ноябр 05, 2016 14:41 Asia/Tashkent

Жумҳурии Исломи, Жавон ва Рисолат газеталари

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, ислом дунёсининг турли бурчакларида янги бўҳронлар марказларини ижод этишда Америка ва уни иттифоқчиларининг даҳшатли сармоя киритишлари кенг кўламда ранг-тус олган. Минтақадаги Араб мамлакатларида Америка, Франция ва Англиянинг доимий базаларини қуриш ислом дунёси тизимининг ичида уя қуриш жиҳатида Нато ташкилотига истисноли бир фурсат унвонида талқин этиш лозим. Бу фурсат эса минтақанинг ҳозирги ва келаси вазъияти учун ёмон оқибатларни келтириши ва ёмон таъсир етказиши мумкин. Бунга қўшимча, навбатдаги уруш ва ижара террористларининг урушлари зоҳиран икки бирбиридан фарқ қиладиган фронт бўлсада, аммо ислом дунёсида нуфуз топиш йўлида Ғарбнинг фурсат яратишлари учун ягона мақсадга эгаларким, очиқ-ойдин исломий мамлакатларда Нато ташкилотининг ҳарбий аралашуви  ва сиёсий дахолат этишини назарга олган. Маълумким, Оқ Уй дунёнинг оммавий афкори ва ҳатто Америка оммавий афкорига аҳамият қаратмаса, қоида бўйича дунё оммавий афкорига нисбатан ҳурматсизлик зоҳир этгани учун катта тўлов тўлаши лозим ва сиёсатларига қарши халқларнинг нафратланишлари, эътироз қилишлари ва ғазабга келишларини ҳам қабул қилиши лозим.  Бу масалага Американинг ёвузликлари ва уруш жиноятлари қурбонларининг ғазаб ва нафратланишларини ҳам қўшиш лозим. Шу тартиб билан нафақат Америкага нисбатан ғазаб ва нафратланиш балки ҳатто Америкага ишончсизликнинг вужудга келиши ҳам  сабабсиз эмас ва Вашингтоннинг бошқа халқлар ва мамлакатларга нисбатан қилган муносибатидан илдиз олади.     

                                                                        *****

Жавон газетаси шундай келтиради, америкаликлар ИШИД террористик гуруҳини нобуд қилиб ташлаш учун Ироқ халқининг азм-иродасини мустаҳкам бўлган деб билишмоқда ва энди ушбу жараёнга қарши бўзғинчилик қилиш ва тўсиқлик яратишдан бошқа чоралари йўқ. Мосел амалиётларида муҳим масала бу Ҳашадуш-Шаъбининг Талъафарни озод этиши билан ИШИД террористик гуруҳининг Моселдан Сурияга қочиш йўлларини бекитишда муҳим рол уйнашидан иборатким, бу масала америкаликлар ва кейин Туркия томонидан қабул қилинмаяпти ва сабаби ҳам шундан иборатким, Ливан, Сурия ва Ироқда муқовимат жараёнлари орқали бутун минтақада Американинг режалаштирган лойиҳалари мағлубиятга юзмаюз бўлди ва эндиликда эса ИШИД террористик гуруҳи Ҳашадуш-Шаъби томонидан зарба емоқда. Шу сабабдан Пентагоннинг расмийлари расмий равишда Мосел амалиётларида Ҳашадуш-Шаъбини ҳаводан ҳимоят этмасликларини таъкидлашмоқда ва ҳатто ушбу амалиётда Ҳашадуш-Шаъбининг ҳузур топишидан хавотирланиш изҳор этиб, турклар эса дахолат этиш билан таҳдид солишмоқда. Американинг бўзғинчилиги агарчи ИШИД террорчи гуруҳига қарши режалаштирилган лойиҳаларга таъсир етказа олмасада, аммо Американинг терроризмдан ҳимоят этиш масаласини янада мураккаблаштириб қуяди ва ИШИД террорчи гуруҳи нобуд бўлишидан кейин унга жавоб бериши лозим.  

                                                                           *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, Америка Қўшма Штатларининг президентлик сайловларида жумҳурийчилар партиясининг номзади демократлар партиясининг номзади Хиллари Клинтонни қувиб ўтишни давом этмоқда. Энди шароит шундай шакл олганким, саккизинчи ноябр ойининг рақобатларида номзадларнинг бири қатъий ғалаба қозониши ҳақида сўз юртиш қийин. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, бир неча вақт олдин Трамп устидан Хиллари Клинтоннинг ғалаба қозониши қатъий назарга ташланарди. Энди Хиллари Клинтонга қарши шаклланган ифшогарликларнинг оқибатлари Дональд Трампга нисбатан амалга оширилган ифшогарликларга қараганда миллий миқёсда яхши вазъиятда қарор олган. Аммо агар Америка президентлик сайловларидаги икки номзаднинг электрол райларини эътиборга олсак, шароит мувозанатли шаклда қарор олгани йўқ. Агар Трамп муҳим ва таъсирчан штат бўлган Шимолий Коралинада Клинтон устидан ғалаба қозонса ва ушбу штатнинг райларини ўз манфаатига ҳал этса, бу вақтда Хиллари Клинтон устидан ғалаба қозониш имкониятига эга бўлади. Чунки Американинг бошқа штатларида райларнинг натижаси маълумдир.