Шамоллашда ҳароратни туширувчи табиий воситалар
(last modified Sun, 08 Dec 2019 09:24:19 GMT )
декабр 08, 2019 14:24 Asia/Tashkent
  • Шамоллашда ҳароратни туширувчи табиий воситалар

Ҳароратни туширувчи табиий воситаларга қуйидагилар киради

1. Резавор мевалар. Ўрмон мевалари – маймунжон, ертут, малина, клюква, брусника ва черника бу борада энг муҳим восита ҳисобланади.

2. Мевалар, айниқса, цитрусли – лимон ва апельсин. Бу мевалар C витаминига бой бўлгани учун ҳам шамоллаш даврида кўпроқ ейиш тавсия қилинади. Бундан ташқари, олма, нок ва олхўрилар ҳам жуда фойдали мевалар ҳисобланади.

3. Сабзавотлар. Сабзи ва карам шарбати, бошпиёз ва саримсоқ настойкаси ҳароратни туширишда катта ёрдам беради.

4. Доривор ўтлар. Малина ва смородина барглари, чаканда (облепиха) бўтоғи ва барглари, мойчечак ва липа гуллари ҳам ҳароратни туширишда ёрдам беради.

5. Асал – терлатувчи, иммунитетни мустаҳкамловчи ва антибактериал хусусиятга эга бўлгани учун ҳам ҳароратни туширувчи ҳисобланади.

Ёрлиқ