Шифокорлар бармоқларни қисирлатиш одати суяк бўғинларини эрта "пенсия"га юборишини аниқлашди
(last modified Thu, 20 Feb 2020 07:55:53 GMT )
феврал 20, 2020 12:55 Asia/Tashkent
  • Шифокорлар бармоқларни қисирлатиш одати суяк бўғинларини эрта

Бармоқ ёки бўйин қисирлатиш одати суяк бўғинларини муддатидан аввал “пенсия”га юборади - ортопед-травматолог Константин Терновой.

Бармоқ ёки бўйин қисирлатиш одати суяк бўғинларини муддатидан аввал “пенсия”га юборади.

Бу ҳақда ортопед-травматолог Константин Терновой Sputnik радио эфирида ўз фикрларини билдирди.  

“Кўпчилик бармоқ ёки бўйин қисирлатишни яхши кўради. Бу, асосан, қўллар ёки бўйиннинг мушакларидаги зўриқиш билан боғлиқ бўлиб, бу қисирлатиш истагини пайдо бўлишига олиб келади. Одамлар буни кунига 20-30 марта мунтазам равишда қилсалар, бу кўпроқ ҳаракатчан неврозга ўхшайди. Бу одамларнинг тирноқ чайнашига ўхшайди”, - дейди шифокор.

Агар бўғинларни тез-тез қисирлатсангиз, соғлиғингизга етказиладиган асосий зарар – бу суяк бўғимларининг қаришини тезлаштиради.

“Қўл ва бўйин бўғимларини тез-тез қисирлатиш беқарорликка олиб келади. Бундан бўғинлар бўшашади, бу эса тезроқ сийқаланиш ва артрозга олиб келади. Агар сиз доимо бўғимларни бўшаштириб турсангиз, 50 да артрозга дучор бўласиз, одатда у 70 ёшда пайдо бўлиши керак”, - дейди Терновой.

Оддий массаж ёмон одатдан халос бўлишга ёрдам беради. Профессионал киши мушакларнинг кучланишини осонгина енгиллаштиради ва бўғимларга зарар етказмайди.

“Бармоқ қисирлатишга мўккасидан кетганлар” неврозни даволаш учун психиатрга мурожаат қилишлари керак, деб қўшимча қилди шифокор.