Хитой ТИВ раҳбари: Эрон бизнинг стратегик ҳамкоримиздир
-
Хитой ТИВ раҳбари: Эрон бизнинг стратегик ҳамкоримиздир
Хитой ТИВ раҳбари Ван И Эрон Ислом республикасининг Хитойнинг Ғарбий Осиё минтақасидаги стратегик ҳамкори деб тавсифлади.
Хитой ТИВ раҳбари Ван И кеча Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи билан учрашувида деди: Эрон Хитойнинг Ғарбий Осиё минтақасидаги стратегик ҳамкоридир. Ван И шунингдек Хитой ва Эрон ўртасидаги дўстлик халқаро юксалишлар ва пасайишлар синовидан ўтди ва Эрон ва Хитой муносабатлаини ривожлантириш ҳар икки томон учун стратегик танлов бўлади деб таъкидлади.
ХХР ТИВ раҳбарига кўра, сўнгги йилларда Эрон ва Хитой оғир дамларда ҳамкорилк қилиб, бир-бирларига ёрдам кўрсатган ва бу қадамлар билан бир-бирини қўллаб-қувватлаш бўйича сиёсий ўзаро ишонни чуқурлаштириш, прагматик ҳамкорликда умумий алоқаларни мустаҳкамлам, бир томонлама безориликка қарши курашда ҳам бирлашган ва ҳамкорлик қилган..
Хитой ТИВ ўз веб-сайтида маълум қилган хабарга асосан, Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи ҳам бу учрашувда Эрон Хитой билан муносбатларини ривожлантиришга катта аҳмият беради ва Ягона Хитой тамоийлига амал қилади ва Хитойни ўзининг асосий манфаатларини ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлайди деб маълум қилган.
Учрашувда Эрон ТИВ раҳбари Эрон ва Хитой ўртасидаги дўстлик мустаҳкам пойдеворга асосланганлиги ва бошқа омиллар унга таъсир қилмаслигини таъкидлаб, АҚШнинг тарифларни суиистеъмол қилиш ва безориликига қарши Эрон Хитойни қатъий қўллаб-қувватлашда давом этади, бир томонламаликка биргаликда қарши чиқади ва кўп томонламаликни қўллаб-қувватлайди.деб эълон қилди. Томонлар шунингдек бу учрашувда минтақавий масалалар, жумладан Ғазо сектори, Сурия, Ямандаги уруш ва Қизил дениз вазияти ҳақида фикр алмашган.
Эрон ТИВ раҳбари: Масъуд Пизишкиён тез орада Хитойга ташриф буюради
Кеча Хитой ТИВ раҳбари биан учрашувдан кейин Эрон ТИВ раҳбари Хитой расмийлари билан маслаҳатлашувларига тўхталиб, Эрон президенти Масъуд Пизишкиён яқин келажакда Хитойга ташриф буюради, деб хабар қилди.