Мутахассислар одамни бахтлироқ қиладиган маҳсулотлар номини маълум қилди
феврал 16, 2020 13:07 Asia/Tashkent
РенТВ хабарига кўра, Аризона (АҚШ)-даги Майо шифохонаси мутахассислари инсонларни янада бахтлироқ қиладиган маҳсулотлар номини маълум қилди .
Ловия, балиқ, исмалоқ, ёнғоқ ва брокколи кайфиятингизни яхшилашга ёрдам беради.
Шундай қилиб, балиқ таркибида кўп миқдордаги omega-3 ёғ кислоталари мавжуд, улар бахт гормонлари — серотонин ва допамин ишлаб чиқаришга таъсир қилади.
Ловия, ёнғоқ ва тухум организмдаги серотонин мувозанатини сақлайди.
Кайфиятингизга салбий таъсир кўрсатадиган маҳсулотлар эритилган пишлоқ, гамбургер ва ҳот-догда мавжуд.
Ёрлиқ