ноябр 15, 2016 12:23 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1395-чи йил обон ойининг 25 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1438 -чи йил сафар ойининг 15-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016-чи йил ноябр ойининг 15-чи кунидир.

Бугун сешанба

Ҳижрий- шамсий 1395-чи йил обон  ойининг 25 -чиси:

Ҳижрий- қамарий 1438 -чи йил сафар  ойининг 15-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016-чи йил  ноябр ойининг 15-чи кунидир.

 

Бундан 386 йил олдин милодий 1630 йил 15 ноябрда немис мунажжими  Иоган Кеплер 59 ёшда оламдан кўз юмди. У 1571 йили туғилди ва Австряда таҳсилини давом этди . У таҳсилини якунлаб бир мунажжим дўсти Тико Браҳа орқали бу илмга шуғулланиб шуҳрат топди ва. сайёралар ҳаракати хусусида    илмий тадқиқотлар олиб борди.

.”Янги юлдузлар" китоби унинг қаламига мансуб

 

Бундан 147 йил олдин милодий 1869 йил ноябр ойнинг 15 -чисида:  Россиянинг машҳур шарқшуноси  Василий Бартольд  Санкт -Петербургда таваллуд топди. У ӯзининг маълумотини ӯз ватанидаги университетнинг Шарқ тиллари факултетида олди ва форс,  араб ва турк тилларини яхши ӯрганди. Бартольд 27 ёшида ушбу университетнинг ассистенти унвонида Шарқ халқининг тарихи фанидан дарс берди.Бунга қӯшимча тадқиқот ва изланиш олиб борди.У бу йиллар давомида илмий тадқиқот ва изланишлар олиб бориш ва саёҳат қилиш учун бир неча маротиба Туркистонга сафар қилди.Ӯзининг тадқиқот ва кашфиётларининг натижасини "Туркистон муғул ҳужуми замонида " унвони билан бир китобни нашр этди. Туркистон ва Россия таърихи билан боғлиқ бӯлган барча арабча ва форсча манбалар мазкур муҳим ушбу китобда изланишга қарор берди. Бу китоб Бартольднинг муҳим китоби саналади.
Бартольд ана шу қийматли китоби учун турли илмий медалларни касб этиб катта шӯҳрат қозонди. Бартольд милодий 1912 йилда "Ислом дунёси " журналини та
ъсис этиб унда танқидий мақолаларни нашр этарди. Бартольд асил матнлар ва манбалардан фойдаланиб Ўрта Осиё сарзаминидаги халқларнинг таърихини ёзган биринчи шахс ҳисобланади. Бу буюк шарқшунос Ӯрта ва Яқин Шарқ халқларининг мазҳаб,  маданият,география ва таърихда 400 китоб,  рисола ва мақолалар ёзди.
 

Бундан 18 йил олдин ҳижрий-шамсий 1377 йил  обон ойининг йигирма бешинчисида Эроннинг машҳур файласуфи ва мутафаккири Аллома Муҳаммад Тақий Жаъфарий оламдан ўтди. У ҳижрий-шамсий 1304 йилда Эрон шимоли-ғарбидаги Табриз шаҳрида туғилган. Унинг ўткир ақли ва истеъдоди болалигидан намоён эди. У мактабга боришдан олдин Қуръонни ёдлаган эди. Оиласининг камбағаллиги сабабли мактабдан кетишга ва ишлашга мажбур бўлди. Ишдан бўш вақтларида диний илмларни ўзлаштиришга ҳаракат қилди. Муҳаммад Тақий 15 ёшида маълумот олишни давом эттириш учун Теҳронга, 3 йилдан сўнг эса Қум илмий ҳавзасига, ундан сўнг эса Нажаф илмий ҳавзасига борди. У ёшлигидан дарс бериш ва ёзувчиликни бошлаган эди. Ҳижрий-шамсий 1336 йилда Эронга қайтганидан сўнг бу ишни янада жиддийроқ равишда давом эттирди. Жаъфарийнинг умумий дарс йиғилишлари ёшлар томонидан яхши кутиб олинарди ва Паҳлавий режими хавфсизлик аппарати бу йиғилишлардан шиддатли равишда хавотирланарди. У Ғарб файласуфларининг ақидаларини ҳам яхши биларди ва уларни танқид қиларди ва гоҳида улар билан баҳслашарди. Аллома Жаъфарий кўплаб асарлар битиб, шубҳасиз "Наҳжулбалоға" китобининг 27 жилддан иборат таржимаси ва тафсири булардан энг муҳимидир. Бу машҳур файласуфнинг бошқа асарларидан 15 жилдли " Маснавий тафсири, нақди ва таҳлили", "Жаҳон инсон ҳуқуқлари Ислом ва ғарб қарашларида" ҳамда "Ислом қарашида гўзаллик ва санъат" китобларига ишора қилиш мумкин.