ноябр 14, 2016 14:34 Asia/Tashkent

Жавон, Эрон ва Рисолат газеталари

Жавон газетаси шундай ёзади, Нато ташкилоти ҳақида Трамнинг баён этган изҳороти ва бу ҳарбий иттифоқни эскириб қолган ва ҳатто инқирозга юзмаюз бўлган деб билиши ҳозирги шароитда Нато ва Масква ўртасидаги кескинликка юзмаюз бўлган алоқаларида асосий ўзгаришлар вужудга келиши учун Путиннинг умид қилиши сабабига айланган. Аммо шунга аҳамият қаратиш лозимким, Трампнинг ушбу заминада олиб борадиган иши мунча ҳам осон эмас. Чунончи Нато ташкилотининг бош котиби Андерс Фог Расмуссен ва Германия мудофаа вазири Урсула Гертруда фон дер Ляйен каби шахслар ҳозирдан бошлаб Трамп учун қандай йўл тўтишни ўргатишади. Эҳтимол Трамп ва Путиннинг олиб борадиган  ҳамкорликларининг энг яхши заминаси Сурия бўҳрони бўлиши мумкинким, Обама давлатининг бўзғинчиликлари билан боши берк кўчага қарор олган ва Трамп ҳам сайловолди таблиғотларида ушбу бўҳронда Россия билан ҳамкорлик қилиш ваъдасини берган эди. Ҳақиқатан ҳам бошқа заминаларда икки томоннинг ҳамкорлик қилишларида янги даврнинг бошланиши учун Сурия бўҳрони Вашингтон ва Масква ўртасидаги яқин ҳамкорликларни йўлга қуйишда амалий сайъ-ҳаракат бўлиши мумкин ва шундай назарга ташланадиким, Путин ушбу нуқтага эътибор қаратган ҳолда, Трампнинг ғалаба қозонишини истиқбол этиб, ушбу даврнинг бошланиши учун ҳар қимдан ҳам кўпроқ умидворлик зоҳир этмоқда.  

                                         *****

Эрон газетаси шундай ёзади, Покистонда мазҳабчилик масаласи муҳим масала ҳисобланади. Бу тафаккур ҳақиқатан ҳам нафақат Покистонда, балки энди Ўрта Шарқ минтақасида ва бошқа жойларда мушоҳада этилмоқдаким, ИШИД террористик гуруҳ каби гуруҳлар уни келтириб чиқаришмоқда.  Энди Покистонда мазҳаблараро тўқнашувларга гирифтор бўлишнинг бир қисми ИШИД террористик гуруҳлар каби гуруҳларга боғлиқдир. Аммо ҳақиқат шундан иборатким, шак-шубҳалар ҳам борким, мазҳаблараро урушларга гирифтор бўлиб қолган ушбу гуруҳларнинг аксарияти қандайдир ўтмишда Покистонда ҳарбий ва сиёсий айрим доиралар томонидан ҳимоят этиларди ва улар ҳукумат идоралари билан алоқалари ҳам бор эди. Бу масаланинг ўзи масалани янада мураккаблаштириб қуйган. Бинобарин мазҳаблараро бўҳрон мураккаб ва кенг кўламга эга бўлган масаладир. Ва нафақат Покистоннинг ичкарисида бунга қарши кўраш олиб бориш учун мустаҳкам сиёсий ироданинг вужудга келиши лозим, балки минтақа миқёсида бу бўҳрон билан қарши тўқнаша оладиган бир ҳамкорлик шаклланишига эҳтиёж сезади.

                                         *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, Жанубий Кореянинг президенти қудрат бошидан истеъфо бериши мақсади билан Сеулда умумий кенг эътирозли кўча намойишлар давом этмоқда.

Пак Кин Хе сўз эркинлигининг йўқлиги ва мамлакат ишларида яқин дўстларидан бири дахолат этиши учун замина яратгани хиёнати билан айбланмоқда. Полициянинг айтишича, кеча бўлиб ўтган эътирозли кўча намойишларда камида 270 минг нафар эътирозчилар ҳузур топган эдилар ва президент саройини муҳофазат этиш учун 20 мингдан 30 мингача  хавфсизлик кучлари ҳузур топган эдилар. Шундай ҳол билан эътирозли кўча намойишларни ташкил этувчилар эътироз қилиш учун келган эътирозчиларнинг сонини бир миллион нафар деб эълон қилишди. Ҳозирги кунда Пак Кин Хега қарши бирон бир расмий айблов эълон қилингани йўқ, аммо унинг яқин дўстлари ва шунингдек президентлик идорасининг масъулларидан икки нафарини сўроқ қилиниши вазъиятни у учун оғирлаштириб қуйган. Пак Кин Хе ўтган ҳафта давомида сиёсий бўҳронлардан Сеул давлатини нажот бериш учун ўзида бўлган айрим ваколатларни парламент ва намояндалар сайлаган бош вазирнинг ихтиёрига топширди.