Олимлар нон таркибидаги моғорлашга қарши қўшимчанинг зарари борлигини таъкидлашмоқда
(last modified Sat, 27 Apr 2019 09:06:04 GMT )
апрел 27, 2019 14:06 Asia/Tashkent
  • Олимлар нон таркибидаги моғорлашга қарши қўшимчанинг зарари борлигини таъкидлашмоқда

Гарвард унверситетининг Соғлиқни сақлаш мактаби олимлари нон таркибида соғлиққа зарар етказиши мумкин бўлган модда борлигидан огоҳлантирди.

Маълум бўлишича, нон таркибидаги пропионат (моғор босишининг олдини олувчи қўшимча) семизлик ва диабет касаллиги ривожланиши хавфини келтириб чиқарувчи гормонлар даражасининг ошишига олиб келиши мумкин.

Олимлар сичқонлар ва одамларда тадқиқот ўтказган. Биринчи ҳолатда улар сичқонларга пропионат киритган. Шундан сўнг сичқонларда глюкагон ва норадреналин миқдорининг, шунингдек, ёғ кислоталарини боғловчи FABP4 оқсили миқдорининг ошганлиги қайд этилган.

Иккинчи тадқиқотда 14 нафар кўнгилли иштирок этган бўлиб, улар икки гуруҳга бўлинган. Биринчи гуруҳ таркибида пропионат бўлган овқат истеъмол қилган, иккинчиси эса плацебо олган. Бунда биринчи гуруҳдагиларда ҳам глюкагон, норадреналин ва FABP4 оқсили миқдорининг ошганлиги қайд этилган.

Ёрлиқ