Ширинликлар қиролининг бир қанча фойдали хусусиятлари аниқланди
Медикфорум хабарига кўра, мутахассисларнинг таъкидлашича, аччиқ ва тўқ шоколад танани муайян касалликларнинг ривожланишидан ҳимоя қилиши мумкин.
Биринчи навбатда, ушбу маҳсулот мавсумий сиқилиш пайдо бўлишининг олдини олишга ёрдам беради, чунки шоколад истеъмол қилинганда «бахт гормонлари» - эндорфинлар ишлаб чиқарилади.
Тўқ шоколадни мунтазам равишда истеъмол қилиш билан инсульт ва юрак хуружи хавфи камаяди.
Бундан ташқари, шифокорлар шоколадни қон қуюқлашишининг олдини олиш учун ҳам фойдали деб ҳисоблашади.
Олимларнинг фикрига кўра, тўқ шоколад қон томир деворида яллиғланиш эҳтимолини ва қон томир хавфини камайтиради.
Тўқ шоколаднинг кичик дозалари диабет ривожланишининг олдини олиш учун фойдали бўлиши мумкин.