ноябр 24, 2016 15:21 Asia/Tashkent

Рисолат, Эрон ва Жумҳурии Исломи газеталари

Рисолат газетаси шундай келтиради, Нато ташкилоти раҳбарларидан Туркия президентининг норозийлиги янги босқичга кирган. Ҳақиқат шундан иборатким, Эрдуғон атлантикаликлардан қаттиқ ғазабланган. Бу ғазаб ва норозийлик шу даражага  етганким, Туркия расмийлари уни яшира олмайдилар. Туркия президенти Нато ташкилоти бош котиби билан ўзининг муштарак йиғилишини ўтказиш арафасида бу ташкилотнинг фаолиятини танқид остига олди ва бошпанаҳ изловчи муҳожирлар бўҳрони ва терроризм билан қарши кўраш олиб бориш учун Нато ташкилоти янада сайъ-ҳаракат қилишини сўради. Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг Нато ташкилотига аъзолиги Эрдуғон томонидан Нато ташкилотининг хатти-ҳаракатларини назорат этиш ва уни бошқаришни қийинчиликка юзмаюз этган. Энди Нато ташкилотига аъзо мамлакатларнинг аксарияти давлат тунтарувларидан кейинги даврларда Туркия давлати фаолиятини танқид қилишмоқда. Шунинг учун Туркия ва Нато ташкилоти ўртасидаги алоқалар амалда Европа Иттифоқи ва Туркиянинг шикасталанган алоқаларининг инъикоси ва истиқболидан дарак беради. Европа Иттифоқига Туркиянинг аъзо бўлиши ҳақидаги музокаралар ҳозирги кунда секинлик билан ҳаракат қилмоқда. Таҳлилчилар аксариятининг фикрига кўра, Европа Иттифоқига Туркиянинг расмий равишда аъзо бўлиши учун бирон бир истиқбол мавжуд эмас. Ва ниҳоят Анкара ягона Европа учун биринчи ўринда қарор олган бир шерикка айланиши мумкин. Туркиянинг Нато ташкилотига аъзо бўлган европалик мамлакатлар билан муносибати кундан кунга заифланмоқда. Бундай шароитда Эрдуғон учун энг яхши вариант бу Шарқ билан бирга бўлиш ва Европа Иттифоқи ўрнига Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш ҳисобланади.    

                                                                  *****

Жумҳурии Исломи газетаси Сурияда террористларни ҳимоят этиш ҳақида Ғарб мамлакатлари расмийларининг эътирофларига ишора этиб, ислом дунёсининг қалбида неомустамлака лойиҳасини ижро этувчи жинояткорлар янги авлоди ва терррористларнинг мавқеи ва моҳияти аниқ ва маълумдир. Ғарб мамлакатлари ислом дунёси билан дўстлик ва ҳамжиҳатлик ҳақида иддао қилишларига қарамасдан мусалмон миллатига қарши энг буюк жангчи ва кина-кудуратли душманига айланган.  Ислом дунёси бўйлаб қудратларни нобуд қилиш бу уша ҳаётий ва муҳим нуқта ҳисобланадиким, ғарбнинг таблиғотий ва сиёсий сўз билан уйнашларининг сояси остида доим махфий қолиб, бутун ислом оламига қарши ғарбнинг инсофсиз рол уйнаши учун фурсат яратиб келган.

                                                                    *****

Эрон газетаси шундай ёзади, Россия “Натонинг даҳшати” номи билан маълум бўлган махсус ядровий поезд системаси бўлган қитъалараро рекеталарнинг дастлабки синовини ўтказди. Бу ракеталар системасини ядровий поезд вагонларида жойлаштириш режалаштирилган ва бу поездлар ҳам оддий поездлардек ҳаракат қила олиши лозим.  Бу поездларнинг лойиҳалаштириш босқичи охирга етган ва зудлик билан уни ишлаб чиқариш жараёни бошлаб юборилади ва милодий 2019 йилда охирга етказилиб, ядровий биринчи поезд  эса Россия армиясига топширилади. Россия Трампнинг ишга кириши арафасида Нато ташкилотининг эҳтимолий ҳужум қилиши  баробарида ўзининг мудофаа сиёсатларини таъкидлаш учун С-400 ракеталарини Каленинградда жойлаштирган. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Америка ташқи ишлар вазирлигининг наттоқи Жон Кербининг айтишича, Нато бир мудофаа этувчи ташкилот ҳисобланади. Доим бир мудофаа этувчи ташкилот бўлиб келган ва мудофаа қилувчи ташкилот қолади. Натижада Россиянинг Нато ташкилотини бир таҳдид деб билиши учун ҳеч қандай далил мавжуд эмас.