Хитой коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришни бошлади
Январ 26, 2020 17:18 Asia/Tashkent
China Daily нашрига кўра, Хитой касалликлар профилактикаси ва уларни бошқариш марказида коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш ишлари муваффақиятли якунланди.
Манбада айтилишича, бу борада ишлаган олимлар вируснинг хавфлилик даражасини аниқлаб унга қарши вакцина ишлаб чиқаришни уддалаган.«Биз пневмония чақирувчи янги типдаги коронавирусга қарши воситалар ишлаб чиқаришни ҳам бошлаймиз»,— дейди марказ раҳбари Сюй Вэньбо.
Олдинроқ Хитойда коронавирус кутилганидан тезроқ тарқалгани ва бир куни ичида у билан оғриганлар сони уч бараварга кўпайгани айтилганди. Ҳозиргача коронавирусдан 56 киши ҳалок бўлган, 2 мингга яқин киши зарарланган.
Ёрлиқ