Соғлом оила
Гиёҳвандлик оилавий муносабатларни ҳам ӯз таъсири остида қолдириб, оила ва жамият бюджетига катта зарар-зиёнлар етказади. Гиёҳвандликка ружу қўйган одам оиласини, шунингдек жамиятни ҳам издан чиқариши мумкин.
Наркотик моддаларга ружу қӯйиш бугунги кун ижтимоий мушкултларидан бӯлиб, бу бало ҳар йили сон-саноқсиз кишиларни ӯз домига гирифтор қилиб, қурбон қилади.
Наркотик моддалар қурбонлари сони шу даражака ортиб кетганки нарколог мутахассис, Лююдвинг фикрига кӯра: озиқ-овқатдан кейин иккинчи бӯлиб одамлар ҳаётига сингиб кетган маҳсулот бу наркотик моддалардир.
Гиёҳвандлик — инсонларнинг наркотик моддаларга ўрганиб қолиши ёки айрим синтетик дори воситаларини сурункали истеъмол қилиши натижасида келиб чиқадиган касаллик ҳолатидир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти наркотик моддаларига қарши кураш кунида эълон қилган: бугунги кунда 246 миллион наркоман бутун дунё бӯйлаб қайдга олинган бӯлиб, улардан 27 миллион киши қатттиқ шароитларда кун кечиришмоқда. Соҳа бӯйича олиб борилган тадқиқотларга кӯра, ҳар 3 наркомандан бири аёлдир.
Мутахассислар фикрига кӯра қизиқувчанлик, лаззат топиш, дардни камайтириш, ҳаяжонланиш каби хислатлар агарчи унча муҳим бӯлмасалар ҳам гиёҳвандликка юз беришининг асосий омиллари ҳисобланади.
Гиёҳвандлик бир ижтимоий мушкулот сифатида кишининг ижтимоий ӯрнини камситилишига олиб боради.
Изтироб, бепарволик, ӯзига ишончни йӯқотиш, турли стрессларрдан қутулиш ниятида киши гиёҳванд моддаларга мойил бӯлиши аниқланган.
Киши наркотик истеъмолидан сӯнг бир муддат мушкулотидан ғофил бӯлиши мумкун. Аммо унинг таъсири ӯтгач, наша ӯзининг воқеий кӯринишини кӯрсатади.
Гиёҳвандлик оилавий муносабатларни ҳам ӯз таъсири остида қолдириб, оила ва жамият бюджетига катта зарар-зиёнлар етказади. Гиёҳвандликка ружу қўйган одам оиласини, шунингдек жамиятни ҳам издан чиқариши мумкин.
Аммо соҳа бӯйича олиб борилган тадқиқотларга кӯра кишининг нашавандликка рӯй беришининг асосий сабаблари унинг оиласи ва оилавий муносабатларда ётади. Оила киши шахсияти ташаккулланишида биринчи ӯринда туради. Ота-оналарнинг болалари мушкулотидан ғофил қолишлари, улар билан самимий муносабатда бӯлмасликлари, шунингдек оиладаги мудом уруш-жанжаллар ҳам болаларнинг нотӯғри йӯлга кетишларига асосий сабаб бӯла олади.
Мутахассислар фикрига кӯра ёшларнинг гиёҳвандликка ружӯ қӯйишлари асосий сабабларидан бири, бу боланинг биринчи маротаба оилада бу ишни тажриба қилиши ё ки оиласида бирортани шу ишни қилишини кӯриб қолишидир. Наркотик моддаларни уйда сақлаш ҳам болани унга нисбатан қизиқувчан қилиб, муносиб бир фурсатда унга қӯл уриши мумкин.
Оиладаги ота-онанинг бӯшлиги ва бола тарбиясига нисбатан бепарволиги ҳам наркотик моддаларга таважжуҳ қилиш асосий сабабларидан биридир.
Қадрли тингловчилар" Сиз "Соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Ота ё онанинг ҳаддан ортиқ ишга берилиши, уларнинг фарзанд дунёсидан бутунлай бехабар қолишлари, шунингдек уларнинг бири бола билан муомаласи яхши бӯлмаган оилаларда ҳам болаларнинг наркотик моддаларга таважжуҳ қилишлари хатари мавжуд.
Аҳоли, айниқса баъзи бир ёшлар орасида маълум бир кишилар ўзларининг интизомсизлиги, фойдали меҳнат билан шуғулланишни истамаслиги, ўз-ўзини назорат қила олмаслиги, ота-оналарнинг назоратидан четда қолганлиги ва шундай моддаларга қизиққанлиги учун гиёҳванд бўлиб қолмоқдалар.
Баъзилар гиёҳванд моддани истеъмол қилиш одатини кейинчалик ташлаш осон деб ўйлайди. Бу хато фикрдир, мутахассисларнинг таъкидлашича, одам бу моддага жуда тез ўрганиб қолади. Тананинг бунга эҳтиёжи кескин ортиб боради. Тананинг фаоллиги сусайиб, қарамлик-мутелик ҳолати юзага келади. Бундай касалликка дучор бўлмаслик учун аввало, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш лозим.
Баъзи бировларнинг алдовларига ишонмаслик, бу йўлга ундовчилардан узоқроқ юриш, заҳри қотилнинг қандай мудҳиш оқибатларга олиб келишини мудом унутмаслик лозим.