Хитойда фанга номаълум бўлган баҳайбат қовоғари топилди
март 07, 2019 18:48 Asia/Tashkent
Хитойда фанга номаълум бўлган баҳайбат қовоғари топилди
Хитойнинг Юньнань провинциясида олимлар қовоғарининг аввал маълум бўлмаган турини топди.
Улкан қовоғарининг қанотлари қулочи 9,35 сантиметрни ташкил қилади. Танасининг узунлиги эса 6 сантиметр. Бу шу пайтгача учраган қовоғариларнинг энг каттаси ҳисобланади.
Мутахассисларнинг фикрича, бундай қовоғарининг асалдони ҳам катта бўлиши керак. Аммо асалдон ҳали аниқланмаган. Олимлар ҳашаротни диққат билан ўрганмоқда ва у янги кенжа тур бўлиши мумкин деган фикрда.