Эроннинг Шероз шаҳрида Ғарбий Осиёдаги энг йирик ақлли шифохона қурилади
(last modified Mon, 09 Sep 2024 09:09:02 GMT )
сентябр 09, 2024 14:09 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Шероз шаҳрида Ғарбий Осиёдаги энг йирик ақлли шифохона қурилади
    Эроннинг Шероз шаҳрида Ғарбий Осиёдаги энг йирик ақлли шифохона қурилади

Эрон ҳукуматининг рухсати ва Иқтисодий кенгашнинг тасдиқлаши билан мамлакатнинг Форс вилояти маркази Шероз шаҳрида Муҳаммад Расулаллоҳ /с/ касалхонаси номини оладиган Ғарибй Осиёдаги энг катта ақлли шифохона қурилади.

Эрон Ислом республикаси Форс вилояти губернатори Муҳаммадҳоди Имоний куни кеча Теҳронга сафари чоғида Эрон иқтисодий кенгшашида Шероз шаҳридаги 1400 ўринли Муҳаммад Расулаллоҳ/с/ шифохонаси қурилишини молиялаштиришни маъқуллаш бўйича  Эрон биринчи вице- президенти билан музокаралар олиб борилаётганини хабар қилиб, иқтисодий кенгашда мазкур масала маъқулланиши билан Ғарбий Осиёдаги энг йирик аққли касалхона ушбу шаҳарда қурилади деб изоҳлади.

Айтиш керакки сўнгги йилларда Эронда эронликларнинг саломатлиги ва тиббий туризмни яхшилаш мақсадида бир қанча супер-касалхоналар, жумладан Ҳазрат Маҳди /ажж/ номли шифохона қурилди.

Эрон Маданий мерос, ҳунармандчилик ва турзим вазирлиги ҳисоботига асосан мамлакатга келган сайёҳларнинг 20 фозии касалликни даволаш ва саломатликни яхшилаш мақсадида сайёҳат қилади.

Эрон Ислом республикасининг юқори мартабали масъулларининг саъй ҳаракатларига биноан, мамлакатнинг соғлиқни сақлаш туризми соҳаси келгуси йилларда сезиллари ошишга гувоҳ бўлиши кутилмоқда.

Айни пайтда Ироқ, Афғонистон, Покистон, Арманистон, Тожикистон ва Форс Кўрфазининг жанубий чегарасидаги давлатлар, жумладан Уммон ва Баҳрайн фуқаролари соғломлаштириш туризми учун Эронга энг кўп мурожаат қиладилар.

Сўнгги йилларда Эроннинг соғлиқни сақлаш ва даволаш соҳасида эришган ютуқлари мамлакатнинг минтақанинг тиббий марказларидан бири сифатида эътироф этилишига сабаб бўлди.

Эроннинг суяк илиги трансплантацияси, бепуштликни даволаш бўйича етакчи 3 давлат қаторига кириши, ортопедия ва орган трансплантацияси соҳасида дунёда 4-ўринни эгаллаши мамлакатнинг тиббиёт соҳасидаги ютуқларидандир.

Бундан ташқари Эрон айрим касалликлар учун зарур бўлган дори-дармонларни ишлаб чиқариш бўйича дунёда 7-ўринни эгаллайди ва кохлеар имплантация бўйича дунёдаги биринчи 5 давлат қаторига ккиради.

Ёрлиқ