ноябр 26, 2016 14:59 Asia/Tashkent

Табиат Яратувчиси минглаб йиллардан бу ён Ер кураси аҳолиси мизбони бӯлиб, барча тирик мавжудот табиат қонунига бӯйсуниб яшашади. Барча тирик мавжудот ҳам ана шу қонунлар асосида яшаб, фақатгина инсон бу қонун-қоидаларга қарши чиқади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ  номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар!  “Табиатни авайлаш – ҳаётни эъзозлашдир” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Муқаддас тупроқ, мусаффо хаво, зилол сув, ўз нурини сахийлик ила сочаётган қуёш – барча-барчаси табиатнинг бетакрор мўъжизаси. Инсон туғилибоқ ушбу неъматлардан баҳраманд бўлади. Шунинг учун ҳам уни она табиат деб атаймиз. Она табиатни, атроф муҳтини асраб авайлаш бизнинг асосий бурчимиздир. Бугун жаҳон жамияти табиатни асраб-авайлаш, келажак авлодларга бекаму-кӯст етказиш йўлида биргаликда амал қилиш зарурлигини англаб етди. Инсонлар тинчлик-осойишталик билан яшайдиган ягона сайёра Ер курасидир. Ер кураси чиройли кӯк рангда бӯлиб, унда кӯпгина қуруқликлар мавжуд ва унинг тарихи 4, 5 миллиард йил бундан илгарига бориб қайтади. Барча инсонлар унда ҳаёт кечиришиб, унинг мусаффо ҳаво ва табиатидан фойдаланишади. Инсон барча махлуқотнинг ашрафи ва афзали сифатида унинг неъматларидан баҳраманд бӯлишга ҳақлидир. Аммо инсон ҳам бу неъматлардан фойдаланаркан, бошқалар ҳақ-ҳуқуларини ҳам инобатга олиб, уларни поймол этишга ҳаққи йӯқ. Яъни инсон атроф-муҳит неъматларидан баҳраманд бӯлишига ҳар қадар ҳақли бӯлса ҳам унинг тӯғрисида улкан масъулияти ҳам бор.

Табиат Яратувчиси минглаб йиллардан бу ён Ер кураси аҳолиси мизбони бӯлиб, барча тирик мавжудот табиат қонунига бӯйсуниб яшашади. Барча тирик мавжудот ҳам ана шу қонунлар асосида яшаб, фақатгина инсон бу қонун-қоидаларга қарши чиқади. Энг ачинарлиси шуки фақат охирги 100 йил давомида инсоннинг табиатга етказган зарари унинг бутун тарихдаги мавжудиятида етказган зарарлари билан баробардир.

Саноат инқилоби вужудга келганидан сӯнг инсонлар табиат билан очиқ-ойдин урушга чиқишди. Шунинг учун ҳам соҳа мутахассислари атроф-муҳитнинг ифлосланишида инсонни айблашади.

Бугунги кундаги саноат инқлоби ва ривожланишга интилиш, инсон ҳаётини шу даражада қамраб олдики атроф-муҳит ва табий ресурслар бутунлай эсдан чиқиб кетди.

Инсониятнинг табиатга антропоген таъсири кўп салбий ҳолатлар юзага келишига сабаб бўлаётгани бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас. Хусусан, иқлим ўзгаришлари ҳам айнан одамзоднинг табиатга таъсири натижасидир.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Табиатни авайлаш – ҳаётни эъзозлашдир” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Табиатдаги охирги 100-йиллик ӯзгаришлар атроф-муҳитдаги барча мавжудотлар ҳаёти учун қийинчиликлар яратган. Ишхоналардан чиқадиган карбон гази, машина ва техникалардан чиқадиган газлар, ернинг "ӯпкалари" аталмиш ӯрмонларни йӯқ қилиб, дарахтларини кесиб ташлаш каби мушкулотлар тирик мавжудоти саломатлигига катта таҳдид қилмоқда.

Ер курасига етказилган зарарлар шу даражага етганки бугунги кунда унга турли бӯҳронлар таҳдид қилмоқда.

 Атроф-муҳит деб табиат олами ва ундаги тирик мавжудотга айтилади.  Табиий муҳитда ташқи физикавий омиллар ва ундаги барча тирик организмларни ӯзаро зич алоқада бӯлишлари атроф-муҳитни ташкил этади. Бошқача айтганда, атроф-муҳит инсонни қамраб олган ҳар қандай табий омил, жумладан, ҳаво, сув, атмосфера, тупроқ, ӯсимликлар, ҳайвонот ва шунга ӯхшаш унсурларга айтилади. Атроф-муҳит тушунчаси ҳар давлатда унга қоил бӯлган ӯрнига биноан, турлича. Мисол учун: Сув ресурслари ва ов масаласига аҳамият берилган давлатда, атроф-муҳит масаласи ҳам шу соҳага бориб тақалади. Ӯрмон ва ӯсимилмклар масаласига аҳамият берган давлатда атроф-муҳитга таважжӯҳ  ҳам шу соҳага қаратилади. Атроф-муҳитга лоқайдлик, бутун ҳаёт ва борлиққа бетаважжӯҳ бӯлиш деб билинади. Инсоният ҳаётининг Ер юзидаги ҳаётининг давоми ҳам атроф-муҳитга боғлиқ.

Ҳурматли тингловчилар! "Табиатни авайлаш – ҳаётни эъзозлашдир" туркум эшиттириши биринчи сони  шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададгорингиз бӯлсин.