Эрон матбуотига бир назар
Жумҳурии исломи,рисолат ва Мардум Солори газеталари
Жумҳурии исломи газетаси Америка ташқи ишлар вазирининг Ироққа қилган сафари ва унинг терроризм билан қарши кўраш олиб бориш бўйича қилган сўҳбатлари ҳақида шундай ёзади, терроризм аниқроғи ИШИД террористик гуруҳи Ироқ ва минтақада мавжуд эмас эди ва бугунги кунда Американинг тизими ва унга иттифоқчи бўлган мамлакатларнинг Ироққа қарши амалга оширган тажовузларининг маҳсули эканлиги, Ироқни ишғол этиш даврида шакллангани ва кейинчалик кенгайиб борганини мушоҳада этамиз. Иккинчи муҳим нуқта шундан иборатким, ҳар қачонки ИШИД террорчи гуруҳ ва террористик бошқа гуруҳлар Ироқ ва Сурияда қуршов ва оғир вазъиятда қарор олганларида ва хориждан кўмакка эҳтиёж сезганларида Америка ва унинг коалициясидаги иттифоқчилар ҳаво орқали кўмак беришга шошилишди. Учинчи муҳим томони шундаким, Вашингтон ўз дастурлари ва режаларининг аксариятини террористларнинг фаолиятларини таъкидлаш ва ҳатто уни ҳаддан ташқари жилвалантириш билан уни ижро этишади ёки уни оқлашади. Тўртинчи ва энг муҳим масала шундан иборатким, минтақада ижорага олинган террористлар мусулмон мамлакатларининг мудофаа пойдеворларини заифлантириш ва минтақада кучларнинг мувозанати ишғолгар сионистларнинг манфаатига ҳал бўлиши учун ҳамиша сионистик режимнинг ҳужум қилиш имкониятларини мустаҳкамлаш мақсади билан амалга оширишади. Шу тартиб билан Американинг шериклари ва иттифоқчилари ўзларининг сайъ-ҳаракатлари ва режа тузишларида ўзгармас ва қайтмас бир асосий восита унвонида ИШИД террористик гуруҳининг ҳамишалик ҳузур топишини назарга олиб келишган. бу амеракалик фитна-найрангчиларининг орзулари ҳисобланади. Аммо Худо хоҳласа ушбу шайтанатли лойиҳалар ҳам Американинг минтақадаги бошқа режалари каби муқовимат кучлари ва жасоратли ёшларининг ҳимматлари билан нобуд қилинади. Ва натижада Ироқ, Сурия ва бутун минтақада ИШИД террорчи гуруҳи бўлмаган кунлар ҳам етиб келади.
*****
Рисолат газетаси шундай ёзади бир неча нафарларнинг ҳалокати ва жароҳат олишлари сабабига айланган Мюнхендаги охирги террористик терактлар кўпгина махфий ва ошкора паёмларга эгадир. Охирги террористик ҳодисаларнинг мантиқий таҳлил этиш шуни кўрсатадиким, Германиянинг хавфсизлик органлари ушбу хусусда катта камчиликларга йўл қуйишган. Бу камчиликлар биринчи навбатда ушбу мамлакатнинг ер-ҳудудларида ифротий унчи гуруҳлар ва такфирий гуруҳлардан бошлаб ифротий гуруҳларнинг эркин тарзда фаолият олиб боришларига тегишли бўлиб қолади. Такфирий гуруҳлар йиллар давомида Саъудия Арабистони ва Германия хавфсизлик идораларининг муштарак ҳимоятлари билан Европадаги ушбу мамлакатнинг турли вилоятларида ҳузур топиб таблиғот ишларини олиб бориш билан шуғулланишган.
Бошқа томондан Германияда айниқса охирги йиллар давомида фашистик ва неонацистик ифротий унчи жараёнларнинг зуҳур топишлари билан Германия хавфсизлик ва сиёсий идораларининг жиддийлик билан муносибат қилмаганлари ҳам ушбу мамлакат хавфсизлик идораларининг нотуғри режалаштирилган уйинларидан далолат беради.
Ифротий унчи ва такфирий тафаккур икки асосий манба унвонида бугунги Германиядаги террористик бўҳронларда ҳузур торган ва агарчи ушбу икки манбанинг истак-хоҳишлари ва ижтимоий жинси бирбиридан фарқ қилсада, аммо ушбу гуруҳларнинг фаолиятлари ва маҳсули бир хилдир. Қарши кўраш олиб боришнинг асосий шарт-шароити бир томондан Германия минтақадаги ўз сиёсатларини ўзгартириши ва ушбу мамлакатнинг ичкарисида ифротий унчи ва такфирий намуналарни жиддий бартараф этишдан иборатдир.
*****
Мардум Солори газетаси шундай ёзади, охирги бир неча ой давомида Туркияда нотинчлик ва барқарорсизликларнинг кўлами кенгайган эди ва бошқа томондан ҳам ушбу мамлакатга қарши Россия томонидан иқтисодий санкцияларни жорий этиши ва унинг сабаби билан Туркияда туристлар ва иқтисодий ривожланишнинг камайиши сабабига айланди ва шунингдек Туркиянинг хорижий сиёсатлари мағлубиятга юзмаюз бўлди. Шунинг учун бу омил армия ушбу эътирозлардан фойдалана олиши, давлат тунтарувига қул ўриши ва Эрдуғоннинг қонуний давлатини ағдариб, қудратни қулга олиши ва милодий 1980 йилда курдларга нисбатан қилган ўз ишини такрор этиш тасаввурига эга бўлишининг сабабига айланди.
Агарчи Туркияда нисбий осойишталик вужудга келган бўлсада, аммо ҳалигача эътирозлар боқий қолган ва ҳатто Эрдуғоннинг мухолифлари Эрдуғоннинг даъвати билан давлат тунтрувини амалга оширганларга қарши хиёбонларга чиқишди ва ушбу шароитда "ёмон"-ни "ёмонроқ"-дан афзалроқ кўришди. Яъни давлат тунтарувининг вазъиятини ёмонроқ деб билишарди ва ҳозирги шароит Туркияда Эрдуғоннинг амалга оширган фаолиятларини тасдиқлаш маъносида эмас, балки эътирозларга эга бўла тўриб, давлат тунтаруви баробарида устуворлик билан тўришди.