Эрон матбуотига бир назар
Рисолат, Сиёсати рўз ва Кайҳон газеталари
Рисолат газетаси шундай ёзади, Америка масалалари бўйича мутахассислар аксариятининг эътиқодларига кўра, сайловларга 24 соат вақт қолганида Хиллари Клинтонни оқлашга тегишли бўлган жиноят қидирув бошқармаси етакчи расмийларининг нуқтаи назарларини эълон қилиш сайловнинг якуний натижаси ва ижтимоий сўровларда демократлар партияси номзади қозонган обрў-эътиборининг камайишини қоплашга ҳеч қандай таъсир етказмади. Хиллари Клинтон Америка президентлик сайловларида мағлубиятга юзмаюз бўлишидан кейин сайловда ўзининг мағлуб бўлишида жиноят қидирув башқармасининг рол уйнагани ҳақида қатъийлик билан эслатиб ўтди. Шундай ҳол билан демократлар партиясининг расмийлари ва ҳатто мағлуб бўлган ушбу партиянинг номзади Америка Қўшма Штатлари сайловларида хавфсизлик ташкилотларининг дахолат этиш ишларини бундан кенгроқ очиб бермаслик қарорига келишди. Шундай назарга ташланадиким, жиноят қидирув бошқармаси бу хусусда Хиллари Клинтон ва демократлар партиясининг раҳбарларига жиддий хавфсизлик огоҳлантириш берган эди. Шу ҳол билан жиноят қидирув бошқармаси демократларнинг нисбий ризоятларини касб этиш жиҳатида яқин келажакда ички хавфсизлик ҳавзасида Трампнинг айрим хатти-ҳаракатларини билвосита бартараф этиши кўзга ташланади. Ҳар ҳолда жиноят қидирув бошқармаси ва икки партия, яъни демократлар ва жумҳурийчилар раҳбарлари ўртасида қайси муносибат шакл олган ва шакл олишини кўтиш лозим бўлади. Ҳар ҳолда Америка Қўшма Штатларининг сайловларида жиноят қидирув бошқармасининг бевосита дахолат этиши хусусида демократлар партиясининг расмийлари ва Хиллари Клинтоннинг сукут сақлашлари шундай осонлик билан айланиб ўтадиган масала эмас.
*****
Сиёсати рўз газетаси шундай келтиради, Яманга қарши Арабистоннинг урушида қурбон бўлганларнинг сони ҳақидаги хабарлар шундан далолат берадиким, Яман халқига қарши Арабистон ва Араб мамлакатларининг коалицияси қилган ҳужумларининг 600 куни давомида камида 11 мингу 403 нафар ҳалок бўлишди ва 19 мингу 343 нафар одамлар, жумладан болалар ва аёллар тан жароҳатлари олишди. Бу хабарга асосан ҳозирги кунгача 2 457 нафар бола ва 1811 нафар аёл Арабистоннинг Яманга қарши амалга оширган уруши жараёнида ҳалок бўлишди ҳамда 2253 нафар болалар ва 1906 нафар аёллар эса тан жанаоҳатлари олишди. Яманда жараён олган нарса бу саъудиялик коалиция ва унинг иттифоқчилари келтириб чиқарган бир геноцид ҳисобланади. Бу ўртада энг ачинарли нарса шундан иборатким, инсонийликка зид бўлан ушбу жиноятлар баробарида инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш бўйича иддаочилар сукут сақлашади ва ҳатто ундан ҳимоят этишади. Бу ўртада аҳамиятга молик бўлган нарса бу Европа раҳбарлари Трамп ғалаба қозонишидан кейин Америка билан қандай алоқа ўрнатиш каби масалаларни ҳал этиш учун йиғилиш ташкил этиш ва турли позиция олиш билан шуғулланишади. Аммо ҳеч қайсиси Яман ва сауъдияликларнинг жиноятлари билан қарши кўраш олиб бориш ҳақида ҳеч қандай сайъ-ҳаракат қилишмайди.
*****
Кайҳон газетаси шундай ёзади, Халқаро амнистия ташкилоти ўзининг янги ҳисоботида инсон ҳуқуқларини поймол этиш заминасида Лондон ва Баҳрайн ўртасидаги ҳамкорликларни танқид остига олди ва Манама намойишли сайъ-ҳаракатлари билан дунёни алдолмайди,-деб таъкидлади. Кайҳон газетаси шунингдек шундай таъкидлайди Горден газетаси ҳам Баҳрайн ҳақида халқаро авф этиш ташкилотининг янги ҳисоботига ишора этиб шундай ёзади: “Англия давлати Баҳрайнда инсон ҳуқуқлари вазъияти қаршисида кенг алдаш ва фиреб-найранг ишлатади. ”
Шуни зикр этиб ўтиш лозимким, Англия ҳатто ҳақиқий сайловларни тажриба этмаган Баҳрайннинг энг асосий иттифоқчиларидан саналади. Охирги пайтларда Ол-Халифа харажотлари билан Баҳрайнда ўзининг доимий ва биринчи денгиз базасини очган Англия милодий 2011 йилдан бошлаб ушбу мамлакатдаги инқилобни бостириш жараёнида фаол эди.