Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 15 - чиси Ҳижрий қамарий 1437 йил сафаройининг 5-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 5-чи кунидир.
Бугун шанба
Ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 15 - чиси
Ҳижрий қамарий 1437 йил сафаройининг 5-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 5-чи кунидир.
Бундан 1377 йил олдин ҳижрий-қамарий 61 йил сафар ойининг бешинчи кунида Имом Ҳусейн (а)-нинг кичик қизлари ҳазрат Руқайя (с) Шомда шаҳодатга етдилар. Фотимаи Сағира номи билан танилган ҳазрат Руқайя (с) ёхуд Фотима Имом Ҳусейн (а)-нинг Ум Исҳоқ бинт Талҳа исмли завжаларидан энг кичик қизлари эди.У кишининг муборак ёшлари 3-4 ёки 7 йил деб айтганлар. Имом Ҳусейн (а) у кишига жуда меҳрибонлик қилиб, у киши ҳам оталарини жуда яхши кўрардилар. Ҳазрат Руқайя саломуллоҳи алайҳонинг оталари, биродарлари амакилари ва бошқа оила аъзолари билан Карбало томон ҳаракатландилар. Имом алайҳиссалом ва ёронларининг шаҳодатларидан сўнг ул зотнинг аҳли байтлари куфаликларнинг асирлигига тушди ва сўнг Шомга йўналдилар. Ҳазрат Руқайя саломуллоҳи алайҳо Шомда туну кун оталарининг фироқида кўз ёш тукардилар. Ривоят қилинишича, Шом харобасида оталарининг кесилган бошларини кўрганлари ва ул зот билан сўзлашганларидан сўнг ул зотни ўпиб, шу даражада ғамли йиғладилар ки, ҳуштан кетдилар. Атрофдагилар у кишини турғизишга ҳаракат қилганларида ҳазрат Руқайя саломуллоҳи алайҳо оламдан ўтганлигини англаб етдилар. Ҳазрат Руқайя саломуллоҳи алайҳонинг оромгоҳи Сурия пойтахти Димишқдаги зиёратгоҳлардан биридир, машҳур Уммавий масжидидан 300 метр шимолда жойлашган.
Бундан 131 йил илгари милодий 1885 йил ноябр ойнинг 5-чисида:
Америкалик машҳур таърихчи ва файласуф Вуил Дорант Масачусет штатида таваллуд топди. У ўзининг бошланғич таълимотларини олганидан кейин фалсафа йўналишида докторлик даражасини олишга муяссар бўлди ва таълим бериш билан шуғулланди. Вуил Дорант милодий 1914 йилда Нью-Йоркда Либертемпел мактабини очди ва 13 йил давомида ушбу мактабнинг раҳбарлигини ўз зиммасига олди. Кейин милодий 1926 йилда "Фалсафа таърихи" китобини ёзди. Бу китобнинг машҳур бўлиши сабабли Вуил Дорант ўз умрини "Маданият таърихи"-ни ёзишга бағишлашининг сабабига айланиб қолди. Шунинг учун таърихий мавзўларга китоб ёзиш учун дунё бўйлаб уч маротаба сафар қилди. Охири Вуил Дорант 10 жилдан иборат маданият таърихини ёзиб, нашр этишидан сўнг ушбу китоб катта мухлисларга эга бўлди ва энг кўп сотилган китоблар жумласига кирди. Бу китоб дунёнинг 12-та тилига таржума этилди. Вуил Дорант "Маданият таърихи " номли ушбу китобида таърихда юз берган барча ҳодисаларни ҳақиқий тасвир этишга сайъ-ҳаракат қилади. Вуил Дорант охири милодий 1981 йил ноябрь ойининг 9-чисида 96 ёшлигида ўз ватанида дунёдан ўтди.
Бундан 72 йил олдин милодий 1944 йил 5-ноябр кунида:
Франциялик файласуф, биолог ҳамда врач доктор Алексис Каррел оламдан кўз юмди. У ўзининг шифокорлик соҳасидаги муҳим сайъ-ҳаракатлари ва интилишлари туфайли 1912 йилда Нобель мукофотининг совриндори бўлади. Каррел биринчи жаҳон уруши жараёнида инфекцияларга қарши бир моддани ишлаб чиқардиким, мажрўҳлар жароҳатларини даволашга фавқулодда таъсир етказди. У 1930 йилда бир насосни яратиш лойиҳасини тақдим этдиким, микробларга қарши муқовимат қиларди ва ана шу насос ҳозирги кунда сунъий юрак унвонида талқин этилади. Шунингдек сунъий қон жараёнлари орқали юрак ва буйракни тирик сақлаш доктор Каррелнинг амалга оширган бошқа ишларидан ҳисобланади. У ўз назарияларини "Инсон, сирли мавжудот" номли китобда жамлади ва бу китобда Мағрибнинг демократияси мафҳумига қарши мухолифат қилди. Доктор Каррел Германия томонидан Франция босиб олганида Германияга боғлиқ бўлган ҳукуматга хизмат қилди ва Франция иттифоқчилар томонидан қайтариб олганидан кейин ишдан четлантирилди. Аммо душман билан ҳамкорлик қилиш жинояти билан муҳокама этишга қарор олишидан олдин милодий 1944 йил ноябрь ойининг бешинчисида 71 ёшида вафот этди.