Хитой луноходи Ойнинг орқа томонида ажойиб кашфиёт қилди
(last modified Thu, 16 May 2019 11:05:33 GMT )
май 16, 2019 16:05 Asia/Tashkent
  • Хитой луноходи
    Хитой луноходи

«РИА Новости» хабарига кўра, Хитойнинг «Юйту-2» луноходи Ойнинг орқа томонида Ой мантиясининг икки хил жинсларини топди.

Олимлар шу пайтгача унинг борлигига шубҳа қилиб келган эди. Унинг ўрганилиши Ер ва унинг йўлдошининг шаклланиши тарихини очиб беради.

«Ажабланарлиси шуки, ‘Апполонълар ҳам, совет зондлари ҳам Ерга Ой мантиясидан бирор намуна келтирмаган. ‘Юйту-2’ эса NASA зонди ўлчовлари кўрсатганидек, Жанубий қутб-Эйткен ҳавзаси тубидаги кратерга қўниб, унинг таркиби ҳақида биринчилардан бўлиб маълумот олди», — дея кашфиётга изоҳ берган Тулуза университети палеонтологи Патрик Пине.

Хитойнинг «Чанъэ» Ойни зондлаш дастури ўз ичига учта босқични олади: Ой атрофини айланиб чиқиш, Ойга қўниш ва унинг сатҳидан Ерга намуналар олиб келиш. Дастлабки икки босқич хитойлик муҳандислар ва ракетачилари томонидан муваффақиятли амалга оширилди.

Хитой 2019 йилда ушбу дастурнинг навбатдаги босқичи — тарихда илк бор Ойнинг орқа тарафига қўнишни амалга оширишни бошлади. Бунинг учун 2018 йилнинг май ойида ноёб «Чанъэ-4» қўниш мосламаси Ойга қўндирилди. «Юйту-2» луноходи тўрт ой давомида Ер йўлдошида иш олиб бориб, ҳозир ҳам буни давом эттирмоқда.

Ҳозирда «Чанъэ-4» тадқиқот гуруҳи оммага «Юйту-2» тўплаган дастлабки илмий маълумотлар тақдим этди. Миссия раҳбари Чунлай Ли ва унинг ҳамкасбларининг таъкидлашича, Ой юзаси қандай жинслардан таркиб топгани ва унинг турли қисмларида қанчалик фарқ қилиши олимларни аллақачон қизиқтириб қўйган.

Гап шундаки, олимлар ҳозирда Ер ва Ойнинг ички тузилиши ҳар хил сценарийга кўра турлича шаклланган, деган фикрда. Ердан фарқли равишда Ойда тектоник жараёнлар бўлмаган. Ер қаъри у пайдо бўлганидан сўнг бир неча ўн миллионлаб йил ўтганидан кейин нисбатан тез совуган.

Хитойликлар ўтказаётган тадқиқотлар бу борада қизиқтираётган барча саволларга жавоб топишга қаратилган.

Ёрлиқ