Имом Ризо алайҳиссалом мажмуаси қошидаги иқтисодий ташкилот муассасаси
Имом Ризо алайҳиссалом мажмуаси қошидаги иқтисодий ташкилот муассасасиУшбу муассаса
Имом Ризо алайҳиссалом зиёратгоҳи мажмуасининг олий ва маданий фаолиятлари, ҳамда иш жойлар яратиш учун, ишончли иқтисодий ва молиявий шароитлар вужудга келтириш ва таъмин этиш вазифаси мақсади билан ташкиллаштирилган ва иқтисодий ширкатлар фаолиятини назорат этиш, келажакда ривожлантириш ва сармоя ётқизишларни кўпайтириш билан ҳам шуғланишни назарга тутган.
Ушбу муассаса ташкил этилишидан бери, иқтисодий фаолиятларга таъсир ўтказувчи шарт- шароитлар ва омилларни пайқаб, талаб даражасидаги мақсадларига эриша олиш учун, стратегик программаларни тузиш ва лоиҳалаштириш пайида дир.
7 йил олдин зарурий базисларини яратилиши билан, Имом Ризо мажмуаси олдидаги иқтисодий муассаса назорати остидаги иқтисодий фаолиятлар учун стратегик программа тузиш шароити муҳайё қилинди.
Ушбу ташкилот шунингдек Эрон хусусан ушбу ўлка шарқидаги иқтисодий холдинг буйича энг йирик муассаса сифатида минтақанинг иқтисодий ривожланишида ҳисса қўшмоқда.
Вақф кабий муқаддас амрга эътибор берган ҳолда Имом Ризо алайҳисалом мажмуасидаги иқтисодий фаолиятлар анча йиллардан олдин бошланган ва 23 йил олдиндан бошлаб, иқтисодий фаолоиятлардан маданий фаолиятларини ажратиб, 1383 ҳижрий шамсий йил авваларида, яъни 17 йил олдин ушбу иқтисодий ташкилот расман рўйхатга олиниб, ташкил этиш тизилмаси ислоҳ этилган.
Ушбу муассаса томонидан 89 ширкат ва ташкилотлар бошқарилади. Ширкатлардан қирқ тўрттасида акцияларнинг 50 фоизига ва бошқа 45 компаниянинг 50 фоиздан камроқ акцияга эгадир.
Ушбу ширкатларнинг асосий фаолиятлари қуйидаги соҳаларга тааллуқ олади:
1. Саноат ва маъдан
2. Қишлоқ хўжалиги
3. Ободийлаштириш ва хизмат
4. Сарахснинг махсус иқтисодий минтақаси базисини кучайтириш