декабр 03, 2016 15:44 Asia/Tashkent

Жумҳурии исломи, Кайҳон ва Рисолат газеталари

Эронда бугун чоп этилган барча газеталар Эронга қарши жорий этилган иқтисодий санкцияларни узайтириш буйича Америка сенатининг душманона сайъ-ҳаракатлари ва Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурига хилоф тарзда амалга оширган Американинг сайъ-ҳаракатларига ишора этиб ўтишади ва Жумҳурии исломи газетаси бу ҳақда шундай келтиради агар Америка конгрессининг қабул қилган охирги қарори амалда татбиқ ва ижро этилса, бу ҳаракат  Америка томонидан Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини аниқ поймол этиш деб талқин этилади ва ўзига хос оқибатларни келтириб чиқаради. Американинг бу сайъ-ҳаракати  албатта аксуламалларга юзмаюз бўлади ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг  ихтиёрида бу амалларга қарши муносиб воситалар ҳам бор ҳамда бундай амални қоплаш учун Америкага қарши амал қилади.  Вашингтон расмийлари Эрон ҳамиша Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурига қараб амал қилиши манфаат кўрадиган барча томонлар ва ҳатто Америка президенти томонидан тасдиқланган ва бу масалада Америка томонидан йўл  қуядиган ҳар қандай хатолар ҳамма нарсадан олдин Американинг зиёнига якун топишини яхши билишади.

Бу ҳодиса яна бир маротаба шуни кўрсатадиким, Америкага ишониш мумкин эмас.       

                                                                 *****

Эрон газетаси ҳам бу ҳақда шундай ёзади, Америка сенатининг амалга оширган бу сайъ-ҳаракати Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини ошкора поймол этиш ва Американинг ўз зиммасига олган барча мажбуриятларига хилофдир. Бундан олдин Америка давлат расмийлари қатъийлик билан иқтисодий санкцияларни узайтиришни Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини поймол этиш деб эълон қилишган эдилар. Бундай шароитда энди оммавий афкори бу ваъдага қараб амал қилмаслик хусусида давлат сиёсатчиларининг амалга оширадиган тезкари сайъ-ҳаракатларини кўтиши лозим бўлади. Кайҳон газетаси шунингдек шундай келтиради, Америка Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастуридан кейин Эроннинг мол-мулкидан 2 миллиард долларни ғорат этиб, Америка конгрессида Эронга қарши банк муомалаларини чеклашни давом этиш, визага чеклов қуйиш лойиҳаларини тасдиқлаш ва унлаб бошқа лойиҳаларни тасдиқлаш билан қайта-қайта Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини поймол этди. Бу газета ўзининг ушбу таҳлилий мақоласида  Эрон расмийлари Америка томонидан Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини поймол этиш баробарида жиддий ва қатъий аксуламал кўрсатиши лозим деб таъкидлайди.        

                                                                    *****                                                     

Рисолат газетаси шундай ёзади, ҳозирги замон тарихида инсониятга қарши амалга оширилган энг муҳим жиноятлардан бири бу ИШИД террористик гуруҳининг мақсадли жиноятлари ҳисобланадиким, Америка ва Ғарб мамлакатларининг ҳимояти, масъулиятсизлиги ва сукут сақлашлари билан юзмаюз бўлган. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, бу мамлакатлар минтақада ўз манфаатларини таъминлаш  йўлида қурол-яроқ ва молиявий ҳеч қандай ҳимоятлардан ўз кўмакларини дариғ тутмадилар. Ноинсоний ушбу жиноятлар тажовуз этиш, аёл ва болалар савдоси билан шуғулланиш, гаровга олинганларни ўлдириш ва бошларини кесиб ташлаш, одам уғирлаш, мазҳабий ва қавмий ақалиятни ташкил этувчи халқларни оммавий қирғин қилиш ва кенг кўламда ИШИД террористик гуруҳи ҳукмронлиги остида қарор олган минтақалардан мажбурий муҳожират қилдиришни ўзига қамраб олади.  Инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш пешвоси бўлмиш, терроризмни келтириб чиқарган ва инсон ҳуқуқларини поймол этувчи Америка ва Ғарб мамлакатлари ИШИД террористик гуруҳига лагистик, қурол-яроқ ва молиявий кўмаклари билан терроризмни ривожлантиришга сайъ-ҳаракат қилишади. Бугун минтақанинг мушкулотлари ва қийинчиликларини, жумладан терроризмнинг ривож-равнақ топиши ва кенгайишини фақат минтақа доирасида ҳал этиш мумкин эмас, балки жаҳонда экстремизм ва терроризм билан қарши кўраш олиб боришнинг тарафдорлари бу хатарли ва ёвуз ҳодисани баратараф этиш учун бирбирлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишлари лозим.        

                               

Ёрлиқ