Қон босимининг кушандаси аниқланди
(last modified Sun, 20 Jan 2019 15:06:13 GMT )
Январ 20, 2019 20:06 Asia/Tashkent
  • Қон босимининг кушандаси аниқланди

Кельн университети клиникаси мутахассислари гипертонияга қарши кураша олувчи ичимлик турини аниқлашди.

Кельн университети клиникаси мутахассислари гипертонияга қарши кураша олувчи ичимлик турини аниқлашди. Бу ичимлик какао экан. Какао таркибида мавжуд флавоноидлар қон босимини меъёрий ҳолатга келтириб, органзимни нокерак моддалардан тозаларкан. У қон томирлар ҳолатини яхшилаб, юрак хасталикларини даволашда муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, юракни хавотирли, ҳаяжонли лаҳзалардан ҳимоя қилади.Олимларнинг айтишича, какао таркибида яна процианидлар мавжуд. Улар аслида чой таркибида ҳам йўқ эмас. Фақат какао таркибидаги процианидлар чойдагига нисбатан икки ҳисса фаолроқ. Агар бу ичимлик меъёрий миқдорда доимий тарзда ичилса, гипертонияни даволашда доридан ҳам кўпроқ фойда бера олади.

Ёрлиқ