига хатар солиш мумкин бўлса. Бугунги кунларда ҳар бир восита ва ҳар бир фурсат Европа учун хатар солиши мумкин. Бугунги кунда европа мамлакатларига хатар солаётган нарса бу ушбу мамлакатларда ривожланаётган душманлик ва экстремистик тафаккур ҳисобланади.