ноябр 19, 2016 16:13 Asia/Tashkent

Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 29 - чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил сафар ойининг 19-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 19-чи кунидир.

Бугун шанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 29 - чиси

Ҳижрий қамарий 1438  йил сафар ойининг 19-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил  ноябр ойининг 19-чи кунидир.

Бундан 1267 йил олдин ҳижрий қамарий 171 йил сафар ойнинг 19-чисида:

Кўп ривоятларга кўра, Эрон халқининг астрономи Абу Маъшар Балхий таваллуд топди. У юлдузлар устидан тадқиқот олиб боришда катта қизиқиш зоҳир этгани сабабли Бағдодга борди ва ушбу йўналишда таълим олишни бошлади. У ўз асрининг машҳур астронимига айланиши учун суриёний, ҳинд ва араб тилларида ёзилган турли манбалардан фойдаланди. Унинг илмий асарлари ўлимидан кейинги даврларгача ислом дунёси ва Ғарбда машҳур эди.   Абу Маъшарнинг нуқтаи назарига кўра, барча маърифатлар иллоҳий илдизга эгадир ва ҳар бир илмда парвардигорнинг ваҳий белгилари кўзга ташланади. Абу Маъшарнинг асарлари қадимий қулёзмаларни ўзига қамраб олганлиги сабабли катта аҳамиятга моликдир. Абу Маъшар ёзган асарлардан “Ал- Мадухал-ул Кабир” ва Ал-Маволид-ус Сағира” китобларига ишора этиш мумкин.

 Бундан 188 йил муқаддам милодий 1828 йил ноябр ойининг 19-чисида:

Австриялик машҳур композитор Франс Шуберт вафот этди. У милодий 1797 йилда Вена яқинида яшовчи бир қашшоқ оилада дунёга келди. Шуберт болалик давридан бошлаб мусиқа заминасида ўзининг истеъдоди ва маҳоратини намойиш этди ва ушбу йўналишда ўз маълумотини олди. Автриялик бу композитор уша ёшлигидан бошлаб мусиқа оҳангларини яратишни бошлади ва ўз умрининг давомида 600- та куй-қўшиқ басталади.  Аммо Шубертнинг айниқса классик мусиқасида бўлган таланти ва ижодиётининг кўплиги уни қашшоқликдан қутқара олмади.  Чунки Шуберт яратган оҳанлар тириклигида истиқбол этилмади аммо ўлимидан кейин кенг эътиборга қарор олди.

Бундан 55 илгари ҳижрий-қамарий 1383 йил сафар ойининг 19-чисида:

 Исломий илмларнинг буюк устоди ва буюк оятуллоҳилузмолардан бўлмиш Оятуллоҳ Ҳож Сайид Муртазо Лангарудий вафот этди. У қамарий 1306  йилда Эроннинг шимолида жойлашган Лангаруд атрофида таваллуд топди.  Ва ёшлигида ўз маълумотини давом эттириш учун Қазвинга сафар қилди. Оятуллоҳ Лангарудий   кейинчалик Теҳронда Оятуллоҳ Тунукобуний каби оятуллоҳилузмонинг  олдида диний илмлар ва фиқҳни ўрганди. У қамарий 1338 йилда Ироқнинг Нажаф шаҳрига сафар қилди ва ижтиҳод даражасига эришишигача йиллар давомида Оятуллоҳ Ноийний илмидан баҳраманд бўлди. Оятуллоҳ Лангарудий  бир неча вақт давомида Қум илмия ҳавзасида дарс бериш билан шуғулланди ва китоблар ёзди.

Бундан 26 олдин милодий 1990 йил ноябр ойининг 19-чисида:

Нато ва Варшава ҳарбий блокига аъзо мамлакатларнинг раҳбарлари Парижда бир шартномани имзолашлари билан Шарқ ва Ғарб блоки ўртасидаги совуқ урушга хотима беришди. Шунингдек улар таблиғотий урушларни охирга етказиш билан бирга ушбу ҳарбий икки блокнинг қурол-яроқларини камайтиришга  розий бўлишди. Социализм лагери ва Ғарб блокига аъзо мамлакатлар ўртасидаги совуқ уруш уша вақти бошландиким, Америка ва Совет Иттифоқи урушда ғалаба қозонган икки дунёнинг қудрати ва ядровий калакчаларга эга бўлган ракеталарнинг эгаси унвонида сиёсат арсасига қадам қуйишди. Совет Иттифоқи ядровий ракеталарни Кубада жойлаштириши билан дунёни ядровий уруш ҳолатида қарор берди.  Ҳамда ядровий урушларнинг олдини олиш учун  Масква ва Вашингтонни келишувга келишга ундади. Шу ҳол билан уруш сиёсий, иқтисодий, таблиғотий ва жосуслик арсаларида  Ғарб ва Шарқ блоки ўртасида шиддат билан куч олди ва бу кўраш совуқ уруши номи билан маълум бўлди. Шарқий Европа  мамлакатлари ва Совет Иттифоқида 1980 йилнинг иккинчи ун йиллигида бўлиб ўтган ўзгаришлар натижасида совуқ урушига хотима бериш заминалари ҳам вужудга келди. Шарқ блокидаги мамлакатларда Совет Иттифоқи нуфузининг камайиши ва охири парчаланишидан кейин совуқ уруши ҳам ўз якунига етди ва Варшава шартномаси ҳам бир неча вақтдан кейин бекор қилинди.