ноябр 03, 2016 06:23 Asia/Tashkent

Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил обон ойининг 13-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил сафар ойининг 3-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 3-чи кунидир.

 

Бугун пайшанба

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил обон   ойининг 13-чиси

Ҳижрий- қамарий 1438-чи  йил сафар  ойининг 3-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил  ноябр ойининг 3-чи кунидир.

Ривоят қишларича бундан 1381 йил илгари, яъни ҳижрий-қамарий 57 йил сафар ойининг 3-кунида Аллоҳ расули (с)- нинг набералари, имом Маҳаммад Боқир(а) Мадина шаҳрида таваллуд топди. Аллоҳ расули (с) ва аҳли байт алайҳимсаломларнинг илоҳий неъмати ва маънавий барокоти имом Муҳаммад Боқир (а)-да аниқ ифода этилган. Ул ҳазратнинг 19 йил имомлик даврлари Уммавийлар сулоласи ҳукумронлигининг охирги йилари билан тўғри келади. Бу йилларда  мусулмонлар асосларини мустаҳкамлаш учун ижтимоий ва маданий имконият  яратилган эди. Ул ҳазрат ва фарзанди имом Содиқ (а)-нинг мактабларида турли илмлар кенг равишда тарқалди ва ҳатто бу улуғ инсонларнинг шогирдлари  янги илмларни кашф этишди.Бироқ имом Боқир (а) уммавийларни золим ва ситамкор ҳукуматидан ғофил эмас эди шу  сабаб ҳижрий-қамарий 114 йил шаҳид бўлди. Бу улуғ инсоннинг мавлуд кунлари билан сиз барча мусалмонларни табриклаган ҳолда ул ҳазратнинг қимматбаҳо нутқини баён этамиз : “ Ҳар бир кишида яхши ахлоқ ва бардошлик хусусияти бўлса, барча эзгўлик эгасидир. Шуниндек дунё ва охират бахтидан баҳраманд бўлади. Агар кимки яхши ахлоқдан маҳрум бўлса, унинг йўли ямонлик сари ҳаракат қилади”.

 

Бундан 52 йил олдин ҳижрий-шамсий 1343 йи обон ойнинг 13-чисида:  

Шоҳ режимининг хавфсизлик маъмурлари мазҳабий Қум шаҳрида қарор олган Эрон Исломий Инқилобининг асосчиси Имом Хумайний (р.а.)-нинг манзилига ҳужум қилиб, ул ҳазратни қӯлга олишди ва Теҳронга олиб келганидан кейин Туркияга сургўн қилишди. Шоҳ режими Исломий Инқилоб раҳбарини Эрон мусулмон миллатининг истиқлоли ва эркинлигини ҳимоят этиши ҳамда исломий ормонларнинг ҳимоя қилиши туфайли Туркияга сургун қилди. Шоҳ режимининг мақсади Имом Хумайний (р.а) ва мусалмон халқ инқилобининг олдини олишдан иборат эди. Чунки шоҳ режими Имом Хумайний (р.а)-нинг мамлакатда ҳузур топиши ва ушбу золим режимга қарши Эрон мусулмонларининг қиёми ва огоҳ бўлишларининг сабаби деб биларди. Ва шундай эътиқодга эга эдиким Исломий Инқилоб раҳбарини сургун қилиш билан халқ ҳам кўраш олиб боришдан қул тортади. Аммо имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳни Туркияга сургўн қилингани ҳақидаги хабар тарқалиши билан Эроннинг турли минтақаларида кенг эътирозли кўча намойишлар вужудга келди.

Бундан 38 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1357-чи йил обон ойининг 13-чисида:

Эроннинг мусулмон халқи Исломий Инқилоб ғалаба қозониши учун олиб борилган кўрашлари жараёнларида Теҳронда ўтказилган ўқувчилар ва талабаларнинг эътирозли кўча намойишлари шоҳ режими маъмурлари томонидан ваҳшийликча бостирилди.

Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг Туркияга сўргун қилингани куни билан туғри келадиган ушбу кунда ўқувчи ва талабаларнинг аксарияти шоҳ режимининг ушбу золимона сайъ-ҳаракатини маҳкум этиш мақсадида Теҳрон университетида тўпланишди. Бунинг оқибатида шоҳ режимининг маъмурлари халқ сафларига ҳужум қилиб, эътироз қилаётган талабалар ва ўқувчиларни шаҳодатга етказишди. Шунинг учун обон ойининг 13-чиси Исломий Инқилобнинг таърихида "Талабалар куни" номи билан нишонланади.