Доимий очлик ҳисси қайси хавфли касаллик аломати?
(last modified Thu, 02 May 2019 08:57:54 GMT )
май 02, 2019 13:57 Asia/Tashkent
  • Доимий очлик ҳисси қайси хавфли касаллик аломати?

Express нашри хабарига кўра, доимий очлик ҳисси қанд касаллиги ривожланаётганидан дарак бериши мумкин.

Британиялик олим Мэтью Кейпхорннинг сўзларига кўра, агар инсон таом истеъмол қилгандан сўнг очлик ҳиссини сезишда давом этса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

У кечки овқатга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини тушунтирди. Агар тўйимли таом истеъмол қилинса, очлик ҳисси овқатланишдан сўнг олти соат ичида пайдо бўлмаслиги керак.

Уйқуга ётишдан олдин тамадди қилгингиз келса, бу ҳам хавотирли аломат. Чунки уйқудан олдинги иштаҳа метаболик бузилишлар ёки қондаги сахар миқдори ошишининг яна бир муҳим белгиларидан ҳисобланади.