Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Дастуримизда ӯтган ҳафта давомида Ӯзбекистонда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз.
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:
1. Жаҳон банки прогнозига кўра, Ўзбекистон Ялпи ички маҳсулоти 2017 йилда 7,4 фоизга ўсади
2. Тошкентда бешинчи ўзбек—япон бизнес-форуми бўлиб ўтди
3. Ўзбекистонда наркотрафик ташкил этмоқчи бўлган гуруҳ жазога тортилди
4. Ўзбекистонда "Ҳизб ут-Таҳрир" гуруҳининг 15 нафар аъзоси суд қилинди
5. 1993 йилдан бери қамоқда ўтирган 72 ёшли Самандар Қўконов озодликка чиқарилди.
Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Жаҳон банки прогнозига кўра, Ўзбекистон Ялпи ички маҳсулоти 2017 йилда 7,4 фоизга ўсади. Бу ҳақда ЖБнинг Европа ва Марказий Осиё минтақасига оид йиллик ҳисоботида эълон қилинган.
Унда айтилишича, Ўзбекистон ЯИМ ўсишига хом-ашё нархларининг пастлиги ва республика йирик савдо ҳамкорларининг заиф иқтисодий кўрсаткичлари салбий таъсир этади. Бироқ, мамлакат унинг ўрнини фискал ва монетар сиёсат воситасида тўлдиради.
Банк экспертларининг тахминларига кўра, аксар меҳнат муҳожирларининг Россиядан қайтгани ҳамда пул ўтказмалари ҳажмининг камайиши меҳнат бозорига босим ўтказмоқда.
Ўзбекистон йирик савдо ҳамкори ҳисобланган Хитой иқтисодий ўсишининг секинлашуви ва Ўзбекистоннинг асосий экспорт маҳсулотлари (табиий газ, мис ва пахта толаси) нархининг пасайиши Ўзбекистон ЯИМ ўсиши пасайишига қисман таъсир кўрсатади.
Жаҳон банки 2016 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ЯИМ 7,3 фоизни ташкил этишини тахмин қилмоқда. Келаси йилда бу рақам 7,4 фоизни ташкил этади. 2018 йилда ҳам бу рақам ўзгаришсиз қолади.
2016 йилда Ўзбекистондаги пул қадрсизланиши 2015 йилдаги каби 10 фоиз атрофида сақланиб қолади, 2017 йилда инфляция 9 фоизга, 2018 йила 8 фоизга тушади.
Банк маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг умумий қарзи 2015 йилги ЯИМнинг 10,5 фоизидан 2016 ййилда 15,5 фоизига қадар ўсади. 2017 йилда мамлакат қарзи 13,9 фоизга, 2018 йилда 12,1 фоизгача пасаяди.
ХХХХХХХХХХХХХХХХ
Тошкентда ўзбек—япон маркази (UJC) ташаббуси билан бешинчи очиқ бизнес-форум бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тадбиркорлик салоҳиятини ривожлантириш ҳамда ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш масалаларига асосий эътибор қаратилди.
Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш учун кадрларни тайёрлаш, ўзаро ҳамжиҳатликни чуқурлаштириш ҳамда Япония, унинг маданияти ва тили ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон халқига етказиш йўли билан давлатлар ўртасида дўстона алоқаларни ривожлантириш мазкур жамоат ташкилотининг асосий мақсадларидан ҳисобланади.
Ўтган йиллар давомида ўзбек—япон маркази кўмагида ташкил этилган турли курсларда 8000 нафардан зиёд Ўзбекистон тадбиркорлари бизнесни юритишнинг замонавий усуллари, компьютер саводхонлиги, тил ва маданий дастурлар бўйича таҳсил олди. Хусусан, профессионал менежмент дастурида (PMP) 1400 нафардан зиёд тадбиркор иштирок этди.
Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилотининг (JETRO) Ўзбекистондаги бош директори Манабу Шимояширо ўзбек тадбиркорлари япон ҳамкорлари билан муваффақятли иш юритишда эътибор қаратиши лозим бўлган асосий муаммолар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Ххххххххххххххххххххххх
Ўзбекистонда наркотрафик ташкил этмоқчи бўлган гуруҳ жазога тортилди
Гуруҳ аъзоларининг турар-жойлари тинтув қилинганида, уларнинг уйларидан 10 килограмдан ортиқ гиёҳванд моддалар, хусусан, героин, афюн, наша топилган.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди Россияда гиёҳванд моддалар савдосини ташкил этишга уринган 4 нафар Ўзбекистон фуқаросига 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади, деб хабар берди РИА Новости вилоят прокуратураси вакилига асосланиб. "2016 йил баҳорида тўрт нафар айбланувчи Тожикистондан Россиянинг қатор вилоятларига гиёҳванд моддалар етказиш бўйича канал ташкил этиш учун тил бириктирган, уларга 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди", — деган суҳбатдош агентликка. Унинг сўзларига кўра, айбланувчиларни қўлга олиш Россия Федерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан тезкор ахборот алмашиниш жараёнида амалга оширилган.
Хххххххххх
Ўзбекистонда "Ҳизб ут-Таҳрир" гуруҳининг 15 нафар аъзоси суд қилинди
Гуруҳнинг мақсади Ўзбекистон ҳудудида "халифалик" ташкил этиш бўлган.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган "Ҳизб ут-Таҳрир"диний-экстремистик гуруҳи аъзолари билан боғлиқ жиноят ишини кўриб чиқди, деб хабар берди суд вакили Sputnik Ўзбекистон мухбирига. Экстремистик гуруҳ таркибига Олтиариқ, Қува ва Риштон туманидан ёши 26дан 44гача бўлган 15 нафар шахс кирган. "Тергов жараёнида гуруҳ унинг аъзолари Россиянинг Оренбург шаҳрида ишлаган вақтларида ташкил этилганлиги аниқланди. Ватанга қайтишгач, улар қўшни ва танишлари ҳисобига ўз сафларини кенгайтиришган. Гуруҳнинг асосий мақсади Ўзбекистон ҳудудида "халифалик" ташкил этиш бўлган", — деди Ўзбекистон МХХ вакили.
Гуруҳнинг айрим аъзолари илгари ҳам судланганлар. Суд ҳукмига кўра уларнинг ҳар бири 7 йилдан 10 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Ххххххххххххххххххххххх
Ўзбекистон Олий Советининг собиқ депутати, 1993 йилдан бери қамоқда ўтирган 72 ёшли Самандар Қўконов 2016 йил 24 ноябрь куни озодликка чиқарилди.
Самандар Қўқонов – Жиззах вилояти Фориш туманида туғилган, собиқ нефтебаза директори, 1989 йилда Шавкат Мирзиëев (ҳозирда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи ва бош вазир) билан бир чақириқда Ўзбекистон Олий Кенгаши депутатлигига сайланган. 1993 йилнинг 2 июль куни давлатга қарашли катта миқдордаги мол-мулкни талон-тарожлик қилганлик айби билан ҳибсга олинган. МХХ ертўласида бир ярим йил сақланганидан сўнг¸ 20 йиллик қамоққа ҳукм этилган ва бу бир ярим йил қамоқ муддатидан чегирилмаган. Жазони ўтаётган вақт давомида икки марта “муассаса ички тартибини бузгани” учун қамоқ муддати узайтирилган.