Турли халқларда Ошуро ва муҳаррам ойининг нишонланиши
Покистон муҳаррам ойида Имом Ҳусейн (а) -нинг аъзодорлигини ўтказишда ўзига хос расм-русумларга эга бўлган исломий муҳим мамлакатлардан бири ҳисобланади.
Покистон муҳаррам ойида Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг аъзодорлигини ўтказишда ўзига хос расм-русумларга эга бўлган исломий муҳим мамлакатлардан бири ҳисобланади. Бу дастуримизда ушбу расм-русумларни таништиришга ҳаракат қиламиз!.
Покистон исломий жумҳарияти Исломобод пойтахти билан Жанубий Осиёда жойлашган. Покистон шимолдан Афғонистон ва Хитой, шимол-ғарб томондан Афғонистон билан, шимол-шарқ ва машриқдан Ҳиндустон ва мағрибдан эса Эрон билан қўшни мамлакат ҳисобланади. Ҳамда жануб ва жануб-ғарбдан Уммон денгизи билан чегарага эга бўлган мамлакатдир. Шиа мусалмонлари Покистоннинг 190 миллион жамиятидан 20 фоизини ташкил этишади.
Покистон халқи 12 асрдан бери шаҳидларнинг султони учун аъзодорлик қилишни ўтказиб келишади. Агарчи Англия мустамликачилари томонидан ҳижрий-шамсий 1288 йилда Арбаин ва Ошуро маросимларини ўтказишни ва ҳижрий-шамсий 1361 йилда Покистон полицияси шиа мусалмонларининг ҳусейния маконларида микрафондан фойдаланишни ман этишган бўлсаларда, аммо азодорлик жараёнининг олдини олишга эришолмадилар. Бу йўлда ушбу мамлакатнинг ваҳобийлари ҳам ҳар йили азодорларни қонга буяшлари билан ушбу маросимнинг олдини олишолмаяпти. Аммо замон ўтиши билан ушбу азодорликлар ўнитилган маданий бойликнинг сабабига айланиб, кўп хатиб, ёзувчи ва шоирлар ушбу азодорлик баракати билан дунёга келишди. Эрон Исломий Жумҳуриятининг Карачдаги маданият уйининг берган хабарига кўра, Покистонда муҳаррамул-ҳаром ойи мазҳабий нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эгадир. Муҳаррам ойини азодорлик айёми ҳам деб аташади. Агарчи Покистон мамлакатининг мусалмонлари турли мазҳабларга пайравлик қилсаларда, аммо муҳаррам ойида азодорлик маросимини ўтказишда улар орасида катта ихтилофлар мавжуд эмас ва мазҳаблараро ихтилофларга қарамасдан муҳаррам ойининг азодорлик маросимлари ўзига хос ҳурмат-эҳтиром ва ақидаларга қараб ўтказилади.
Покистон мусалмонлари жўзий ихтилофлардан ўтиб муҳаррам ойининг бошланишидан Ошуро кунигача мусиқани эшитиш ва куй-қўшиқ тинглашдан парҳиз қилишади. Айниқса меҳмонхоналар, автобуслар ва тижорат марказларида бу масала янада жиддийроқ риоят этилади. Радио-телеведениядан бошлаб давлат оммавий ахборот воситалари муҳаррам ойига тегишли суханронлик қилиш ва равзахонлик каби дастурларни эфирга ўзатишади. Давлат ва нодавлат матбуотлар ушбу ой ҳақида махсус мақолаларни нашр этишади. Агарчи мазҳаб нуқтаи назаридан Муҳаррамул-Ҳаром ойи Покистон бўйлаб махсус аҳамиятга эга бўлсада, аммо ушбу мамлакатнинг шиа мусулмонлари назарида бу ойда маросим ўтказиш шиа мазҳаб мусалмонларининг хусусиятларидан саналади ва ҳар бир шиа мусалмон учун азодорлик маросимида иштирок этиш вожибдир. Шиа мусалмонлар муҳаррам ойининг бошланишидан қора кийим кийишади ва шиа мусалмонларининг 11-чи имомининг шаҳодат топган куни, яъни биринчи муҳаррам ойидан бошлаб рабиул-Аввал ойининг саккизинчигача азодорлик маросимларини барпо этишади. Бу айёмда барча шиалар тўй ва турли хурсандчилик маросимларидан парҳиз қилишади. Айниқса Ошуро ва Арбаин куни ва сафар ойининг 28-чи куни мазали таомларни истеъмол этиш ва янги либосларни кийишдан ўзларини тийишади.
Катта шаҳарлар ва қишлоқларда Муҳаррам ойининг азодорлик маросимларини ўтказиш шакли турлича бўлади. Қишлоқларда халқ кўпинча равзахонлик қилишади. Аммо Карачи, Лоҳур, Мултон, Ҳайдаробод каби катта шаҳараларда илмий суханронлик ўтказилади. Катта шаҳарнинг жамиятида кўпинча хатиб ва нутқ сўзлайдиган шахслар урду тилида суханронлик қилишади. Ошуро куни мамлакат бўйлаб дам олиш куни деб эълон қилинади ва савдо-сотиқ марказлари ҳам ёпилади. Азодорлик қиладиган гуруҳлар турли минтақалардан шаҳарга келишади ва пешин азони ўқилишидан олдин махсус маҳаллга етиб келишади. Бу маҳалда аввал азодорлик маросими ўтказилади ва мажлис охирга етганидан сўнг марсия айтиш билан ҳаракат қилишади. Карачи шаҳрида кўча намойишларининг бошланиши ва охирга етиш жойи аниқланган ва азодорлар ҳар йили бир йўналишда кўча намойишларни барпо этишади. Азодорларнинг ҳар бир гуруҳи кўча намойишларда мотам қўшиғини ўқийдиган гуруҳга эгаларким, ўзларининг махсус марсия ўқиш шакл ва услубларига эгалар. Покистонда аёллар кўча намойишларда иштирок этишмайди. Аммо эркаклар азодорлик кўча намойишларини ўтказаётганларида аёллар эса Ҳусейния марказларида тўпланиб ва мотам марсияларини ўқиш билан шуғулланишади.