ноябр 06, 2016 14:22 Asia/Tashkent

Жумҳурии Исломи, Жавон ва Эрон газеталари

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, бир вақти минтақада кескинликларни ижод этиш ва муқовимат жараёнларини назорат қилиш йўлида Ғарб мамлакатларининг ваҳобизм идеологиясидан баҳраманд бўлганлари Ғарбнинг назоратидан чиқди ва ўзларини оғир вазъиятга юзмаюз этмоқда. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Ғарбда бундай нотинчликни сезиш тажриба этилмаган эди ёки кам мизонда сезишарди эндиликда келиб бу нарса Ғарб жамиятининг аксарияти учун муштарак бир ҳис-туйғуларига айланиб қолган. Бошқа муҳим нуқта бу Арабистон ҳукуматининг расмий идеологияси унвонида ваҳобизм идеологияси ва дунё мусалмонларининг аксариятлари ўртасида, айниқса салафийлик ва ваҳобийлик тафаккуридан илдиз оладиган Ал-Қоида ва ИШИД террористик гуруҳларининг қудрат топиши салафийлик жараёнларидан мусалмонларнинг нафратланишлари ва унга нисбатан ишончсизликлари шиддат олиш масаласи ҳисобланади. Арабистоннинг демократияга зидд ва мустабидликка асосланган  ҳокимияти ва Яман, Сурия, Баҳрайн каби мамлакатларда саъудияликларнинг жиноятлари Американи дунё оммавий афкори наздида қийин ва оғир шароитда қарор берган. Умуман қилиб айтганда, шундай назарга ташланадиким, юқорида зикр этилган далилларга аҳамият қаратган ҳолда яқин келажакда Американинг Арабистон билан стратегик иттифоқи парчаланади ва Америка эса бу мақсад учун бошқа мамлакатларни танлаши  ва бу масаланинг ўзи Ол-Саъуднинг инқирозга юзмаюз бўлиш жараёнини янада тезлаштиради.      

                                                                  *****

Жавон газетаси шундай келтиради, ҳеч қандай шак-шубҳа йўқким, 15июлда вужудга келган давлат тунтарувидан кейин Туркиянинг  хавфсизлик фазоси сиёсий кескинликларни бевосита ҳал этиш учун Эрдуғонга энг яхши шароитни вужудга келтирди. Давлат тунтарувидан бир кун ўтгач мухолифлар билан қарши кўраш олиб бориш давлатнинг ишчи дастурида қарор олди ва Туркиянинг таълим-тарбия муассасалари, суд, полиция ва армиясидан минглаб нафарларнинг ишдан бушатиш ёки қулга олинишлари сабабига айланди. Шундай назарга ташланадиким, Эрдуғон танлаган ушбу йўл янада кенг душманлик ва эътирозлар билан бирга камолистлар, сулчилар ва Эрдуғонга қарши бўлган курдларнинг бирлашган фронти ташкил топишининг сабабига айланади. Шу нарса маълумким, бу вазъият Туркиянинг иқтисоди учун яхши натижаларни келтирмайди. Чунончи ҳозирда Туркия иқтисодига салбий таъсир етказгани кўзга ташланади ва унинг ривожланиши 2 фоиздан ошмаслиги сабабига айланди. Шунингдек Сурия ва Ироқда Туркия ҳарбий аралашувининг инсоний ва иқтисодий асоратларига ҳам аҳамият қаратиш лозим. Аммо барча ушбу шароитларга қарамасдан шундай назарга ташланадиким, Эрдуғон  ўз йўлини давом этишдан орқага чекинишни хоҳламайди ҳатто у жиддийлик ва шошилинч билан ўз йўлини давом этиши кўтилмоқда.          

                                                                  *****

Эрон газетаси шундай ёзади, Америка вақти билан  жорий ҳафтанинг сешанба куни ушбу мамлакатнинг келаси тўрт йил давомида сиёсий тақдирини белгиловчи ва Американинг 45 чи республика президентининг аниқ бўлиш кунидир. Ҳолбуки барча штатларда оммавий ахборот воситалари ва умумий фазо сайлов фазосига айланган бўлсада, аммо Американинг хавфсизлик расмийлари уч штат, яъни Нью-Йорк, Техас ва Виржиния штатларида Ал-Қоиданинг эҳтимолий ҳужумларидан хавотирланишмоқда. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, охирги кунларда Америка сайловларининг асосий номзадларига нисбатан оммавий ахборот воситаларининг ҳужумлари шиддат билан кучайган. Демократлар жабҳасида шу нарса фош бўлганким, Хиллари Клинтон  милодий 2013 йили февраль ойида ташқи ишлар вазирлигини тарк этганида унга тегишли бўлган ушбу идора камида хорижий еттита давлатдан ушбу хусусда ойдинлик киритмасдан миллионлаб долларларни олган эди.  Жумҳурийчилар фронти ҳам керакли вазъиятда қарор олгани йўқ ва Америка федерал судининг судяси Жеймс Гвин Агайя штатида рай берувчиларни қурқитиш бўйича жумҳурийчилар партиясининг номзади Дональд Трампнинг сайлов штабига нисбатан бир ҳукмни содир этиши билан огоҳлантириш берди.  Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Трампнинг ахлоқий фасодлик ишлари ҳам бошқа бир аёлнинг шикоят этиши ва унга нисбатан Америка жумҳурийчилар партиясининг номзади тажовуз қилганига тегишли иддаолари янги босқичга кирган.