июл 26, 2016 20:21 Asia/Tashkent

Луристон мусиқаси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Муҳтарам мухлислар, бугунги суҳбатимиз давомида ҳам  сизни Буружерд шаҳрининг тарихий ва диний обидалари билан таништиришга ҳаракат қиламиз.  Буружерд шаҳрининг муҳим тарихий биноларидан бири ушбу шаҳарнинг жоме масжидидир. Бу масжид шаҳарнинг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, унинг биноси ҳижрий-қамарий учинчи асрнинг охирларида  қурилган. Ушбу масжид меҳробининг устида куфий хат билан муқаддас сўзлар ёзилган. Масжиднинг асосий дарвозаси устида тошда ёзилган битик ўрнатилган. 

Буружерд шаҳридаги тарихий жоме масжид дарвозаси устида ўрнатилган тош лавҳада ҳижрий-қамарий 1022 йилда ёзилган шоҳ Аббос Сафавийнинг фармони кўзга ташланади.  Сафавия ва қожория ҳукуматлари даврида ушбу масжидга айрим нарсалар қўшилган ва таъмир ишлари ҳам амалга оширилган. Буружердаги Имом Масжиди ҳам ушбу шаҳарнинг муҳим бўлган тарихий обидалардан ҳисобланади. Имом масжиди олдин мавжуд бўлган  қадимий масжиднинг харобалари ўрнида бунёд этилган. Масжид ҳовлисининг ўртасида катта ҳовуз қурилган. Мазкур масжид биносида қожория ҳукумати даврида амалга оширилган сувоқ ва керамик ишлари ҳамда унда сулс хати билан  ёзилган Қуръон оятлари масжидга хос кўркамлик  бахш этган. Буружерд шаҳридаги Имом масжиди биносида толибилмларнинг диний таҳсил олишлари ва яшашлари учун кўплаб ҳужралар мавжуд.

Буружерд шаҳрининг ўзида ва унинг атрофида яна  кўплаб тарихий обидалар мавжуд.

Бизга ҳамроҳлик қилаётган мухлислар, айтиш жоизким, Эрон юртининг энг хос  турли манзаралардан ҳамда  маданий ва санъат жилваларидан бирини Луристон минтақасида кузатиш мумкин. Мазкур минтақада ҳалигача ўзининг маданияти, одоби ва хос удумлари билан Эроннинг энг жозибали маданиятга эга  минтақалардан бири ҳисобланади. Бугунги суҳбатимиз давомида сизни  мазкур минтақанинг  тарихи билан уйғунлашган   Луристон маҳаллий  мусиқаси билан таништирамиз.

Қарийб илғор маданиятларнинг барчасида миллий ва анъанавий  мусиқа билан биргаликда маҳаллий мусиқа ҳам мавжуддирки, ушбу маданият ҳудудларининг ҳар бир нуқтасида ушбу наволарни кузатиш мумкин. Эрон юрти кенг жуғрофик ҳудудларга эга бўлгани боис маҳаллий мусиқалар жиҳатидан  намуна  бўлган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Агар Эрон юртининг шимол томонидан  жанубига, шарқ томонидан ғарбига сафар қилсангиз, турли маданият, тил, санъат, одоб ва удумлар билан юзмаюз бўласиз ва ўзингизни турли маданиятларга эга турли мамлакатларда тушиб қолгандай сезасиз гўё. Бу орада Луристон мусиқаси ўзининг қайноқлиги  ва жозибаси   ҳамда салобат, устуворлик,  вафодорлик каби жилваларни ўзида мужассам этгани билан одамни тафаккур ва мулоҳазага ундайди.

Луристон мусиқасининг ҳалигача кўплаб очилмаган қирралари  мавжуд. Ушбу мусиқа жанговарлик, диний,  шўх ва муҳаббатга бўялган мавзуларни ўз ичига олади. Луристон мусиқасининг ошкор ва пинҳон ҳошияларида лур қавмининг  ботирликлари , жанглардаги қаҳрамонликлари, муҳаббатлари, ғайратлари, ғамлари ва шодликлари  ифода этилган. Шак-шубҳасиз, Луристон мусиқаси мазкур минтақанинг хос табиати ҳамда лур халқининг табиат, душман ва рақиблари билан бўлган курашлардан илҳом олган.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir  ва янги сайтимиз Parstoday .com орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, олдинги сайтимиз uzbek.irib.ir нинг фаолияти бир ҳафтадан кейин тўхтатилади.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Луристон минтақасида шеър ва мусиқа ёки шоир ва созанда ўртасида яқин ҳамкорлик  ва  уйғунлик   мавжуд бўлган. Лур куйчиси ё созандаси баъзида ўзи шоир бўлган ва ёки шоирнинг ўзи баъзан чолғувчи бўлган.

Луристон созларини ҳам тўйларда ва  ҳам азадорлик маросимларда ишлатилади. Азадорлик маросимларида соз ва дуҳул,  яъни ноғора билан ижро этиладиган  мотам куйи чамари деб аталади. Ушбу куй одатда муҳаррам ойида азадор гуруҳларни  тўплаш учун  шаҳар майдон ва кўчаларида ижро этилиши сабабли  эпик руҳиятига эгадир. Луристон шаҳарлари, туманлари ва қишлоқларида барпо этиладиган тўй ва шодлик маросимларида ҳам соз ва дуҳулдан фойдаланишади. Мазкур маҳаллий созлар тўй маросимларига ўзгача файз бахш этишади ва ушбу маросимлар бир неча кун ва кеча давом этади.

Азизлар, олдинги эшиттиришларимизда Луристон вилояти турли об-ҳавога эга бўлгани борасида ишора қилиб ўтган эдик. Турли бўлган ушбу иқлимни минтақанинг шимолидан жанубигача, шарқидан ғарбигача  яққол сезиш мумкин. Қиш фаслида Луристони вилоятининг шимолида қор ёғса, унинг жанубий қисмида салқин ва ёмғирли ҳавони кузатиш мумкин.

Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

Ёрлиқ