Эрон матбуотига бир назар
Жумҳурии Исломи, Эътимод ва Рисолат газеталари
Эронда нашр этилган бугунги газеталар Америка президентлик сайловлари ва Трампнинг ушбу мамлакат президентлигига сайланишини таҳлил этиш ва ёритиш билан шуғулланади.
Жумҳурии Исломи газетаси Америка президенти унвонида Дональд Трампнинг сайланиши ҳақида шундай ёзади:
1-Трамп жамиятнинг қашшоқ қатлами майишатининг вазъиятига эътибор қаратиши сабабли уларнинг райларини қулга киритди ва Оқ Уйга йўл топди.
2-Охирги йиллар давомида демократлар партияси кўп мувафаққиятсизликларга юзмаюз бўлди. Энди бу партия конгрессга ҳам, сенатга ҳам ҳамда давлатга ҳам эга эмас. Бу тақдирни “Вол стрит”-га қарши халқнинг эътирозлар баён этишларига нисбатан ҳоким демократлар томонидан кўрсатилган масъулиятсизликларининг натижаси деб талқин этиш лозим.
3-Трамп президентлик сайловолди рақобатлари давомида олиб борган таблиғотларида бошқа миллатлар ва дин намояндалари билан муносибат қилиш заминасида жиддий ва қаттиқ шиорлар берарди, аммо ғалаба қозонишидан кейин баён этган сўзлари шуни кўрсатадиким, унинг сўзлари фақат таблиғотий характерга эга эди ва амалда эса бундай эмас.
Бинобарин Американинг ичкарисида Дональд Трампнинг олиб борадиган хатти-ҳаракатлари сайловолди рақобатларида баён этилган нарсадан фарқ қилади.
4-Муҳим нуқта шундан ибоатким, Американинг хорижий сиёсатлари ушбу мамлакатнинг манфаатларига тегишли бўлган бир тизимга боғлиқдир ва қудратга эга бўлган партия ёки шахслар уша доирада ҳаракат қилишади ва салиқали фаолиятлар эса уни эътиборга олмаслиги ёки унга қарши ҳаракат қилиши мумкин эмас.
*****
Эътимод газетаси ҳам шундай ёзади ҳамма нарсадан олдин шу нуқтани назарга олиш лозимким, сайловолди рақобатлар даври давомида номзадларнинг позициялари қудрат бошига келганларидан кейинги позиция эмас. Улар номзадлик даврида ўз фикрларини баён этишади ва ваъдалар беришади. Аммо бир неча маротабалар шу нарса кўзатилмоқдаким, унга хилоф тарзда амал қилишади. Бу масала Американинг барча президентларига тегишлидир. Бинобарин Трампнинг баён этган сайловолди фикр-мулоҳазалари амалда ҳал бўладиган масала эмас. Шуни ўнитмаслик керакким, Оқ Уй сиёсатларининг аксарияти Америка Қўшма Штатлари буюк сармоячилари манфаатларининг таъсири остига қарор олган ва айрим манфаат кўрувчилари эса қурол-яроқ ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг эгалари ҳисобланишади.
Улар ўз манфаатларини таъминлаш учун уруш келтириб чиқаришга боғлиқ бўлиб қолишган. Дунё муносибатларида долларнинг афзалликка эга бўлишининг сабабларидан бири ҳам ана шу масалага боғлиқдир. Бу масалалар сабаб бўладиким, сайловолди рақобатларда баён этилган фикр-мулоҳазалар ўз фаолиятини бошлаганида амалга оширадиган масалалар эмас.
*****
Рисолат газетаси шундай ёзади Америка Қўшма Штатларининг Сурия ва Ироқда такфирий ва террористик гуруҳларни ҳимоят этиши шундай осонлик билан айланиб ўтадиган мавзў эмас. Вашингтоннинг энг асосий мақсадларидан бири бу минтақада ушбу такфирий ва террористик гуруҳларни мустаҳкамлашдан иборат. Бу хусусда Америка Қўшма Штатлари такфирий ва террористик гуруҳларни нобуд қилиб ташлаш мақсадида эмас, балки аксинча минтақада ушбу гуруҳларни муҳофазат этиш ва уларни бошқариш пайидадир. Бошқа томондан Сурияда охирги оташкесимни эълон қилишда Ол-Саъуд ва Америка Қўшма Штатларига боғлиқ бўлган террористик гуруҳларнинг риоят этмаганлари яна бир маротаба халқаро тизимда Вашингтоннинг ўз ваъдасига тўрмаслигини намоён этди. Ҳозирда ҳам Америка Қўшма Штатлари Сурияда ўзининг махсус мақсадлари, жумладан такфирий ва террористик гуруҳларни мустаҳкамлашдан иборатдир. Бу ҳақда икки партия, яъни жумҳурийчилар ва демократлар ўртасида ҳеч қандай фарқ мавжуд эмас. Шунинг учун Оқ Уйда Дональд Трампнинг ҳузур топиши билан Американинг такфирий ва террористик гуруҳлардан ҳимоят этиш жараёни давом этади.