Тадқиқотчилар парвоздаги самолётлар учун энг асосий таҳдид нима эканлигини аниқлашди
(last modified Wed, 01 May 2019 08:09:06 GMT )
май 01, 2019 13:09 Asia/Tashkent
  • Тадқиқотчилар парвоздаги самолётлар учун энг асосий таҳдид нима эканлигини аниқлашди

Лондондаги Офтальмология институти тиббиёт тадқиқотлари соҳасидаги экспертлар лазер таёқча (указка) нурлари учувчиларнинг кўриш қобилиятига путур етказиши мумкинлигининг ҳеч қандай исботи йўқлигини таъкидламоқдалар.

Бироқ кўзларнинг қисқа муддатли қамашиши ва эътиборнинг чалғитилиши йўловчилар ва экипаж аъзолари учун аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақдаги мақола British Journal of Ophthalmology журналида чоп этилди.

Охирги вақтда йўловчи самолётлари учувчиларининг кўзларини лазер таёқчалар билан қамаштириш ҳолатлари кўпайиб кетди, бир йилнинг ўзида 1500 та бундай ҳодиса қайд қилинди. Лазер нури учувчининг кўз тўр пардасини шикастлаган бир ҳолат юз бергани маълум қилинган, бироқ шифокорлар бундай ҳолат юз бериши эҳтимоли камлигини таъкидлашмоқда. Уларнинг айтишича, самолёт билан ер ўртасидаги катта масофа нурнинг етарлича тарқалишига олиб келади ва кўзга тушувчи ёруғлик энергиясини камайтиради.

Олимларнинг айтишича, технологияларнинг такомиллаштирилиши лазер қурилмаларини яхшилашга ва уларнинг қувватини оширишга олиб келди, бироқ улар кўзни бир неча метрлардангина жароҳатлай олади. Лазер таёқчалар, ручка ва брелоклар бир милливаттли энергияга эга қизил нурлар чиқаради, бу эса кўзга жароҳат етказишга етарлилик қилмайди. Бироқ ҳозирда бундай қурилмаларнинг энергияси 300 мВтгача ошди. Олимларнинг фикрича, бундай лазерларнинг хавфлилик синфини 3-даражага кўтариш, қурилмаларни эса эркин сотувдан олиш керак.

Интернетда 1000 мВт ва ҳаттоки 6000 мВт ли лазер таёқчалар сотиб олиш мумкин. Бу қурилмалар 4-хавфлилик даражасидаги қурилмалар бўлиб, улар бир неча метрдан кўриш қобилиятидан маҳрум қилиши мумкин. Мутахассисларнинг фирича, бундай лазерлар 150 нафар британиялик боланинг кўриш қобилиятининг йўқолишига сабаб бўлган.

Агар бундай кучдаги лазерни учаётган самолётга йўналтирилса, ёруғлик тутами учувчига етиб бориши учун катта масофани босиб ўтиб, кабина ойнасидан ўтиши лозим бўлади. Бундай шароитлар нурни учувчи кўзи учун хавф туғдирмайдиган даражада тарқатиб юборишга етарлилик қилади. Бироқ самолёт қўниши вақтида эътиборнинг чалғитилиши фалокатга олиб келиши мумкин. Шунинг учун тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, парвозлар хавфсизлигининг янги қоидала